Океанларнинг материкка туташ қисмлари билан бирга


Шарқий Мадагаскар ўсимликлари



Download 17,95 Mb.
bet107/108
Sana14.04.2022
Hajmi17,95 Mb.
#550370
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   108
Bog'liq
Власова1

152. Шарқий Мадагаскар ўсимликлари.
М адагаскар оролининг органик дунёсида Африка элементлари билан биргаликда Жанубий Осиё элементлари ва маҳаллий элементлар, яъни орол қуруқликнинг бошқа қисмларидан ажралиб қолганидан кейин таркиб топган элементлар учрайди. Мадагаскар оролининг флораси ҳам, фаунари ҳам ён-веридаги материклардагига нисбатан қашшоқроқ, бу эса оролнинг бўлиниб кетганига узоқ давр бўлганлигини кўрсатади. Мадагаскарнинг ўзига хослиги шу даражадаки, биогеографлар уни махсус кенжа область деб ажратадилар. Баъзи зоологлар ҳатто Мадагаскар зоогеографик области деб ажратадилар.
Орол флораси эндемикларнинг кўплиги билан фарқ қилади (тахминаи 3000 ўсимлик тури эндемикдир). Иккинчи томондан, унда Африка, Осиё ва Жанубий Америка билан умумий бўлган баъзи бир элементлар учрайди. Масалан, сайёҳлар дарахти-равенал (Ravenala) турлари фақат Жанубий Америка билан Мадагаскар оролида учрайди.
Мадагаскар ороли ўсимликлари Франциянинг колонизацияси даврида жуда ўзгариб кетди. XVI асргача оролнинг шарқи сернам доимий яшил ўрмонлар билан, ғарби эса барг тўкадиган қуруқ ўрмонлар ва унда-бунда учрайдиган саванналар билан деярли ёппасига қопланиб ётарди. Эндиликда эса орол майдонининг кўп деганда 13%и ўрмон билан банд. Асосий ўрмон массивлари шарқда, соҳилдаги ботқоқ босган ясси пасттекисликда ва баланд платоларнинг зинасимон ёнбағирларидадир. Соҳилни мангра чакалакзорлари ўраб олган. Темир дарахти, қора дарахт, палисандр дарахти ва қизил дарахт, каучуклилар ҳамда бошқа қимматли дарахтлар учрайдиган ибтидоий ўрмонлар кичик-кичик жойлардагина қолган. Соҳилда эса ўрмонлар деярли ҳамма жойда кесиб юборилган ёки ёндирилган ва улар ўрнида шолипоялар, кофе дарахти, какао, ваниль ва бошқа тропик ўсимлик плантациялари пайдо бўлган. Ташландиқ ерларда асосан бамбукдан иборат сийрак ўрмон ёки бўлиқ ўтли саваниа пайдо бўлган.Оролнинг паесатга тескари бўлган ички районларида қуруқликни яхши кўрадиган ўсимлик формациялари асосий ўрин тутади: Бу ерларда фақат дарё водийларидагина сернам тропик ўрмонлар учрайди. Соҳилдаги пасттекислик ва платодаги ички депрессияларда ботқоқ ўсимликлари ўсадиган жойлар учрайди; шарқдаги каби ғарбий соҳил бўйлаб мангра чакалакзорлари асосий ўрин тутади. Қолган территория йилнинг қуруқ даврида барг ташлайдиган ёруғ ўрмонлар ва қуруқ пастак ўтли саванналар билан банд. Саваннанинг бир қисми ҳайдаб юборилган ёки яйлов бўлиб хизмат қилади. Ўтлар билан қопланган майдонлар кўпинча ўрмони нобуд қилинган асосан ёндирилган жойлардир.
Мадагаскарнинг жануби-ғарбий қуруқ чеккаси типик чала чўл ландшафтига эга. Ўсимликлар ер юзасини сидирғасига қоплаб ётмайди. Ёрилиб-ёрилиб кетган қуруқ қизғиш тупроқли ерларда паст бўйли сертикан буталар ва дағал ўтлар ўсади. Алоэ ва хилма-хил пиёзбошлилар айниқса кўп. Мадагаскар фаунаси таркибига кўра Африкадан қашшоқроқ: оролда туёқлилар деярли учрамайди, йиртқичлар, чинакам маймунлар, заҳарли илонлар умуман йўқ. Бунинг ўрнига чала маймунлар ёки лемурлар (35 тури) кенг тарқалган. Ҳолбуки Ер шарининг бошқа қисмларида бу ҳайвон умуман йўқ ёки унинг бир-иккигина тури бор. Ана шу кичик ҳайвонлар оролнинг ҳамма жойида, дарахт бўлса бас, қалин тропик ўрмонларда ҳам, шарқий соҳилдаги бамбукзорларда ҳам, баланд платоларда ҳам учрайди. Лемур қўлга осон ўрганади, баъзи бир районларда уни муқаддас ҳайвон деб билишади ва кишилар лемурларни қўриқлайдилар ва боқадилар.
Бошқа сут эмизувчилардан оролда ибтидоий йиртқич ҳайвон-виверраларнинг вакиллари учрайди; ёввойи чўчқалар, ҳашаротхўрларнинг эндемик турлари тенреклар, кўршапала кларнинг баъзи бир турлари бор. Қушлар фаунаси айниқса бой. Қушлар орасида эндемик турлар, зотлар ва ҳатто оилалар кўпчиликни ташкил қилади. Судралиб юрувчилар хилма-хил. Булар орасида хамелеонлар, гекконлар, игуанлар, қуруқликда ва сувда яшайдиган тошбақалар бор; тимсоҳнинг икки тури учрайди.
Маҳаллий фауна аҳолига биронта ҳам фойдали ҳайвон бермаган, лекин кўпгина уй ҳайвонлари бошқа мамлакатлардан келтирилган, ёввойилашиб бутун оролга кенг тарқалган.
Африка Евросиёга нисбатан яхлит бўлиб, территориал тафовутлари анча содда. Ҳар иккала материк ягона континентал массив ҳосил қилиб, Ер шаридаги қуруқликнинг катта қисмини ташкил этган. Улар табиатининг кўпгина хусусиятлари материкларнинг бир-бирига яқинлиги ва ўзаро таъсири оқибатидир. Дарсликнинг иккинчи томида ўрганиладиган бошқа барча материклар ўзга континеитал массивларга нисбатан океан таъсирини кўпроқ сезади.



Download 17,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish