100
кўриш артефактдир”
22
,-дейди. Буни ўзбекчада: “Эндиликда бел кўтарган
ақлли эркакни кўриш мумкин бўлмайдиган ишдир” тарзида ифодалаш
мумкин. Демак, санъат ва адабиётда артефакт кутилмаганда юзага келиб
қоладиган ноёб ҳодисани англатади. Постмодернизмда бадиий матндан
ўқирманнинг мутлақо кутилмаган, муаллифнинг хаёлига ҳам келиши
мумкин бўлмаган маъно чиқаришга, яъни артефакт юзага келтиришга
эътибор қаратилади.
Адабиётнинг бирор жанрида яратилган асарнинг адабиёт ёки санъатнинг
бошқа жанр ва турида қайта яратилиши ҳам артефактга мисол бўла олади.
Алишер Навоийнинг “Садди Искандарий” достони асосида “Искандарнома”
пийесаси, унинг асосида шу номдаги спектакл юзага келтирилишини ҳам
артефакт дейиш мумкин. Айниқса, “Илҳом” театри томонидан Навоий
қаламига мансуб “Сабъаи сайёр” асарининг “Етти моҳ” номи билан, А.
Қодирий ҳикояларининг "Оппоқ, оппоқ, қора лайлак" тарзида, Навоий, Гёте
ва Темур Зулфиқоров асарларининг айрим жиҳатларидан фойдаланган
ҳолда "Трактирдаги тун" номида яратилган спектакллар артефактга яққол
мисол бўлади. Тўғри, бу хил асарларда тасодифийликдан кўра мақсадлилик
етакчилик қилади.
Постмодерн эстетикада артефактга юксак маънавий ва бадиий қимматга эга
бўлмаган ҳамда санъатга ноклассик муносабатларга ўтиш давридаги санъат
ва адабиётда қилинаётган тажрибалар маҳсули тарзида қаралади. Бадиият
тўғрисидаги анъанавий тушунчалар ёрдамида артефактнинг қимматини
баҳолаб бўлмайди. Чунки унинг ўзи камдан-кам ҳоллардагина бундай
қимматга эга бўлади.
Спектакл давомида бирор актёр томонидан пийеса матнида бўлмаган
сўзнинг тасодифан ишлатилиши ёки режиссёр кўзда тутмаган имо-ишора,
хатти-ҳаракат қилиниши ҳам артефакт саналади. Постмодерн назария ва
амалиётда ҳар қандай адабий матн ёки санъат ҳодисасига дахл қилиш
орқали ундан муаллиф кўзда тутмаган артефакт маъно чиқариш алоҳида
рағбатлантирилади. Шу сабабли “Илҳом” театри спектаклларида Навоий,
Қодирий, Гёте сингари муаллифларнинг хаёлига ҳам келмаган ва, бизнинг
назаримизча, ўринсиз ва мутлақо нотўғри ҳолатлар бўй кўрсатаверади.
Артефакт марказида асл субъект, яъни яратувчи эмас, балки объект, яъни
нарса туради, бетакрорлик ва ноёблик эмас, балки қайтариқ ва
иккиламчилик етакчи бўлади. Постмодерн артефакт талқин генератори,
ўтмиш маданиятини интертекстуал идрок этиш омилидир. Артефактни
ўтмиш ва бугунги маданият ўртасида тўхтовсиз юриб турган ўзига хос соат
капгирига ўхшатиш ҳам мумкин.
Кич. Постмодерн эстетикада фаол қўлланиладиган бу атама олмонча
kitsch
— пала-партиш, қўл учида қилинган ва арзонга сотиладиган маҳсулот
маъносини беради. У – кўпчилик учун шоша-пиша тайёрланган, аммо
диққатни тортадиган сирти ялтироқ товар. Кич илк бор Олмонияда XIX
асрнинг иккинчи ярмида амалий санъатга доир бетакрор асарларни саноат
Do'stlaringiz bilan baham: