2.2. Ким ошди савдоси, товар биржаларида
савдо
-
сотиқ шартномалари
Товар мулкдори ёки мулкий ҳуқуқ эгаси ёхуд ихтисослашган ташкилот
ким ошди савдосининг ташкилотчиси бўлиши мумкин. Ким ошди
савдосининг ташкилотчиси суд қарорларини ижро этиш учун (мусодара
қилинган, мажбурий тартибда ҳақ ундиришга қаратилган ашёларга, гаров
ашёлари ва ҳ.к) ҳам ким ошди савдоси ташкил этади.
Ким ошди савдоси бўйича ихтисослашган ташкилот товар мулкдори
(мулкий ҳуқуқ эгаси билан шартнома тузиш асосида иш олиб боради, улар
номидан ёхуд ўз номидан ҳаракат қилади.
Ким ошди савдоси аукцион ёки танлов шаклида ўтказилади. Ким ошди
савдосининг шакли, агарда қонунда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса,
сотиладиган ашёнинг мулк ёхуд мулкий ҳуқуқ эгаси томонидан белгиланади.
Харидор сифатида фақат бир иштирокчи қатнашган аукцион ёки
танлов ўтказилмаган ҳисобланади.
Аукционлар ва танловлар очиқ ёки ёпиқ бўлиши мумкин.
Очиқ аукцион ёки танловда ҳамма қатнашиши мумкин.
Ёпиқ аукцион ва ёпиқ танловда шу мақсад учун махсус таклиф этилган
шахсларгина қатнашадилар.
Агар қонунда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, ташкилотчи ким
ошди савдоси ўтказилиши ҳақида камида ўттиз кун олдин хабар қилиши
керак Хабарда ким ошди савдосининг жойи, вақти ва шакли, ким ошди
савдосига нима қўйилгани, шу жумладан, ким ошди савдосида қатнашишни
расмийлаштириш тартиби, бошланғич нарх ҳақида маълумотлар мавжуд
бўлиши шарт.
Умумий қоидага кўра, ким ошди савдоси ташкилотчиси аукцион
ўтказишдан хоҳлаган вақтда, лекин у ўтказиладиган кундан камида уч кун
олдин бош тортишга ҳақли.
Ким ошди савдосининг ташкилотчиси уни ўтказишдан бош тортиш
ҳақида
муддатларга риоя қилмаган ҳолларда иштирокчиларнинг ҳақиқий
(реал) кўрган зарарини тўлаши лозим.
Ёпиқ аукцион ёки ёпиқ танловда ташкилотчи ким ошди савдосидан
қайси
муддатда бош тортганлигидан қатьи назар, ўзи таклиф этган
иштирокчиларнинг реал зарарини тўлаши лозим.
Ким ошди савдосининг қатнашчилари ким ошди савдоси ҳақида
хабарда кўрсатилган миқдорда, муддатларда ва тартибда закалат пули
тўлайдилар. Ким ошди савдосида қатнашган, лекин ғолиб чиқмаган
иштирокчиларга закалат пули қайтарилади. Ғолиб чиққан шахснинг пули
товар баҳоси учун тўланадиган ҳақ тартибига киритилади.
Ким ошди савдосида энг юқори нарх таклиф қилган қатнашчи ғолиб
ҳисобланади
ва у билан олди
-
сотди шартномаси тузилади. Ғолиб билан
ташкилотчи ўртасида ким ошди савдоси натижалари ҳақида баённома
имзоланади. Агар ғолиб баённомани имзолашдан бош тортса, берган
закалатидан маҳрум бўлади. Агар ташкилотчи баённомани имзолашдан бош
тортса, закалат суммасини икки баробар қилиб қайтаради.
Қонунда
белгиланган қоидалар бузиб ўтказилган ким ошди савдоси
манфаатдор шахс талаби билан суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши
мумкин. Масалан, ким ошди савдоси ҳақида нотўғри маълумот берилса ёки
қатнашчилар
олдиндан тил бириктириб олган бўлсалар ва ҳ.к. Ким ошди
савдосини ҳақиқий эмас деб топиш ғолиб билан тузилган шартноманинг
ҳақиқий
эмаслигига сабаб бўлади (ФКнинг 381
-
моддаси).
Биржалар ҳам олди
-
сотди шартномаларини тузадиган махсус тузилма
ҳисобланади
.
Фонд биржаларида қимматли қоғозлар олди
-
сотдиси амалга
оширилади. Фонд биржаларининг фаолияти «Қимматли қоғозлар бозорининг
фаолият кўрсатиш механизми тўғрисида»ги қонун билан тартибга солинади.
Товар биржаларида эса мол
-
мулк сотилади. Биржаларда олди
-
сотди
шартномаларининг хусусиятлари, энг аввало, биржа фаолиятининг ўзига
хосликлари билан белгиланади (ким ошди савдоси, битимларни маклер
ёзувлар орқали расмийлаштиради, биржа сотишга қўйиладиган мол
-
мулклар
савдоси ва ҳ.к).
Биржаларга олди
-
сотди шартномаларига нисбатан ФКнинг тегишли
нормалари, “Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида”ги қонун қўлланилади.
Муайян биржада тақдим этилган товарлар олди
-
сотдиси бўйича биржа
воситачилари ўртасида тузилган биржа савдо
-
сотиғи қоидаларига мувофиқ
амалга оширилган ва белгиланган тартибда биржа рўйхатидан ўтган
битимлар, суммасидан қатьи назар, нотариал идорадан тасдиқланмайди
(кўчмас мол
-
мулк корхоналар олди
-
сотдиси бундан мустасно). Биржа
битимининг мазмуни (товарнинг номи, нархи, ижро ўрни ва муддатидан
бўлак) ошкор этилиши мумкин эмас.
Битимларда:
бор (мавжуд) товарларнинг олди
-
сотди битимлари, шу жумладан,
товарларни дарҳол бериб юбориш ёки етказиб бериш ёхуд товарга эгалик
ҳуқуқини
берувчи ҳужжатлар топширишни ҳам кўзда тутувчи олди
-
сотди
битимлари;
форвард битимлар, яъни бор (мавжуд) товарни етказиб бериш
муддатларини кечиктирган ҳолда харид қилиш ва сотишга доир битимлар;
фьючерс битимлар, яъни стандарт контрактларга доир битимлар;
опцион битимлар, яъни товарларни ёки товарлар етказиб бериш
контрактларини белгиланган нархлар бўйича келгусида харид қилиб олиш
ёки сотиш ҳуқуқларига доир олди
-
сотди битимлари ва ш.к. тузиш мумкин.
Форвард, фьючерс, опцион битимлар тузилганда биржа ўзининг ҳисоб
-
китоб
марказлари орқали битимлар ижросини кафолатлаши шарт.
Do'stlaringiz bilan baham: |