қўлини ўпаётган киши намоён бўлди. Ва қизнинг уйчада у одам ҳақида
гап очиб, Митра ҳайкалчасини кўргани тўғрисида дудмал гап
қилганини эслади.
– Тарихга қизиқадими?
Хуррам ўйланиб:
– Жуда! – деди-да, илжайди. – Тўйингизга униям таклиф қилсангиз
керак?
– Нега? – Ултон хўмрайди. – Умуман, мен ҳайронман! – деди сўнг.
– Сизга айтсам...
227
– Айтмай қўя қолинг. – Хуррам энди Ултоннинг тирсагидан ушлаб
қисибгина қўйди. – Гўдак келаётир... Аммо лекин лақма бўлсаям мард
бола. Қитмирга ўхшайди-ю, кўнгли тоза.
Наби кастюмининг ўнгирида олма кўтариб келди.
– Бизниям жинимиз бор, домилла. Қассобларниям жини бўлади,
пири бўлади.
Хуррам унинг гапини давом эттирди:
– Пиринг тўғрисида бир нима демайман-у, жинингни кўрганман...
Ҳў, у ерда! Олма пишганда фақат Набининг боққа тушишга ҳаққи бор,
деган эди!
– Коньякка-чи?
– Шуни ичмайлик, – деди Ултон. – Биз йўл одами...
– Ҳа, ишимиз кўп, – тасдиқлади Наби. – Бошқа келишда ичамиз...
– Ундай бўлса, ўша келишгача мошинада турсин, – деди Хуррам.
Сўнг Ултонга жилмайиб қўл берди. – Жумагача?
– Ҳа.
– Эшикни қулфлаётган эдингиз-ку? – деди Наби. – Қоласизми?
Хуррамнинг тиши оғригандек пешонаси тиришди.
– Озгина иш бор экан, эсладим. – деди. Ва кутилмаганда қизишиб
кетди. – Падарига лаънат баъзи раҳбарнинг! Юзингга қараб туриб,
кўзингга қўл суқади...
– Сизниям-а? – кулумсиради Ултон. – Улуғларнинг маҳрамини?
– Оғажон! – Ултоннинг билагидан тутди у. – Ўзбек доно халқ,
мақолини эшитинг: “Ўзингники ўзагингни узади!” Ҳа, ишонмагин
Do'stlaringiz bilan baham: |