ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ ИРРИГАЦИЯ ВА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИ МЕХАНИЗАЦИЯЛАШ МУҲАНДИСЛАРИ ИНСТИТУТИ
“ТАСДИҚЛАЙМАН” _______________Ў.Умурзаков
(ОТМ ректори)
202___ йил “___”___________
|
|
“КЕЛИШИЛДИ”
Олий ва ўрта махсус таълим вазири
___________И.Мажидов
201___ йил “_____”__________
|
|
Рўйхатга олинди: № БД-_______________
202__ йил “___”____
|
ОЛИЙ МАТЕМАТИКА
ФАН ДАСТУРИ
Билим соҳаси:
|
300000 – Ишлаб чиқариш-техник соҳа
400000 – Қишлоқ ва сув хўжалиги
|
Таълим соҳаси:
|
310000 – Муҳандислик иши
430000 – Қишлоқ хўжалик техникаси
|
Таълим йўналиши:
|
5310200 – Электр энергетикаси (сув хўжалигида)
5311000 – Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва бошқариш (тармоқлар бўйича)
5312400 – Муқобил энергия манбалари (турлари бўйича)
5313200 – Техника ва технологияларнинг техник экспертизаси ва маркетинги (турлари бўйича)
5430500 – Қишлоқ ва сув хўжалигида энергия таъминоти
|
Фан/модуль коди
МАТ1114
|
Ўқув йили
2020-2021
|
Семестр(лар)
1,2,3
|
ECTS - Кредитлар
5,5,4
|
Фан/модуль тури
Мажбурий
|
Таълим тили
Ўзбек/рус
|
Ҳафтадаги дарс соатлари
6,6,6
|
1.
|
Фаннинг номи
|
Аудитория машғулотлари (соат)
|
Мустақил таълим (соат)
|
Жами юклама
(соат)
|
Олий математика
|
180
|
240
|
420
|
2.
|
I. Фаннинг мазмуни
Иқтисодий ва техникавий кўрсатгичлар, улар устида олиб борилаётган кузатув натижаларини бир тизимда шакллантириш, уларга таъсир этувчи омилларнинг ўзаро боғлиқлигини аниқлашда замонавий математик усуллар ва моделлардан фойдаланишнинг ўрни беқиёсдир. Шунинг учун ҳам, замонавий кадрлар тайёрлаш борасида мамлакатимизнинг ОЎЮдаги ўқув жараёнини ташкил этишда амалий аҳамиятга эга бўлган Олий математика фанига алоҳида эътибор берилмоқда.
Ушбу дастур давлатимизнинг техник ОЎЮдаги юқорида кўрсатилган таълим йўналишлари бўйича таълим олаётган бакалаврлар учун мўлжалланган бўлиб, у табиий жараёнларга математикани тадбиқ қилувчи илмий изланувчилар учун ҳам фойдалидир.
Фанни ўқитишдан мақсад:
талабаларнинг интеллектини ривожлантириш, мантиқий ва алгоритмик фикрлаш қобилиятини шакллантириш;
талабаларга мустаҳкам фундаментал билим бериш, олган билимларини замонавий амалий масалаларини ечишга тадбиқ қилишга ўргатиш;
тажриба ўтказиш йўли билан олинган натижаларнинг, турли табиий жараёнлар, ҳодисалар ва қурилмаларни математик моделларини тузишда, асосли таҳлил қилишда, техник ва иқтисодий масалаларнинг оптимал ечимларини қидиришда, уларни амалга оширишнинг энг яхши йўлларини танлашда зарур бўладиган асосий математик усулларни талабаларга ўргатиш;
талабаларда Олий математика фани бўйича ўқув режаларидаги ихтисослик ва умумкасбий фанлари масалаларида математик услубларни тадбиқ эта билиш кўникмаларини ривожлантиришдан иборатдир.
Фаннинг вазифаси – турдош ва мутахассислик кафедралари билан келишилган ҳолда датур асосида тузилган ишчи ўқув ҳужжатлари ёрдамида талабаларга (уларни билим савияини инобатга олган ҳолда) математик услубларнинг моҳиятини ва уларнинг замонавий компьютер дастурларидаги иштирокларини тўлиқ ва оммабоп тарзда тушунтиришдан иборат вазифаларни бажаради.
Ушбу дастурдан фойдаларниб, фаннинг асосий бўлимларини ўз ичига жамлаганлигини эътиборга олиб, йўналишлар учун ажратилган соатга қараб ўзларида мавжуд таълим йўналишларига мослаштириш мумкин.
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |