Таркибий асослар
Махсус ёки касбий компетентлик
(касбий фаолиятни юқори даражада
ташкил этиш)
Аутокомпетентлик (ўзини ижтимоий-
касбий ривожлантира олиш)
Экстремал касбий компетентлик
(кутилмаган вазиятларда ишлай олиш)
Ижтимоий компетентлик (касбий
фаолиятни ҳамкорликда ташкил этиш,
ижтимоий масъуллик)
Шу туфайли, креатив қобилиятларнинг ривожланиши фақат махсус ташкил
қилинган муҳит бўлиши лозим. Келажакда ижодий қобилиятлардан фойдаланиш
учун таълим жараёнига таълим жараёнига махсус топшириқларни киритиш
зарур.
А.Маслоу ҳам креативликни - барчага хос туғма ижодий йўналиш, атроф
муҳитнинг таъсирида кўпчиликда йўқолиб кетувчи фаолият деб ҳисоблаган.
Америкалик психолог олим Джо Пол Гилфорд ўзининг илмий тадқиқот
ишларида креативлик ва интеллектни биринчи маротаба таққослади. У интеллект
структураси моделини яратишда тафаккурни конвергент ва дивиргент турига
ажратди.
Конвергент тафаккур - (лотинча convergere– “бир йўлдан”) тафаккур
формаси бўлиб, муаммонинг бир қанча ечимларидан фақат ягона тўғрисини
танлашдир. Конвергент тафаккур асосида интеллект ётади, шунинг учун
интеллектуал тафаккур деб ҳам аталади.
Дивергент тафаккур – (лотинча divergere – “бўлиниш”) ижодий тафаккур
методларидан бири бўлиб, берилган бир муаммонинг бир қанча ечимларини
топпиш, шунинг билан бир қаторда, дивергент тафаккур “бир вақтнинг ўзида
турли йўналишларга изланиш, яъни бир муаммога бир нечта тўғри жавоблар
борлигини ва оригинал ижодий ғояларнинг туғилишига хизмат қилади.
Дивергент тафаккурнинг асосида креативлик ётади.
Джо Гилфорд умумий қобилиятлар соҳасини тадқиқ қилиш натижаларини
системлаштириб, “интеллект структуараси моделини”, яъни “ИСМ” ни таклиф
этади. Унинг модели асосида “мазмун”, “операция”, “реакция”.
Реакция – материалга нисбатан қандай операцияни қўллаш натижаси.
ГИлфорднинг моделидаги барча факторлар мустақил бўлиб, у уч ўлчамли,
баъзида эса номларнинг классификацион шкалалари турли хил ўлчамларда ҳам
учраб туради.
Операция деганда Гилфорд синовдан ўтказилаётган объектнинг
қобилиятини, яъни қуйидаги психик жараёнларни тушунади: тушунча
(дунёқараш сифатида), хотира, дивергент унумдорлик (ҳар хил йўналишларда
фикрлаш), конвергент унумдорлик (фақат ягона тўғри жавобга олиб келувчи
фикр), баҳолаш.
Мазмун эса ахборот ёки материалнинг операция олиб борилаётган табиати
билан аниқланади: тасвир, символлар (ҳарфлар, рақамлар), семантика (сўзлар),
хулқ.
Натижалар – синовдан ўтказилаётган объект томонидан қайта ишланаётган
ахборотлар жой олган формадир: элемент, муносабатлар, системалар,
ўзгарувчанлик турлари ва хулосалари.
Факторлар ҳар бир ўлчамдаги категория (бўлим)ларининг бирлашуви билан
характерланади. Гилфорднинг классификацион схемасида умумий факторлар
сони 5 х 4 х 6 = 120 га тенгдир.
Ҳозирда юздан ортиқ факторлар ўрганилган, уларнинг диагностикаси учун
алоҳида тестлар танлаб олинган. Гилфорднинг бу борадаги консепсияси АҚШ да
педагоглар томонидан иқтидорли болалар ва ўсмирлар билан ишлашда кенг
қўлланилиб келмоқда. Уларнинг асосида факторларни рационал режалаштириш
ва қобилиятларнинг ривожланишига йўналтирувчи дастурлар яратилган.
Олимлар Гилфорднинг асосий ютуғини унинг тафаккурни дивергент ва
конвергентларга ажратиб берганлигида деб ҳисоблайдилар.
Гилфорд креативликни дивергент тафаккурнинг унумдорлиги билан
боғлайди. Педагогогик манбаларда сиз унинг “Креативлик – дивергент тафаккур
жараёнидир” деган фикрини учратишингиз мумкин. Дастлаб, Гилфорд ўз
креативлик структурасида дивергент тафаккурдан ташқари ўзгарувчанлик
қобилияти, ечимнинг аниқлиги ва бошқа интеллектуал параметрларни
бирлаштирди. Шунингек, у креативлик ва интеллект ўртасида ўзаро узвий алоқа
борлигини исботлади. Бироқ, Гилфорд ўз тажрибаларида юқори
интеллектуаллиларнинг тест ечиш давомида ижодкорлик хулқини ҳар доим ҳам
кўрсатмаслигини, креатив паст интеллектуалли бўлмаслигини аниқлади.
Шундай экан, дивергент тафаккур креатив жараённинг барча хусусиятларини акс
эттирмайди.
Пол Торренс креативликни тафаккур терминларида таърифлаб, ижодий
тафаккурни “қийинчиликлар, муаммолар, ахборотдаги камчиликларни ҳис
қилиш; шу камчиликларнинг гипотезлар тузилмаси, уларни текшириш ва
баҳолаш, қайта кўриш ҳамда текшириш, ва ниҳоят, натижаларни
умумийлаштириш” сифатида тушунади.
Торренс болалар креативлигини шакллантириш дастурини, “ёш болалардан
катталаргача” креативликни аниқлаш тестларини яратди.
Умуман олганда, креативлик – бу янги, оригинал ғояларни яратиш,
фикрлашнинг ностандарт шакли, берилган муаммоларга омадли ечимлар
топишдир. Креатив тафаккур эса революцион тафаккур бўлиб, у конструктив
характерни ифодалайди.
Э.П.Торренс фикрича, “креативлик” тушунчаси негизида қуйидаги ёритилади:
- муаммони ёки илмий фаразларни илгари суриш;
- фаразни текшириш ва ўзгартириш;
- қарор натижаларини шакллантириш асосида муаммони аниқлаш;
- муаммо ечимини топишда билим ва амалий ҳаракатларнинг
- ўзаро қарама-қаршилигига нисбатан таъсирчанлик
Креатив фикрлаш ҳар бир ижтимоий соҳада яққол акс этиши мумкин
6
.
Ўқитувчининг ижодкорлиги эса у томонидан ташкил этилаиган касбий
6
Drapeau Patti. Sparking student creativity (practical ways to promote innovative
thinking and problem soving). – Alexandria – Virginia, USA: ASCD, 2014. – p. 4.
фаолиятни ташкил этишга ижодий (креатив) ёндашувида акс этади. Сўнгги
йилларда ушбу ҳолат “педагогик креативлик” тушунчаси билан ифодаланмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |