Контрактация шартномаси тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш
тартиби.
Контрактация шартномасини тузишда томонлар Ўзбекистон
Республикаси Фуқаролик кодекси, “Хўжалик юритувчи субъектлар
фаолиятининг шартномавий
-
ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунга ҳамда
“Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар билан тайёрлов, хизмат
кўрсатиш ташкилотлари ўртасида шартномалар тузиш, уларни рўйхатдан
ўтказиш, бажариш, шунингдек уларнинг бажарилиши мониторингини олиб
бориш тартиби тўғрисида”ги Низом ва бошқа норматив
-
ҳуқуқий
ҳужжатларга амал қиладилар.
Контрактация шартномаларини тузиш бевосита хўжаликларда амалга
оширилади. Контрактация шартномалари, шунингдек моддий
-
техника
ресурслари етказиб бериш ва хизматлар кўрсатиш (ишларни бажариш)
юзасидан тузилган шартномалар хўжаликларнинг бизнес
-
режаларида назарда
тутилган ҳажмлардан келиб чиққан ҳолда, агротехника тадбирларини амалга
ошириш бошланишидан бир ой олдин, аммо календарь йил бошланишиан
кечикмай тузилиши лозим.
Шартнома тузишда тайёрловчи ваколатли вакилини хўжаликка
юборади.
Тайёрловчи
контрактация
шартномаси
лойиҳаларини
хўжаликларга, агар улар турли вилоятларда бўлсалар ҳамда шартнома
тузишга рози бўлсалар, почта орқали юборишга ҳақлидирлар.
Хўжалик тайёрловчининг вакили хўжаликка келган кундан бошлаб ёки
шартнома лойиҳаси почта орқали олингандан кейин етти кун мобайнида
шартномани имзолашга ва уни тайёрловчига қайтариши шарт. Агар
шартнома шартлари бўйича хўжаликда эътирозлар пайдо бўлса, хўжалик
худди шу муддатда келишмовчиликлар баённомасини тузади ва имзоланган
шартномани келишмовчиликлар баённомасининг икки нусхаси билан
бигаликда тайёрловчига юборади.
Тайёрловчи келишмовчиликлар баённомасини олгач беш кун ичида
уни кўриб чиқишга қабул қилинган таклифларни шартномага киритишга,
низоли масалаларни эса худди ўша муддатда кўриб чиқиш учун бўлган
хўжалик судига беришга мажбурдир.
Шартнома уч нусхада тузилади ва имзоланади. Тузилган шартнома
имзоланган вақтдан бошлаб уч кун давомида тайёрлов ёки хизмат кўрсатиш
ташкилотлари
томонидан туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимига
рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилади. Шартномаларни рўйхатдан
ўтказишда қўшимча ҳужжатлар ёки тўлов талаб қилиниши мумкин эмас.
Шартнома қўйиладиган талабларга мувофиқ бўлган тақдирда туман
қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими уни белгиланган тартиб рўйхатдан ўтказади.
Агар шартнома белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаса, рўйхатдан
ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор чиқарилади. Шартномани рўйхатдан
ўтказиш рад этилган тақдирда тайёрлов ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари
шартномадаги камчиликларни бартараф этиб, уч кун муддатда уни такроран
тақдим этиши шарт.
Do'stlaringiz bilan baham: |