Олди сотди шартномаси


Контрактация шартномасининг мазмуни ва бажарилиши



Download 0,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/58
Sana29.04.2022
Hajmi0,88 Mb.
#593901
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   58
Bog'liq
oldi-sotdi shartnomasi va uning turlari. hadya shartnomasi. renta

Контрактация шартномасининг мазмуни ва бажарилиши. 
Контрактация шартномаси мазмунини томонларнинг ҳуқуқ ва 
мажбуриятлари ташкил этади. Шартномани тузиш ва бажаришда 
томонларнинг ҳар бири бошқа томоннинг хўжалик ҳисоби манфаатларига 
риоя қилиш, ўз мажбуриятларини энг тежамли тарзда бажариши, унинг 
лозим даражада бажарилмаслиги оқибатида юзага келиши мумкин бўлган 
зарарнинг олдини олиш ёки камайтириш бўйича тегишли чора
-
тадбирларни 
кўриши, бу ҳақида иккинчи томонга ўз вақтида хабар қилиши
ҳамда 
мажбуриятларни бажаришда унга кўмаклашиши керак. Масалан, 
тайёрловчилар хўжаликлар томонидан тақдим этилган барча маҳсулотни 
шартномада назарда тутилган муддатларда харид қилишларини ва узлуксиз 
қабул қилиб олишни таъминлашни ташкил этиш, қайта ишлаш саноати ва 
савдо корхоналарининг хўжаликлар билан тўғридан
-
тўғри ва узоқ муддатли 
алоқаларини ҳар томонлама ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлаш, маҳсу
-
лотларни бевосита хўжаликларда қабул қилиб олиб ўзининг ихтисослашган 
транспорт ва келишилган график бўйича ташишни таъминлаш, харид 
қилинаёган маҳсулотнинг сифатини тўғри аниқлаш, маҳсулот учун ҳисоб
-
китобларни ўз вақтида тўла амалга ошириш, маҳсулотни тайёрлаш, ташиш ва 
сақлашда унинг нобуд бўлишига йўл қўймаслиги, хўжаликларни идиш ва 
бошқа зарур эҳтиёжлар билан таъминлаши керак. 
Контрактация шартномаси бўйича вужудга келадиган муносабатларда 
маҳсулотни етказувчи тарафнинг манфаатларини ҳимоя қилиш тайёрловчи 
тарафникига нисбатан устун туради. Контрактация шартномаси тарафлари 
тенг ҳуқуққа эга бўлган
олди
-
сотди шартномасидан ва маҳсулот етказиб 
бериш шартномасидан шуниси билан фарқ қилади. Контрактация 
шартномаси бўйича маҳсулотни тайёрловчи (сотиб олувчи) зиммасига айрим 
қўшимча вазифалар юклатилади. Масалан, диспозитив норма қоидасидан 
келиб чиқиб, тайёрловчининг зиммасига қишлоқ хўжалиги маҳсулотини уни 
етиштирувчидан у жойлашган ерда қабул қилиб олиш мажбурияти 
юклатилади. Агар қишлоқ хўжалиги маҳсулотини тайёрловчи кўрсатган ёки 
жойлашган ерда қабул қилишга келишилган бўлса, маҳсулотни қабул қилиб
олишдан бош тортишга қўл қўйилмайди. Ушбу норма императив хусусиятга 
эга
12
.
Хўжаликнинг асосий мажбурияти тайёрловчига ёки унинг топшириғи 
билан бошқа ташкилотга шартномада кўрсатилган миқдордаги қишлоқ 
хўжалик маҳсулотини давлат стандарти талабларига, техник шартларга
12
Раҳмонқулов Ҳ. Олди
-
сотди шартномаси. 

Т.: Адолат, 2000. 107
-108-
бетлар.


ветеринария ва санитария назорати қоидала
-
рига мувофиқ ҳолда шартномада 
белгиланган муддатларда ҳамда кўрсатилган жойда топширишдан иборат. 
Лекин шуни ҳам таъкидлаш жоизки, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги 
тадбиркорлик шартномалари, хусусан,
контрактация шартномасининг 
бажарилиши кўп жиҳатдан табиий иқлим шароитлари билан ҳам боғлиқ 
бўлиб, табиатнинг ҳар қандай инжиқлиги шартноманинг бажарилишини хавф 
остига қўяди. Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштирувчи хўжалик 
юритувчи субъектларнинг шартномани лозим даражада бажаришга бўлган 
ҳар қандай интилиши табиат ноқулайликлари олдида кутилган натижани 
бермаслиги ҳам мумкин. Айниқса, сувсизлик ва қурғоқчилик қишлоқ 
хўжалик маҳсулот
-
ларини етиштириш билан боғлиқ шартномаларнинг 
бажарилмай қолишига маълум
-
маънода сабаб бўлади. Аммо, шартнома 
муносабатларини тартибга солувчи амалдаги қонунчиликда бу ҳолатларга 
“форс мажор” вазиялар сифатида етралича эътибор берилмаган. Бундан 
ташқари, ҳуқуқий ва иқтисодий адабиётларда ҳам бу масала алоҳида 
тадқиқот объекти тарзида чуқур ўрганилмаган. Ваҳоланки, қишлоқ хўжалик 
маҳсулотлари етказиб беришга оид шартномаларда “форс
-
мажор” ҳолатлар 
шартноманинг муҳим шарти сифатида кўзда тутилиши лозим.

Download 0,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish