– Бўлмаса сен ҳам отарчи бўлгин илоҳим!
Наби гап тополмадими:
– А-а-а-а! – дея кафтини тутди-да, Хуррам ҳам қўл чўзган эди, у
мушт ўқталди. Кейин: – Ў-ў-ў, сизга кўтарилган қўл синади-ку! – деди.
Сўнг Ултонни туртиб қўйиб, мошинага минди. – Домилла, у кишини
гапга солинг... Лекин сизларнинг баъзи тарафларинг бир-бирига
ўхшайди. – Мошинани буриб оларкан, бақирди: – Икковингиз ҳам
дарвишсизлар!
Хуррам вазмин булкиллаб кулди. Ултон ҳам кулди-ю, вужудида
туйқус сергаклик ва ундан нималарнидир билиб олиш эҳтиёжини туйиб:
– Бирон жойда ўтирсакми? – деди. – Менимча, иккаламиз тенгёш
бўлсак керак?
– Мен каттароғ-у, лекин сиз... ака, – деди Хуррам эшикни очиб. –
221
Марҳамат.
Ултон йўлакка кириши замон Хуррам чап қўлдаги эшикни
итарди.
Бу чоққина хона – музей директорининг кабинети эди. Узун
столнинг бошида тахтга ўхшатиб ясалган курси турар, курси ортида –
деворга бир қатор расмлар қоқилган бўлиб, энг охиргисидан Брежнев
мамнун боқар эди.
– Бу катта бобо этакка тушиб қоптилар-ку? – деди Ултон
портретга ишора қилиб.
– Жойлари шу-да, – деди Хуррам. – Охирги пошшомиз.
– Ҳа-а, булар...
– Мана бу биринчиси Герай, – қайрилма қош, сочи гарданига
тушган, манглайини тасма билан танғиб олган кишини кўрсатди. –
Қрим хони эмас, Бақтрия подшоси! Иккинчи асрда зарб қилинган
тангадан кўчиртирдим, яхши рассомимиз бор...
Ултон Герайни “кўрган” эди: Ремпел билан Пугаченкованинг
“Ўзбекистоннинг антик санъати” китобида ўша тангалар суратиям бор.
– Бу – Канишка! – бошига кулоҳ кийган чўзиқ-совуқ юзли кишини
Do'stlaringiz bilan baham: |