Олий Мажлисга Мурожаатнома 2018 Ҳурматли сенатор ва депутатлар!



Download 1,22 Mb.
bet38/59
Sana21.02.2022
Hajmi1,22 Mb.
#56816
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   59
Bog'liq
Сиёсий билимлар

Ўзбекистон ташқи сиёсати
Ўзбекистон Республикаси ўз миллий манфаатларига асосланган ҳолда очиқ, ўзаро манфаатли ва конструктив ташқи сиёсат олиб боради. Республиканинг замонавий ташқи сиёсий курси дунёда ва минтақада шиддат билан ўзгараётган вазият, ҳамда мамлакатнинг ичидаги кенг кўламли ўзгаришларга асосланиб шаклланади.
Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсий фаолиятининг бош мақсади – давлат мустақиллиги ва суверенитетини, халқаро майдондаги ўрни ва ролини мустаҳкамлаш, ён-атрофида хавфсизлик, барқарорлик ва аҳил қўшничилик муҳитини шакллантириш, республиканинг ташқи иқтисодий манфаатларини фаол тарзда илгари суриш.
Ташқи сиёсатимизнинг принципиал позицияси ҳеч қандай ҳарбий-сиёсий блокларга қўшилмаслик, бошқа давлатларнинг ҳарбий базалари ва объектларини Ўзбекистон ҳудудида жойлашишига йўл қўймаслик, ҳарбий хизматчиларимизнинг мамлакатимиз ҳудудидан ташқаридаги тинчликпарвар операцияларида иштирок этмаслиги, барча зиддият ва можароларни фақат сиёсий йўл билан ҳал қилишга содиқ қолиш билан изоҳланади. Ўзбекистон ҳеч қандай блокларга аъзо бўлмасдан туриб мулоқот учун очиқ ва барча шериклари билан тинчлик, тараққиёт ва фаровонлик йўлида ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдор.
Ташқи сиёсий фаолиятнинг асосий ва биринчи даражали вазифаларидан бири бу 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини самарали амалга оширишдир.
Ушбу мақсадга эришиш учун ташқи сиёсат идораси олдига қуйидаги вазифалар қўйилган:
- мамлакатимизда олиб борилаётган демократик ислоҳотларни ҳамда жамият ва иқтисодиётни модернизация қилишнинг жадал жараёнларини самарали амалга ошириш учун мумкин қадар қулай ташқи сиёсий шарт-шароитларни шакллантириш;
- Марказий Осиёда тинчлик ва барқарорликни сақлаш ҳамда мустаҳкамлаш, минтақани хавфсизлик ва барқарор тараққиёт ҳудудига айлантириш;
- жаҳоннинг етакчи давлатлари ва халқаро ташкилотлар билан стратегик ҳамкорлик қилишнинг мутаносиб, кўп қиррали тизимини шакллантириш;
- Ўзбекистоннинг минтақа ва жаҳон сиёсатидаги муҳим йўналишлар бўйича халқаро ташаббусларини илгари суриш;
- маҳаллий маҳсулотларнинг экспорт ҳажмини ошириш ва географиясини кенгайтириш борасида кўмаклашиш;
- миллий иқтисодиётнинг устувор тармоқларига тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва илғор технологияларни жалб этишда фаол кўмак бериш;
- мамлакатимизга туристларни жалб қилиш ҳамда туристик инфратузилмани ривожлантириш борасида амалий ёрдам кўрсатиш;
- транспорт ва транзит соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ва чуқурлаштиришда ҳамда халқаро транспорт коммуникациялари ва логистик инфратузилмаларни ривожланишига кўмаклашиш;
- хориждаги Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва юридик шахслари ҳуқуқ ва манфаатларининг ҳар томонлама ҳимоя қилинишини таъминлаш;
- хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш.
Ташқи сиёсатимизнинг бош устувор йўналиши Марказий Осиё минтақасидир. Ўзбекистоннинг Марказий Осиёдаги сиёсати минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлашга, минтақавий хавфсизликнинг муҳим муаммоларини ҳал этишга, шу жумладан, Афғонистондаги вазиятни ҳал қилишга кўмаклашишга қаратилган. Ўзбекистон минтақавий савдо-иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, минтақанинг транспорт ва транзит инфратузилмасини ривожлантириш, Марказий Осиё трансчегаравий дарёларининг сув-энергетика ресурсларидан оқилона ва комплекс фойдаланиш ҳамда минтақанинг экологик барқарорлигини таъминлаш, чегараларни делимитация ва демаркация қилиш жараёнини якунига етказиш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширади.
Ўзбекистон минтақа давлатлари билан дўстона ва аҳил қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлашдан, илмий-техникавий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантиришдан, парламентлар, чегара ҳудудлари, жамоат ташкилотлари ва оддий фуқаролар ўртасидаги алоқаларни кучайтиришдан манфаатдор.
Ўзбекистон Афғонистон билан алоқаларни кенгайтиришни, мазкур мамлакатдаги вазиятни тинч йўл билан ҳал этишга қаратилган халқаро саъй-ҳаракатларда фаол иштирок этишни давом эттиради. Ўзбекистон томони Афғонистон иқтисодиётини қайта тикланишига, унинг транспорт, ишлаб чиқариш, энергетик ва ижтимоий инфратузилмаларини ривожлантиришга кўмак беришда давом этади. Барқарор ва равнақ топаётган Афғонистон Марказий Осиёдаги минтақавий хавфсизликнинг кафолатидир.
МДҲ мамлакатлари билан ҳамкорлик ҳам Ўзбекистон ташқи сиёсатининг устувор йўналиши ҳисобланади. Мазкур давлатлар билан республикамиз тарихан шаклланган сиёсий, иқтисодий, транспорт-коммуникацион ва бошқа алоқаларга эга. Ўзбекистон Ҳамдўстлик мамлакатлари билан тенглик, ўзаро фойдалилик, бир-бирининг манфаатларини ҳурмат қилиш ва эътиборга олиш тамойиллари асосида икки томонлама ҳамкорлик муносабатларини қуришни давом этади.
Ўзбекистон Россия билан 2004 йил 16 июнда имзоланган Стратегик ҳамкорлик, 2005 йил 14 ноябрдаги Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномалар ҳамда 2012 йил 4 июнда имзоланган Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасида Стратегик ҳамкорликни чуқурлаштириш тўғрисидаги декларация асосида дўстона муносабатларни ҳар томонлама мустаҳкамлаш ва тадрижий ривожлантириш икки мамлакат манфаатларига тўлиқ мос келади ҳамда минтақадаги тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлашга хизмат қилади. Икки томонлама муносабатларнинг энг муҳим вазифалари Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил 4-5 апрелида Россияга давлат ташрифи чоғида эришилган келишувларни тўлиқ амалга оширилишини таъминлашдан иборатдир.
Ўзбекистон Республикаси глобал муаммоларни ҳал этишда муҳим роль ўйнайдиган, яқин минтақавий қўшни Хитой билан стратегик ҳамкорликни кучайтириш тарафдори. Хитой билан муносабатларни ривожлантириш 2012 йил 6 июндаги Стратегик ҳамкорликни ўрнатиш тўғрисидаги қўшма декларация ва 2013 йил 9 сентябрдаги икки томонлама стратегик ҳамкорликни янада ривожлантириш ва чуқурлаштириш тўғрисидаги декларациясига асосланган. Ўзбекистон Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил 11-13 май кунлари Пекинга давлат ташрифи, шунингдек, 2017 йил 14-15 май ойида «Бир макон, бир йўл» халқаро форумда иштирок этиш асносида эришилган қарорлар ва келишувларни амалга ошириш икки мамлакат манфаатларига мос келади.
Ўзбекистон ташқи сиёсатининг устувор йўналишларидан бири, Америка Қўшма Штатлари билан 2002 йил 12 март ойида имзоланган Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида Стратегик шерикчилик ва ҳамкорликнинг асослари тўғрисидаги декларацияси асносида ўзаро манфаатли ва конструктив ҳамкорликни ҳар томонлама ривожлантиришдан иборатдир. Ўзбекистон АҚШ билан мамлакатда амалга оширилаётган фуқаролик жамияти асосларини мустаҳкамлаш ва халқ турмуш даражасини яхшилашга қаратилган модернизация жараёни ва ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш мақсадида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий-технологик ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликни янада кенгайтиришдан манфаатдор. Икки томонлама ҳамкорликнинг муҳим йўналишлари Афғонистонда тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, трансмиллий таҳдид ва хатарларга қарши курашга кўмаклашишдан иборатдир.
Ўзбекистон Европа Иттифоқи ва Европа давлатлари билан ҳар тарафлама манфаатли ҳамкорликка муҳим аҳамият беради. Европа мамлакатлари билан ҳамкорликни асосий соҳалари савдо-сотиқни ривожлантириш, инвестиция ва молия, замонавий технологиялар трансфери, илм-фан, техника, таълим, экология, соғлиқни сақлаш, маданият ва минтақавий хавфсизлик кабилар ҳисобланади. Ўзбекистон асосий эътиборини Европанинг илғор давлатлари, хусусан Германия, Франция, Буюк Британия, Белгия, Италия, Испания, Латвия ва бошқа давлатлар билан икки томонлама ҳамкорликни янада юқори даражага чиқаришга алоҳида эътибор беради.
Республикамиз кўп асрлик умумий тарих, ягона тил ва дин, умумий қадриятлар ва ўхшаш урф-одатларга эга бўлган Туркия давлати билан дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган сиёсатни изчил давом эттиради. Мамлакатимиз Туркия билан ҳар тарафлама манфаатли ҳамкорликни, жумладан савдо-сотиқ, инвестиция ва туризм каби соҳаларда ривожлантиради.
Осиё-Тинч океани ҳудуди мамлакатлари, хусусан Корея Республикаси ва Япония билан ҳамкорлик Ўзбекистон ташқи сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири бўлиб қолади. Ўзбекистон ушбу давлатлар билан инвестиция, савдо-сотиқ, юқори технологиялар, маданий-гуманитар соҳаларидаги кенг қамровли ҳамкорликни давом эттиради.
Ўзбекистон Жанубий-Шарқий Осиёдаги мамлакатлар – Малайзия, Индонезия, Цингапур, Ветнам каби давлатлар билан ҳамкорлигини ривожлантиради.
Ўзбекистон Жанубий Осиё мамлакатлари, хусусан Ҳиндистон ва Покистон билан савдо-сотиқ, транспорт-коммуникация, туризм каби соҳаларда ҳар тарафлама ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришни қўллаб қувватлайди.
Ўзбекистон мусулмон дунёси давлатлари билан ўзаро манфаатли алоқаларни иқтисодиёт, транспорт коммуникацияси, молия, инвестиция ва сайёҳлик соҳаларида, шу жумладан Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва Ислом тараққиёт банки доирасида фаол ривожлантириш ва мустаҳкамлашдан манфаатдор.
Ўзбекистон БМТ ишида фаол иштирок этишни давом эттиради, ҳамда уни халқаро тинчлик ва хавфсизликни таъминлашга, тезкор глобаллашув жараёнида давлатларнинг барқарор ривожланишида кўмаклашишга масъул бўлган ягона универсал ташкилот сифатида кўради.
Мамлакатимиз Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ташкилотлари билан ушбу тузилмаларнинг механизмларидан замонавий муаммолар ва таҳдидларга қарши курашишда, кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантиришда самарали фойдаланиш мақсадида ўзаро шерикчиликни янада ривожлантиради.
Ўзбекистон халқаро молия институтлари билан, шу жумладан, Осиё тараққиёт банки, Жаҳон банки, Халқаро валюта жамғармаси, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Осиё инфратузилма инвестициялари банки ва Европа инвестиция банклари билан энергетика, транспорт, қишлоқ хўжалиги, уй-жой қурилиши, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш бўйича янги лойиҳаларни амалга оширишда ҳамкорликни фаоллаштириш учун барча саъй-ҳаракатларни олиб боради.
Маълумот учун: Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси дунёнинг 130 дан ортиқ давлатлари билан дипломатик алоқалар ўрнатган. Тошкентда 45 та чет эл элчихоналари, 8 та фахрий консуллар, 19 та халқаро ташкилотлар ваколатхоналари, 18 та хорижий халқаро ҳукуматлараро ва ҳукумат ташкилотлари ваколатхоналари, 1 та дипломатик мақомга эга савдо ваколатхонаси фаолият кўрсатмоқда.
Хорижий мамлакатларда ва халқаро ташкилотларда Ўзбекистон Республикасининг 47 та дипломатик ва консуллик ваколатхоналари мавжуд. Ўзбекистон 100 дан ортиқ халқаро ташкилотларнинг аъзоси бўлиб, мамлакатимиз турли хил кўп томонлама ҳамкорлик тузилмалари билан ўзаро шерикчилик алоқаларини ривожлантиради.

O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI DIPLOMATIK ALOQALAR O’RNATGAN DAVLATLARNING RO’YXATI





Download 1,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish