Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бош илмий методик маркази



Download 447,95 Kb.
bet3/6
Sana23.04.2022
Hajmi447,95 Kb.
#576798
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
slayd BMI Abjalilov

Англия ва Уэльс
Шимолий Ирландия
Шотландия
Англия ва Уэльсда таълим олиш 5 ёшдан бошланади ва 11 ёшгача болалар бошланғич мактабларда ёзув, ўқиш ва арифметика бўйича ўз савия ва кўникмаларини шакллантиради. Кейинги даврда 11 ёшдан 16 ёшгача бўлган ўқувчилар ўрта мактаблар (умумтаълим - comprehensive schools, фанларни чуқурроқ ўргатувчи мактаблар - grammar schools ва махсус ўрта мактабларда - secondary modern schools) ўқишни давом эттирадилар.
Шимолий Ирландияда болалар 4 ёшдан 11 ёшгача бошланғич мактабда таълим оладилар. Ўрта таълим мактаблари асосан ўқувчиларнинг диний мансублиги ва қобилиятига биноан ташкил этилган. “Назоратдаги мактаб (Controlled schools)” ҳукумат томонидан молиялаштирилади.
“Кўнгиллилар мактаблари (Voluntary schools)”нинг маълум қисми турли кўнгилли ташкилотларга, кўп қисми эса черковларга тегишли бўлиб, улар турли хайрия фондлари томонидан молиялаштирилади.
Шотландияда болалар бошланғич мактабларида 4 ёшдан бошлаб 12 ёшгача таълим оладилар. Сўнг деярли барча ўқувчилар 6 йил умумтаълим мактаб (Comprehensive schools)ларида ўқийдилар.
Шотландияда кўплаб мактаблар таълим кенгашларига қарашли бўлиб, улар ўз кенгашлари томонидан молиялаш-тирилади. Бир нечта (19та) мактаблар таълим грантлари асосида молиялаш-тирилиб, кўнгилли ташкилотлар томонидан бошқарилади. Болаларнинг ота-оналари овоз бериш орқали баъзи мактабларни маҳаллий кенгашларнинг молиялаштиришидан департамент томонидан молиялаштирилишига ўтказишлари мумкин
Буюк Британиянинг олий таълим тизими шаклланиши
Буюк Британия университетлари ўз таълим даражаларини бериши бўйича биринчи ва олий тоифалар деб аталувчи кўринишга бўлинади. Кўпчилик университетларда асосан табиий ва гуманитар фанлар бўйича биринчи бакалавр академик даража берилади. Биринчи даражани берувчи курслар 3-4 йил (тиббиётда 6 йил) қилиб белгиланган. Биринчи даража икки турга, яъни расмий ва анъанавий дейилган турларга бўлинади. Расмий даража белгиланган курсдаги (кўп ҳолларда асосий ва бир-нечта қўшимча) фанларни чуқур ўзлаштиришни тақозо этади. Анъанавий даражадаги курсларда эса кўпрок фанларни кенг ўрганиш керак бўлади.
Буюк Британия олий ўқув юртларида фандаги олий даража фан магистри ва фалсафа докторига бўлинади. Фан магистри ёки санъат магистри даражаси талаба 12 йил ўқигандан сўнг ва бакалавр даражасини олгандан кейингина берилади.
Охирги вақтларда мамлакатда янги даража фалсафа магистри даражаси ҳам жорий этилди. Бу даража 2 йил ва ундан кўп муддатда илмий-тадқиқот ишлари бажарилганида берилади. Фалсафа доктори даражаси мамлакатдаги энг юқори илмий даража ҳисобланади. Бу даража докторлик диссертацияси тайёрланиб, муваффақиятли ҳимоя қилингандан сўнгина берилади.

Download 447,95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish