Методни амалга ошириш тартиби:
“Ассесмент” лардан маъруза машғулотларида талабаларнинг ёки қатнашчиларнинг мавжуд билим даражасини ўрганишда, янги маълумотларни баён қилишда, семинар, амалий машғулотларда эса мавзу ёки маълумотларни ўзлаштириш даражасини баҳолаш, шунингдек, ўз-ўзини баҳолаш мақсадида индивидуал шаклда фойдаланиш тавсия этилади. Шунингдек, ўқитувчининг ижодий ёндашуви ҳамда ўқув мақсадларидан келиб чиқиб, ассесментга қўшимча топшириқларни киритиш мумкин.
III. НАЗАРИЙ МАЪЛУМОТЛАР
1-мавзу: Кимёда тизимли таҳлил тушунчаси.
Тизимли тахлилнинг мақсад, вазифалари ва амалга ошириш босқичлари
Кимёда Тизимли фикрлаш, тизимли ёндашув, тизимли тахлил методологияси. Объект, тизим, жараён ҳақида умумий тушунчалар. Тизимли фикрлаш, ёндошув, тахлилнинг замонавий ўринлари. Тизимли таҳлилнинг мақсад ва вазифалари. Тизим, жараён, кўрсатгичлари, масаланинг қўйилиши. Тизимли тахлил, математик моделлаштириш, қарор қабул қилиш ҳақида. Тизимли таҳлилнинг ҳозирги ҳолати ҳақида. Тизимли таҳлилни амалга ошириш усуллари ҳақида. Кўп поғонали тизимли тахлил. Кичик тизимдан катта тизимларга. Тизим таҳлилининг алгоритмик формуласи. Тизимни кўп босқичли таҳлили. Қизиқарли мисоллар.
Режа:
1.1. Асосий тушунчалар.
1.2. Тизимли тахлил хақида
1.3. Кимёвий технологияда технологик жараён ва тизимларни параметрларнинг ўзоро боғланишини аниқлашда моделлаштиришдан фойдаланиш.
1.4. Кимёвий жараён хамда тизимларни оптимал ечимлар аниқлашда компьютер моделлаштириш ва ҳисоблаш ҳақида
Таянч иборалар: тизим, жараён, модел, компьютер модел, объект, поғоналар, элементлар, аппарат, технологик линия, квазиаппарат
Асосий тушунчалар
Тизим- тартибга солинган элементлар тўплами (объект, аппарат, технологик линия, цех, ишлаб чиқариш). Жараён - тизим ҳолатини ўзгариши.
Тадқиқот этилаётган жараён - тадқиқотчининг эътибори қаратилган асосий жараён. Тизимда кўплаб жараёнлар содир бўлади, айрим ҳолларда асосий жараёндан ташқари қўшимча жараёнларни ҳам ўрганишга тўғри келади.
Параметр - тизимни ва тадқиқот этилувчи жараённи тавсиф этувчи омил ёки кўрсаткич.Кириш параметрлари - тадқиқот этилувчи жараёнга ва тизимга таъсир этиб уларнинг ҳолатини ўзгартирувчи омиллар ва кўрсаткичлар.
Чиқиш параметрлари - тадқиқот этилаетган жараён ва тизим ҳолатини белгиловчи омиллар ва кўрсаткичлар.
Оддий таҳлил - тизим (одатда жараёнларни ҳисобга олмаган ҳолда) ташкил этувчи элементларининг физик комбинацияси сифатида кўрилади.
Тизимни тизимли таҳлили - тизимни унда содир бўлаётган жараёнлари билан биргаликда кўрилиши. Параметрлари аниқланиб, тизим асосий чиқиш параметрларини кириш параметрларига боғланиши аниқланади.
Тизимли таҳлилнинг формуласи - тизим таҳлилини кетма кет амалга ошириш имкониятини берувчи формула.
Do'stlaringiz bilan baham: |