Олий Мажлисга Мурожаатнома 2018 Ҳурматли сенатор ва депутатлар!



Download 1,22 Mb.
bet37/59
Sana21.02.2022
Hajmi1,22 Mb.
#56816
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   59
Bog'liq
Сиёсий билимлар

Қурбон Ҳайити
Мусулмонлар томонидан нишонланадиган дунёдаги энг катта диний байрамлардан биридир. Бу байрамнинг негизи, ўз ўғлини Оллоҳ йўлида қурбон қилишга тайёр бўлган Пайғамбар Иброҳим (а.с.) билан боғлиқ бўлган тарихий воқеага тақалади, шунда унинг ҳаракати Оллоҳ томонидан тўхтатилиб ўрнига ҳайвон (қўй, туя ва бошқа жонлиқ) қурбон қилиш буюрилади. Байрам уч кун давом этади ва мусулмонлар бу кунларни оила ва қариндошлар даврасида ўтказадилар. Байрам кунлари кишилар узоқ-яқинда яшовчи яқинларини ҳолидан хабар оладилар, муҳтожларга ёрдам берадилар. "Қурбон Ҳайити"нинг биринчи куни дам олиш куни ҳисобланади.



Ўзбекистон Республикаси Амударё ва Сирдарё оралиғида жойлашган бўлиб, умумий майдони 448,9 минг км.кв.ни ташкил этади. Республика ҳудуди шарқдан ғарбгача 1 425 км ни, шимолдан жанубгача эса 930 км ни ташкил этади.
Республика шимолда ва шимолий-шарқда Қозоғистон, шарқда ва жанубий-шарқда Қирғизистон ва Тожикистон, ғарбда Туркманистон, жанубда эса Афғонистон билан чегарадошдир. Давлат чегарасининг Афғонистон билан узунлиги — 137 км., Қозоғистон — 2.203 км., Қирғизистон — 1.099 км., Тожикистон — 1.161 км. ва Туркманистон билан — 1.621 км.

Tарихий маълумот


Ўзбек халқи дунёдаги энг қадимги халқлардан бири ҳисобланиб, унинг бой ва қадимий давлатчилик тажрибаси бор. Ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида дастлабки мустақил давлат тузилмалари милоддан аввалги биринчи минг йиллик бошларидаёқ пайдо бўлиб, қарийб 3000 йил давомида такомиллашиб боргани ва дунё давлатчилиги ривожида энг юксак даражага кўтарилгани жаҳонга маълум. Фарғона водийсининг Сўх туманидаги Селунғур ғоридан, Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳри яқинидаги Кўлбулоқ маконидан ва Сурхондарё вилоятининг Бойсун тоғидаги Тешиктош ғоридан топилган археологик топилмалар ушбу худудда 1-1,2 млн. йил аввал илк палеолит даври одамлари яшаганлигидан далолат беради.
Ватанимизнинг кўпгина ҳудудлари - Хоразм, Сурхондарё, Зарафшон, Фарғона ва бошқа воҳалари цивилизация тараққиётининг марказларидан бири ҳисобланади.
Милоддан аввалги VI-IV асрларда Марказий Осиё худудига аҳмонийлар, кейинчалик грек-македонлар бостириб кирадилар. Босқинчиларига қарши юртимизнинг мард ватанпарварлари – Тўмарис, Широқ ва Спитамен жанг олиб бордилар.
Ўзбек давлатчилик тарихи ўзининг узлуксиз тараққиёти жараёнида энг юксак ривожланиш ва юксалиш даврларини бошдан кечирган. Милоддан аввалги 3 ва милодий 3 асрлар оралиғида Ўзбекистон ҳудудида Даван, Кан, Кушон ва Хоразм каби давлатлар гуллаб-яшнаган. Айниқса, Кушон давлати ўзининг ривожланган маданияти ва санъати билан бошқа давлатлардан ажралиб турган.
Ўрта асрларнинг бошларида Ўзбекистон ҳудудида Хионийлар, Хидорийлар, Эфталитлар ва Турк ҳоқонлиги ҳукмронлик қилганлар. Бу даврда юқоридаги давлатлар жуда катта ҳудудларда қонунчиликни жорий этиш бўйича ишларни олиб борганлар, шунингдек қўшни давлатлар билан савдо-сотиқ қилганлар.
VIII-IX асрларда Ўзбекистон ҳудуди араблар томонидан эгаллаб олинди. Шу билан бирга, ушбу даврда ҳудудга янги маданий оқим ҳам кириб келди. Босқинчиларга қарши курашда моддий ва маънавий йўқотишлар билан бирга IX-XII асрларда ўзбек халқининг шаклланиши юз беради. Шу даврда турк тили юқори мақомни эгаллаб, адабий тилнинг шаклланиши бошланади.
IX-XII асрларда Сомонийлар, Қорахонийлар ва Хоразмшохларнинг хукмронлик даврларида бир қатор, хусусан маданий ҳаётдаги ўзгаришлар юз беради. Ушбу даврда ватанимиз довруғини бутун дунёга танитган буюк олим ва алломалар Ал-Хоразмий, Аҳмад Ал-Фарғоний, Абу Райхон Беруний, Абу Али ибн Сино, аз-Замахшарий ва бошқалар шу ерда ҳаёт кечирганлар ва ижод қилганлар. Шу билан бирга, Имом Ал-Бухорий, ат-Термизий, Нажмиддин Кубро, Баҳоуддин Нақшбанд ва бошқа олиму фузалолар диний илмларнинг ривожланишига ўзларининг улкан ҳиссаларини қўшдилар.
XIII асрнинг бошида Чингизхон бошчилигидаги мўғул қўшинлари Хоразмшохлар давлатини тор-мор қилиб, Марказий Осиёнинг бутун ҳудудини эгаллаб оладилар. Ватанимизнинг жасур ўғлонлари – Жалолиддин Мангуберди, Темур Малик ва бошқалар ўз халқини келгинди босқинчилардан озод этиш йўлида мардонавор кураш олиб бордилар.
XIV асрнинг иккинчи ярмида (1370 й.) Марказий Осиё сиёсий майдонига Амир Темур кириб келади. Амир Темур ва унинг авлодлари даври мамлакатимиз тарихида турли тарихий, ижтимоий ва маданий жараёнларга бой давр бўлди. Бу даврда Марказий Осиёда узоқ муддат давом этган мўғуллар истибдодига барҳам берилди. Амир Темур ва Темурийлар даврида ташкил этилган марказлашган давлат мамлакатни ҳар томонлама, айниқса иқтисодий ва ижтимоий-маданий томондан гуркираб ривожланиши учун шароит яратиб берди. Амир Темур марказлашган давлат яратган ҳолда, бошқарувнинг давлат аппаратини тартибга солди, мамлакатнинг сарҳадларини кучайтирди ва мустаҳкамлади, армияни кучайтирди, аҳолининг ижтимоий-иқтисодий шароитини яхшилади, ҳунармандчилик ва савдо-сотиқни янада ривожланиши учун шарт-шароит яратди, солиқ тизимини ислоҳ қилди, шунингдек халқаро алоқаларни ҳам яхшилади. Амир Темур тиббиёт, математика, астрономия, тарих, адабиёт, тилшунослик, диний илмларга катта эътибор берди. Унинг саройида Мавлоно Абдужаббор Хоразмий, Мавлоно Шамсуддин Мунший, Мавлоно Абдулло Лисон, Мавлоно Баҳриддин Аҳмад, Алоуддин Коший, Жалол Хокий каби алломалар фаолият кўрсатишган.
Мирзо Улуғбек, Ҳусайн Бойқаро ва Заҳириддин Мухаммад Бобур ҳукмронлиги вақтида илм-фан, адабиёт ва санъат ривожланди ва тараққий этди. Айнан шу даврда буюк шоир Алишер Навоий турк тилида ўзининг асарларини яратди ва ўзбек халқининг маънавий меросини ривожлантиришга ўзининг беқиёс ҳиссасини қўшди.
Амир Темурнинг олиб борган ҳаракатлари туфайли мўғулларнинг ватанимизга қилаётган босқинчилик юришларига чек қўйилди ва бошқа ҳалқлар эса мўғулларнинг истибдодидан озод қилинди. Шунингдек, Амир Темурнинг Усмонийлар устидан ғалабаси Европанинг Усмонийлар асоратига тушишдан сақлаб қолди.
XVI-XVII асрларда Ўзбекистон ҳудудида Шайбонийхонлар ва Аштархонийлар давлати ҳукмронлик қилди. Аштархонийлар даврида марказлашган давлатлар инқирозга юз тутди, бу эса уларнинг тарқоқланишига олиб келди. Натижада, XVIII асрда Бухоро амирлиги, Хива ва Қўқон хонликлари пайдо бўлди.
Россия империясининг Марказий Осиёга бостириб кириши натижасида, мамлакатимиз XIX асрнинг иккинчи ярмидан 1991 йилга қадар Россия империяси ва Совет Иттифоқи таркибида бўлди.
Ўтган асрнинг 80-йилларида бошланган сиёсий ва иқтисодий инқироз Ўзбекистоннинг мустақиллик учун курашини тезлаштириб юбориш учун шароит яратди. Натижада, ушбу узоқ муддатли тарихий воқеалардан сўнг 1991 йилнинг 31 августида Ислом Каримов бошчилигида мамлакат мустақиллигига эришилди.
Ўзбекистоннинг давлат мустақиллиги осон бўлмаган сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий шароитларда қўлга киритилди. 130 йил давом этган ҳукмрон мустамлакачилик режими республиканинг мустақил ривожланиши учун имконият бермаган.
Мустақилликнинг эълон қилиниши халқимиз ва раҳбарият олдига барча соҳаларда туб ислоҳотларни амалга ошириш лозимлиги масаласини қўйди. И.Каримов бошчилигида Ҳукумат томонидан амалга оширилган ички ва ташқи сиёсат натижасида Ўзбекистон жаҳон ҳамжамияти томонидан мустақил давлат сифатида тан олинди. Қисқа муддат ичида Ўзбекистон ўзининг шахсий ривожланиш моделини аниқлаб олди.
Республикамиз Биринчи Президенти И.Каримов томонидан ишлаб чиқилган ва жорий этилган ривожланишнинг "Ўзбек модели" мамлакатимиз ижтимоий ва иқтисодий ривожланишининг пойдеворини яратди. Қисқа фурсат ичида ғалла ва нефть мустақиллигига эришилди. Истиқлол йилларида Ўзбекистон аграр давлатдан саноати жадал суръатларда ривожланиб бораётган, замонавий техника ва технологияларни экспорт қилувчи мамлакатга айланди. Танланган ривожланиш йўлининг тўғрилигини 2008 йилда бошланган жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози тасдиқлади. "Ўзбек модели" инқирозни муваффақиятли бартараф этди ва халқаро молиявий ташкилотлар ва экспертлар томонидан ҳақли равишда юқори ижобий баҳоланди.
Тарих шуни кўрсатмоқдаки, дунёдаги биронта давлат ҳам дунё ҳамжамиятидан ажралган ҳолда алоҳида ривожлана олмайди. Тўғри ва оқилона олиб борилаётган ташқи сиёсат туфайли ҳозирги кунда Ўзбекистонни дунёнинг 180 дан ошиқроқ давлатлари тан олган, 130 дан кўпроқ давлатлар билан эса дипломатик алоқалар ўрнатилган. Ўзбекистон Республикаси БМТ, МДҲ, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа шу каби кўплаб халқаро ташкилотларнинг аъзоси ҳисобланади.
Бугунги кунда Ўзбекистон Австрия, Буюк Британия, Германия, Греция, Индонезия, Эрон, Испания, Италия, Канада, Хитой, Малайзия, Корея Республикаси, Россия, АҚШ, Таиланд, Туркия, Франция, Чехия, Швейцария, Швеция каби давлатлар билан иқтисодий, сиёсий ва маданий соҳаларда икки ёқлама ва ўзаро манфаатдор ҳамкорликни олиб бормоқда.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясига асосан Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар миллати, тили ва динидан қатъи назар бир хил ҳуқуққа эгалар. Бугунги кунда республикамизда юздан ортиқ халқлар ва элатлар вакиллари бир-бирларини тушунган ҳолда яшамоқдалар, уларга барча шарт-шароитлар яратилган. Ўзбекистонда Республика Байналминал маданият Маркази ва юздан ортиқ Миллий-маданий марказлар фаолият олиб бормоқдалар.



Download 1,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish