Олди сотди шартномаси



Download 0,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/58
Sana29.04.2022
Hajmi0,88 Mb.
#593901
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   58
Bog'liq
oldi-sotdi shartnomasi va uning turlari. hadya shartnomasi. renta

МУАММОЛИ САВОЛЛАР
 
1. Чакана олди
-
сотди шартномасининг тушунчаси ва ҳуқуқий 
белгилари.
2. Чакана олди
-
сотди шартномасини тузиш тартиби ва шакли.
3. Чакана олди
-
сотди шартномаси тарафларининг ҳуқуқ ва маж
-
буриятлари.
4. Чакана олди
-
сотди шартномасининг турлари.
5. Чакана олди
-
сотди шартномаси шартларини бузганлик учун 
фуқаролик
-
ҳуқуқий жавобгарлик.
 
3-
§. МАҲСУЛОТ ЕТКАЗИБ БЕРИШ ШАРТНОМАСИ
 
 
Маҳсулот етказиб бериш тушунчаси ва ҳуқуқий белгилари. 
Маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти 
билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчи
-
сотувчи шартлашилган 
муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд сотиб оладиган 
товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун ёки 
шахсий, оилавий
мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш бошқа мақсадларда 
фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш учун 
топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва уларнинг ҳақини 
тўлаш мажбуриятини олади (ФКнинг 437
-
моддаси).
Маҳсулот етказиб бериш шартномаси товарлар олди
-
сотдиси бўйича 
тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи субъектлар ўртасида 
қўлланадиган
ва энг кўп амалиётда учрайдиган шартномалардан биридир. 
Ушбу шартнома моддий неъматларни бир шахсдан бошқа шахсга ўтишини 
таъминлайди. Бу эса ўз навбатида иқтисодий муносабатларни 
ривожланишига олиб келади.
Маҳсулот етказиб бериш шартномаси олди
-
сотди шартномасининг 
алоҳида тури бўлиб ҳисобланади
4
. Ушбу шартномани айрим ҳолларда 
4
Ушбу қоида бундан ярим аср олдин А.В.Венедиктов томонидан илгари сурилган чунки ўша давр 
қонунчилигида бунга етарлича асос яратилмагандай эди О.С. Иоффе эса аксинча
маҳсулот етказиб бериш 
шартномаси олди
-
сотди шартномаси билан бир қаторда мулкни ҳақ эвазига реализация қилишга оид 


тадбиркорлик ёки савдо олди
-
сотдиси деб аташади. Агар тарихга назар 
ташласак собиқ иттифоқ даврида маҳсулот етказиб бериш шартномаси 
ўрнини унинг бир кўриниши бўлмиш товарларни давлат эҳтиёжлари учун 
етказиб бериш шартномаси тўлиқ эгаллаб, уни сиқиб қўйган эди. Чунки ўша 
даврдаги режали иқтисодни юритиш учун давлатнинг олди
-
сотдига оид 
фуқаролик
-
ҳуқуқий муносабатларга аралашуви оддий ҳол эди. Шартнома 
тарафларининг тенг эмаслиги ва шартномаларни олдиндан белгиланган 
тартибда режа асосида тузилиши хусусий ҳуқуқнинг асосий тамойилларига 
тўғри келмасди. 
Ўзбекистон Республикаси ўзини мустақил давлат деб эълон қилди 
ҳамда демократик ҳуқуқий давлат фуқаролик жамиятини қуришни ўз олдига 
мақсад қилди. Мулк шакллари ўзгарди, эркин бозор иқтисодиёти 
муносабатларини шакллантириш йўлида катта ишлар амалга оширилди. 
Фуқаролар (жисмоний шахслар)нинг тадбиркорлик фаолияти билан 
шуғулланишларига кенг имкониятлар яратилди. Ушбу ўзгаришлар 
фуқаролик ҳуқуқий муносабатларда иштирок этаётган субъектларнинг 
шартнома тузиш эркинлиги, тарафларнинг тенглиги, қонун устуворлиги каби 
тамойилларини амалда таъминланишига олиб келди. Жумладан, маҳсулот 
етказиб бериш шартномаси ҳам бундай ўзгаришлардан сўнг ўзини хусусий 
ҳуқуқнинг
нормал 
шартномалари 
қаторига 
кириб, 
олди
-
сотди 
шартномаларига хос ҳусусиятларини шакллантирди.
Маҳсулот етказиб бериш шартномаси улгуржи олди
-
сотди шартномаси 
туркумига киради. Шунингдек маҳсулот етказиб бериш шартномаси хўжалик 
шартномаси ҳисобланади
5


Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish