метаадабиёт деб аталмиш ҳодисани юзага келтиради. Кенг қамровли
метаадабиёт атамаси сўз ўйинларининг саноқсиз кўринишдаги қуроқ
комбинацияларидан иборат бўлиши мумкинлигини кўзда тутади.
Интеллектуал теранликнинг қизиқарли сюжет билан уйғунлашуви
постмодерн матннинг ўқишли, осон тушуниладиган ва истеъмолчига завқ
берадиган бўлишига имкон яратиб, оддий китобхонлар оммаси билан бирга
баъзан нафис адабиётнинг дидли ихлосмандлари эҳтиёжини ҳам қондиради.
Постмодерн эстетика ёзувчилик ишига ҳар бир одам ўзига эрмак учунгина
қиладиган инстинктив, интуитив, мақсадсиз, ҳаётнинг ўзи янглиғ нотугал
ижодий-руҳий ҳолатнинг воқе бўлиши деб қарайди. Услубий плюрализм,
эклектизм ва артефакт (тасодифан пайдо бўлиб қолган эстетик
яратиқ)лардаги бир вақтнинг ўзида истаганча талқин этиш мумкин бўлган
ола-қуроқлик постмодерн яратиқнинг етакчи бадиий хусусияти саналади.
Постмодерн эстетикага кўра битикларда хаос, сирлилик, англаб бўлмаслик
ва уйдирманинг қоришиқ келиши табиий, санъатга инсоннинг эмас, балки
инсонга санъатнинг маҳсули деб қараш мантиқий ҳисобланади. Бунда ҳар
бир матнга ўқирман билан ижодий мулоқотнинг алоҳида бетакрор
кўриниши бўлган бирмарталик махсус адабий жанр деб қаралади.
Постмодернизмдаги жанрлар ва услубларнинг калейдоскоп сингари
турланиши ўтмишнинг эстетик пойдеворига таянган ҳолда шаклланган
маданий тўсиқларни бузиш, ижодкорлик ва ташаббускорлик қопқаларини
83
очишга уриниш тарзида қабул этилади.
Юксак ва қадри баланд бадиий яратиқлар билан тубан ҳамда беқадр
нарсалар ўртасидаги фарқни тан олмайдиган постмодернизмнинг юзага
келиши ва ёйилишида Кунботиш аҳлининг табиатига хос менчилик,
лаззатга ўчлик, истакларни жиловлашга уринмаслик каби майллар
устуворлигининг ҳам ўзига яраша ўрни бор. Кунботишликларнинг байрами
ҳам, ғалабаси ҳам, қувончи ҳам кўпинча увол ва гуноҳ орқали
нишонланади. Бир-бирларига отиб, шалтоғига бир-бирини белаб байрам
қилиш учун юзлаб тонна помидор атай олиб келинади, ўтиришу базмларда
бир-бирларининг башарасига торт билан уриб қувонч изҳор қилинади,
бирор ғалабага эришилса, шампан ёки винони ҳавога сочиб нишонланади.
Антик даврда кунботишликлар дам олиши учун гладиаторлар бир-бирини
ўлдиришган бўлсалар, кейинроқ жанговар буқалар билан тореадорлар
олишувидан роҳатланилди, эндиликда шаҳар кўчалари бўйлаб қутурган
буқалар подаси билан бирга оломонпойга қилиб лаззатланилади.
Танасидаги тўқималаргача Дионис шарафига қилинган байрамлардаги
тийиқсизлик сингиб кетган Кунботиш кишиси учун жисмоний истакларни
жиловлашдан кўра оғирроқ жазо йўқ ҳисобланади. Фрейднинг машҳур
либидо назарияси ҳам жиловсиз истакни тийишга қаратилган ахлоқ ва дин
аҳкомларига исён ўлароқ пайдо бўлган. Унингча, одамдаги ҳар қандай
руҳий хасталик жинсий майлни тийишга мажбур бўлганликдан келиб
чиқади. Постмодерн санъат ва адабиёт истеъмол билан тийиқсизликни
тириклигининг мақсадига айлантирган қавмлар руҳоний ҳамда маданий
эҳтиёжи натижаси сифатида дунёга келган дейиш мумкин. Бундай кишилар
сони эса Кунботишдан бўлак юртларда ҳам тобора кўпайиб бормоқда.
Чунки одамга бирор мажбурият юкламайдиган бундай қулай турмуш
тарзининг кўпчиликка ёқимли туюлиши табиийдир.
Кунботиш кишисининг, ҳатто, Яратганни таниши, тан олиши ва у билан
ҳисоблашиши борасида ҳам ғалати бир ҳолат кузатилади. Ботиш одами гўё
Яратган билан келишиб, муайян шартнома тузиш, баъзан ҳатто, уни
чалғитиш ҳам мумкин деганга ўхшаш шаккок хаёл қилади. Уларнинг
қиёмат борасидаги тасаввурларининг нақадар жўн ва одми экани ҳам диний
эътиқодларининг даражасидан далолатдир.
Модернизм, қайсидир даражада, тафаккур маърифатидан эзгулик тополмай,
кўнгил маърифатига интилиш кераклигини савқи табиийси билан ҳис этган,
аммо бунинг йўлини билмаган истеъдод эгаларининг уринишлари ифодаси
бўлганди. Унинг замирида онгсиз йўсинда бўлсада, Яратганни излаш, унга
интилиш бор эди. Лекин тақдирга бўйин бергиси келмайдиган, фақат
инсоннинг ақли билан изоҳлаш мумкин бўладиган ҳолатларнигина тан
олиб, борлиқнинг саноқсиз ҳолатлари шу ақл билан изоҳланиши шарт деб
ҳисоблайдиган Кунботиш одами учун модернизм фалсафа, сиёсат, санъат ва
адабиёт бобидаги ўзига хос исён ифодасига айланганди. Постмодерн эса,
аввал-бошдан инсоннинг руҳоний ва фикрий имконият ҳамда уринишларига
қилинган пародия ўлароқ юзага келади. Матн дахлсизлиги, муқаддаслиги
барҳам топиши постмодерн адабиётга интерфаол хусусият бахш этади.
84
Истаган ўқирман истаган бадиий матн билан танишиш асносида унга
муайян ўзгартишлар киритиб “ижод” қилишга ўзини ҳақдор санай олади.
Классик анъаналарни тамомила эркин тушуниш ва талқин этиш ҳамда
бадиий меросни ултразамонавий техника билан уйғунлаштирган ҳолда янги
бадиий яратиққа айлантиришни кўзда тутадиган постмодерн санъат
эстетикаси олдин яратилган санъат намуналарига фақат истеъмол
қилинадиган товар сифатида қарашни илгари суради. Постмодернизмнинг
моҳияти унинг анъанавий эстетик қадриятларни ноанъанавий идрок этиш
орқали янги бадиий уфқларни эгаллашга имкон берадиган беқарор ва
ўткинчи табиатида намоён бўлади. Постмодернизм бир вақтнинг ўзида
ўтмишга қайтиш билан келажакка юришни уйғунлаштирувчи ҳодиса ўлароқ
эски ҳодисалардан фойдаланган ҳолда янги бадиий анъаналарни юзага
келтиришни кўзда тутади. Постмодернизм тажриба ўтказиш берадиган
адреналин орқали очун цивилизациясининг узоқ ва яқин деб аталувчи икки
босқичли ўтмишини бугунга қайтариб фаоллаштиради. Яъни ўтмиш санъат
асарларига бемалол дахл қилиш йўли билан уларни бугунга хизмат
қилдиради.
Постмодерн санъат одам ва инсонпарварлик, технотрон цивилизацияда
шахснинг ўрни сингари муаммоларга диққат қаратиб, инсонга эътибор
беради. Лекин унда инсон идеаллаштирилмай, унинг комиллик имконияти
ғоят чекланган деб қаралади. Шу сабаб инсонга Уйғониш давридагидек
марказдан эмас, четроқдан жой беради. Бу ҳолат постмодерн санъатда
персонажларнинг кўпинча мўрт, омонат, серҳадик ва тайинсиз кимсалар
сифатида
тасвирланишига
олиб
келди.
Постмодерн
адабиётдаги
персонажлар майда, тайинсиз, ножинс, тийиқсиз экани билан классик ва
модерн адабиётдаги салафларидан тубдан фарқ қиларди. Модерн адабий
персонажлардаги рационал, барқарор “Мен”нинг парчаланиши постмодерн
адабиётда кўптаркибли (гетероген) образлар дунёга келишига имкон берди.
Постмодерн асарларда тайинсизлик, вампиризм, умидсизликнинг туганмас
лабиринти ва доимий хаос, кўпчиликка ўхшаб яшамайдиган кимсаларнинг
тийиқсиз саргузаштлари тасвири устуворлик қилади. Оммага мўлжалланган
бундай қизиқарли сюжетларнинг изчил тасвири классика, авангард,
оммавий маданият, интеллектуаллик ва гедонизмни қориштириб, санъат ва
кундалик турмушнинг ўзига хос “умумий эстетика”сини юзага келтиради.
Қоришиқ адабий симулякр баъзан кутилмаганда чуқур тагмаъно касб этиб,
аслдай кўринадиган кич (сохта, ясама) ёрдамида санъатни нозик идрок
этадиган билимдон ўқирманлар дидига ҳам мос келадиган бадиий бетакрор
яратиқлар юзага келишига сабаб бўлади.
Бутун эътибор фақат одамга қаратилиб, унга коинот гултожи сифатида
қараладиган антропоцентрик гуманизмдан нафақат инсон, балки
коинотдаги жонли-ю жонсиз барча яратиқларга аёвли қараш кераклиги
кўзда тутиладиган универсал гуманизмга ўтиш тамойили юзага келиши ҳам
постмодерн тафаккурга хос хусусиятдир.
Постмодерн санъатнинг салкам бир асрлик тараққиёт тарихини шартли
равишда қуйидаги босқичларга бўлиш мумкин:
85
1. ХХ аср бошларидан 60-йилларгача бўлган шаклланиш даври. Бу
босқичда постмодернизм асосан АҚШда меъморчилик, телевидение ва
дизайнга тегишли бирмунча тор доирадаги ҳодиса сифатида мавжуд эди.
2. 60-70-йилларни ўз ичига олувчи оёққа туриш босқичи. Ўтган
юзйилликнинг 60-70-йилларида Америкадан Оврўпога ўтиши билан
постмодерн санъат ривожининг иккинчи даври юзага келди. Бу босқичдаги
постмодерн яратиқларга хос етакчи жиҳат плюрализм ва эклектизм эди. Бу
давр постмодернизмининг асосий белгиси ўтмишга киноявий назар, эски
матнга янги маъно берадиган метатилдан фойдаланиш бўлиб, назарий
асосчиси йирик италян ёзувчиси ва олими Умберто Эко эди.
3. Постмодерн санъат тараққиётининг учинчи – юксалиш босқичи 80-
йиллардан бошланади. Назарий пойдевори Жак Деррида қарашлари асосида
шаклланган бу босқичнинг яққол кўзга ташланадиган белгилари сифатида
постмодерн яратиқларнинг эротиклашиб бориши, уларда аёллар
шаҳвонияти, одамнинг физиологик жинси билан психологик жинси
ўртасидаги номувофиқликда намоён бўладиган транссексуализм, бир
жинслилар ўртасидаги муносабат тасвирига кўп ўрин берилиши каби
жиҳатларни кўрсатиш мумкин.
Минглаб йиллар давомида ижодкорлардан ёзилиши керак бўлгандай ёзиш
талаб қилиб келинган бўлса, модернизмда ёзилганидай ёзишга ўтилди.
Модернизмдан сўнг келган “ кейинги” маъносидаги “пост”, “ кейингидан
Do'stlaringiz bilan baham: |