Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни



Download 0,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/83
Sana22.02.2022
Hajmi0,84 Mb.
#98583
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   83
Bog'liq
6.2-Адабиёт-ўқитиш-методикаси

ўқирман англами ва в) матннинг маъноси сингари учта куч тўқнашадиган 
майдонда намоён бўлади. 
Бирор битик муаллифи маълум тарихий даврда яшаётган одам сифатида 
муайян тилнинг табиатида олдиндан мавжуд бўлган тушунча ва 
тасаввурларни ўзича қайта идрок этиши билан тилнинг мавжуд тизимини 
бирламчи “деконструкция” қилади. Аммо муаллифда ўз қарашларини тилда 
азалдан амал қилиб келинган шаклдан ўзгача тарзда ифодалаш имкони 
бўлмайди. Тил шахсиятлардан юқори турадиган куч сифатида муаллифнинг 
бирламчи нияти ифодаланишига ҳал қилувчи таъсир кўрсатади. У муаллиф 
ниятига таъсир кўрсатибгина қолмай, матнга бошқача мазмун юклаши, яъни 
муаллифнинг мафкуравий асосларини объектив йўсинда “деконструкция” 
қилиши ҳам мумкин. Постмодернизмда матнни таҳлил этишда ҳамиша қўл 
келадиган муайян миқдордаги қоида ёки ёндашувлар бўлмаслиги таҳлил ва 
тадқиқ йўсинларининг тинимсиз равишда ўзгариб туришини тақозо қилади. 
Деконструкция бадиий матннинг таҳлили ҳам танқиди ҳам эмас. Унинг 
таҳлил эмаслиги шундаки, матн таркибини бузиш ва қайта қуриш олдинги 
ҳолатнинг ўзига шунчаки қайтиш ёки уни изоҳлашдан иборат эмас, балки 
унга янгича кўриниш ва оригинал мазмун бағишлашдан иборатдир. 
Деконструкциянинг танқид эмаслиги шундаки, бузиб қайта тикланган 
олдинги матн яроқсизга ҳам чиқарилмайди, инкор ҳам этилмайди, 
баҳоланмайди ҳам. 
Деконструктив қарашга кўра борлиқдаги ҳар қандай мавжудлик озгина 
уриниш билан постмодерн санъат намунаси бўлиши мумкин, айни вақтда 
постмодерн санъат намунаси алоҳида мустақил мавжудлик эмас. Негаки, 
ҳамма нарсада бор нарса, айни бир нарса ҳолида йиғилмагани учун йўқ 
нарса ҳамдир. Деконструкциянинг моҳияти кўпинча таваккалига 
қилинадиган силжиш ва ўрин алмаштиришларда юзага чиқиб қолади. Аниқ 
ва қатъий белгилаб қўйилган ечимнинг йўқлиги; арзимас, майда, иккинчи 
даражали нарсаларга эътибор қаратиш ва ўйин қилиш орқали постмодерн 
санъатни юзага келтириш деконструкциянинг асосий белгиси ҳисобланади. 
Таниқли шоир Муҳаммад Юсуфнинг эл орасида анча машҳур “Оқ тулпор” 
шеъри қайсидир бир қизиқчи томонидан муайян ўзгаришларга 
йўлиқтирилиб, тамомила ўзгача ва арзимас мазмун ташийдиган битикка 
айлантирилганки, буни бадиий матннинг постмодерн деконструкциясига 
яққол мисол дейиш мумкин. Ўша қизиқчи ҳазил эффект учун шеър матнига 
киритган ўзгаришлар натижасида постмодерн деконструкция юзага 
келганини хаёлига ҳам келтирмагандир, балки. Аммо объектив равишда 
олдиндан мавжуд матнга киритилган ўзгариш орқали тамомила кутилмаган, 


89 
олдингисига нисбатан тамомила бошқача маъно ташийдиган матн юзага 
келганки, бу деконструкция натижасида пайдо бўлган артефакт намунаси 
ўлароқ муайян қиммат касб этади. Мавжуд матннинг қандай деконструкция 
қилиниши тўғрисида тўлиқ тасаввур бўлиши учун олдин шеърнинг асл 
матнини келтирамиз: 
Оқ тулпорим бор эди, 
Беклар унга зор эди. 
Оғайнилар, от менга
Ҳам дўсту ҳам ёр эди. 
Ёлин ўпсам тиз чўкиб, 
Кафтимдан сув ичарди. 
Чуҳ, десам ер чангитиб, 
Осмонларга учарди. 
Уйимизга бир оқшом,
Қариндошлар тўлишди. 
Тўй баҳона отимдан 
Айирмоқчи бўлишди. 
Отам: “Йигитсан, ўғлим, 
Уйланмасанг, ор,-деди. 
Қиз ярашар қучоққа, 
Отга нима бор”,-деди... 
От олдидан бошланди
Чимилдиққа йўлакча. 
Кечир, ёрим, на қилай, 
Отга меҳрим бўлакча...  
Қолдим икки ўт аро, 
Гўшангада – дилдорим. 
Келин келган кечадан 
Аразлади тулпорим. 
Борми биздек ошиқлар, 
Баҳоримда куз йиғлар. 
Қизни ўпсам, от йиғлар, 
Отни ўпсам, қиз йиғлар. 
Бир бор ўпсам хотинни, 
Уч бор ўпдим отимни. 
Жонни қийнаб яшадим, 
Кимга айтай додимни. 


90 
Ёрдан кечдим отни деб,  
Элга бўлдим эрмаклар. 
Қайдан билсин от қадрин, 
От минмаган эркаклар!? 
“Оқ тулпор” шеърининг қизиқчилардан бири томонидан деконструкция 
қилиниб, янги маъно билдирадиган матни эса тубандагича: 

Download 0,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish