Маҳкамасининг 2003 йил 4
сентябрдаги 383
-
Қарори билан тасдиқланган
“Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар билан тайёрлов,
хизмат
кўрсатиш ташкилотлари ўртасида шартномалар тузиш, уларни рўйхатдан
ўтказиш, бажариш, шунингдек уларнинг бажарилиши мониторингини олиб
бориш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 30
-
бандига кўра, тайёрловчи
хўжаликларга топшириладиган маҳсулот учун шартномада белгиланган
даврларда, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш муддатларига
мувофиқ маҳсулотлар қийматининг камида 50 фоизи миқдорида (чорвачилик
маҳсулотлари бўйича шартномада кўрсатилган ҳажмлар қийматининг 25
фоизи миқдорида) аванс тўлаш мажбуриятини олади (қишлоқ хўжалиги
маҳсулотларининг айрим турларини давлат эҳтиёжлари учун харид қилиш
бундан мустасно);
-
контрактация
шартномасида олди
-
сотди, маҳсулот етказиб бериш
шартномаларидан фарқли ўлароқ тайёрловчи зиммасига айрим қўшимча
вазифалар юклатилади. Масалан, тайёрловчи зиммасига қишлоқ хўжалик
маҳсулотини етиштирувчидан у жойлашган ерда қабул қили олиш
мажбурияти юклатилади. Агар қишлоқ хўжалик маҳсулотини тайёрловчи
кўрсатган ёки жойлашган ерда қабул қилиб олишга келишилган бўлса,
маҳсулотни қабул қилиб олишдан бош тортишга йўл қўйилмайди.
Бундан ташқари, маҳсулотни етиштирувчи маҳсулотни қайта ишлаш
натижасида ундан ҳосил бўлган иккиламчи хом ашё ва маҳсулотлар (ёғ,
кунжара ва ҳ.к.)ни тайёрловчидан талаб қилиб олишга ҳақли бўлади. Шунинг
билан бирга, контрактация шартномасининг маҳсулот етказиб бериш
шартномасидан фарқли томонларини субъектив таркиби,
предмет ива
шартномасининг қўлланилиш
соҳаси орқали ҳам кўриш мумкин. Маҳсулот
етказиб бериш шартномасида маҳсулот сотувчи сифатида ҳар қандай
тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган шахслар бўлиши мумкин.
Контрактация шартномасида эса фақат бевосита қишлоқ хўжалик
маҳсулотини ишлаб чиқарувчи шахслар сотувчи ҳисобланади. Маҳсулот
етказиб бериш шартномасининг предмети турга хос ёки хусусий аломатларга
эга бўлган маҳсулот етказиб берувчи томонидан ёки бошқа шахслар
томонидан тайёрланадиган ёхуд тайёр маҳсулотлар бўлса, контрактация
шартномасида эса шартнома предмети фақат турга хос аломатга эга бўлган
қишлоқ хўжалик маҳсулотлари бўлиб, улар яна етиштирилиши мумкин;
-
контрактация шартномаси давлат томонидан ўрнатилган режага
асосланган бўлади. Шартнома предмети, унинг миқдори, баҳоси ва бошқа
шартнома шартлари олдиндан белгиланган бўлади. Агар хўжалик
билан
тайёрловчи ўртасидаги муносабатлар давлат режасига асосланмаган бўлса,
вужудга келган шартнома муносабатлари олди
-
сотди ёки маҳсулот етказиб
бериш шартномаси мақомига эга бўлади;
-
давлат эҳтиёжи учун учун контракт шартномаси билан контрактация
шартномасининг фарқи шундаки, контрактация шартномаси хўжаликнинг
ташаббуси билан, давлат буюртмасидан ортиқча етиштирилган
маҳсулотларни сотиш учун тузилади ва унда маҳсулотни харид нархи
келишилган миқдорда белгиланади. Давлат контракти бўйича
тузилган
шартномада эса давлат ваколат берган тайёрловчи ташкилот томонидан
хўжаликлар билан белгиланган миқдорда ва харид нархида амалга
оширилади. “Давлат контракти дейилади ФКнинг 459
-
моддасида
давлат
буюртмачисининг маҳсулот етказиб берувчи қабул қилган давлат эҳтиёжлари
учун товарлар етказиб бериш буюртмаси асосида тузилади. Берган
буюртмаси маҳсулот етказиб берувчи томонидан қабул қилинган давлат
буюртмачиси учун давлат контракти тузиш шарт” ҳисобаланади. Худди
шунингдек, хўжалик ҳам давлат буюртмасига асосан шартнома тузишга
мажбурдир;
-
контрактация шартномаси бўйича мажбуриятларни бажармаганлик
учун деҳқон, фермер ва ширкат хўжаликларининг жавобгарлигини ҳал
этишда хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг ўз мажбуриятларини қай
даражада бажарганликлари ҳам эътиборга олинади. Хусусан, юқорида қайд
этиб ўтилган Низомнинг 79
-
бандида илк бор маҳсулот етиштирувчилар
томонидан контрактация шартномалари бажарилмаганлиги ёки
зарур
даражада бажарилмаганлиги учун уларни жавобгарликка тортишда,
шунингдек хатти
-
ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) натижасида контрактация
шартномалари бўйича шартнома мажбуриятлари фермер, ширкат ва деҳқон
хўжаликлари томонидан бажарилмаслиги (зарур даражада бажарилмаслиги)
учун хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг ҳам жавобгарлиги кўриб
чиқилади.
Do'stlaringiz bilan baham: