Океанларнинг материкка туташ қисмлари билан бирга


Африканинг жануби-ғарбида йиллик



Download 17,95 Mb.
bet106/108
Sana14.04.2022
Hajmi17,95 Mb.
#550370
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   108
Bog'liq
Власова1

151. Африканинг жануби-ғарбида йиллик
температура.ёғин-сочин ва нисбий намлик.
Кап тоғ системаси Африканинг жануби-ғарбий ва жанубий соҳили бўйлаб бир-бирига параллел чўзилган ўртача баландгикдаги кўпдан-кўп қисқа, антиклинал тизмалардан иборатдир. Бу тизмалар қуйи палеозойнинг қаттиқ жинсларидан таркиб топган бўлиб, герцин цикли даврида бурмаланган ва анча кенинги кўтарилишлар натижасида қайтадан яшарган, рельефи палахсали бўлиб, энг баланд жойи (2300 м дан баландроқ) шимолда, Эварт тоғлардадир. Тизмалар орасида синклинал депрессиялар жойлашган. Бундай депреосиялардан энг каттаси кичик Карру ботиғи деб аталади. Кенгроқ Катта Карру депрессияси Кап тоғларини Жанубий Африка ясси тоғлигининг Буюк жарлигидан бўлиб туради.
Кап системасининг жанубий қисми соҳилдаги текислик орасида юк-салиб турадиган кичик-кичик айрим тизмалар ва массивларга бўлиниб кетади. Жануби-ғарб ва жанубда тоғлар қулай бухталари бўлган соҳилга бурчак ҳосил қилиб яқинлашиб келган. Унча баланд бўлмаган Супа тоғнинг этагидаги ана цгундай бухталардан бирида Жанубий Африкадаги энг катта ва энг чиройли шаҳар ҳамда порт Кейптаун жойлашган.
Кап ўлкаси, хусусан унинг ғарбий соҳилида ёғин-сочин Ўрта денгиз бўйи режимида бўлиб, ёғиннинг кўйчилик қнсми қишда ёғади, ёзи эса қуруқ келади. Емғир ёғиши апрелда бошланади ва июндан сентябрь охиригача, айниқса кўп бўлади, сўнгра тугайди, чунки сернам ғарбий шамоллар ўрнига субтропик антициклон келади. Кап областида сернам мавсумнинг охири Жанубий Африканинг бошқа қисмларида шу мавсум бошланган даврга тўғри келади. Деярли ҳеч жойда йилига 750 мм дан ортиқ ёмғир ёғмайди ва энг баланд тизмаларнинг ғарбий ёнбағирларидагина 1000 мм дан ортиқ ёғин тушади. Ички ботиқлари, хусусан, Кичик Карру ботиғи жуда қурғоқчил (йиллик ёғин 150-300 мм) бўлиб, деҳқончилик учун яроқсйз. Ҳатто шарқдаги соҳил текислигида ҳам 400 мм дан ортиқ ёғмайди ва бу ерда ерларни суғориб деҳқончилик қилишга тўғри келади.
Кап ўлкаси Жанубий Африканинг қолган қисмидан ёғин-сочин режимига кўрагина эмас, балки Кап флораси деб аталадиган ўзига хос Ўсимликлари билан ҳам фарқ қилади. Бу ўсимликлар ташқи қиёфаоига кўра Ўрта денгиз бўйи флорасига ўхшайди. Бу районда вересклар, протейлар ва рўтлар оилаларидан бўлган кул ранг ва кўкиш-яшил майда баргли бутазорлар кўпчиликни ташкил қилади. Унда-бунда, хусусан океанга қараган ёнбағирларда қарағай ва ёввойи мевали дарахтлардан иборат сийрак ўрмонларнинг кичик маосивлари учрайди. Бутазорлар ва ўрмонлар орасидаги катта майдонларда пиёзбошлилар, илдизмевалилар ва илдизтанлилардан иборат ўтлар билан қопланган. Бу ўтлар амариллислар, гулсапсарлар, орхидеялар ва лабгуллилар оилаларидандир. Бўзночлар, цинерариялар ва бошқа мураккаб гуллилар ҳам характерлидир. Хилма-хил деқоратив ўсимликлар ана шу ердан бутун дунёга тарқалган. Европадан Кап ўлкаоига кўпгина маданий ўсимликлар: бошоқлилар, ток, зайтун, анжир, олма, нок ва бошқалар келтирилган. Ҳозирги вақтда табиий ўсимликлар, хусусан ўрмонлар ўрнини катта майдонларда экинлар эгаллаган.
МАДАГАСКАР ОРОЛИ
Мадагаскар Африка қирғоқлари яқинидаги ягона йирик орол бўлиб, Ер шаридаги энг йирик ороллардан биридир. Майдони 590 минг км2. Мадагаскардан шимол ва шарқда кўпдан-кўп майда ороллар (Комор, Маскарен ороллари ва бошқалар) бор.
Мадагаскар жанубий яримшардаги материклар билан биргаликда қадимги Гондвана материги таркибига кирган. Ҳозир эса Африка платформасининг бир қисми бўлиб, материкдан мезозой эрасида бўлиниб қолган. Шунинг учун ҳам оролнинг структураси, рельефи ва иқлим шароити кўп жиҳатдан материкнинг қўшни қисмларига ўхшайди. Ҳолбуки, органик дунёси оролнинг материкдан ажралиб кетганига узоқ давр бўлганлиги сабабли ўзига хосдир.
Оролнинг қиёфаси содда. Айниқса шарқда қирғоқ чизиғи кам парчаланган. Ғарб ва шимоли-ғарбий соҳилда кема қатнови учун қулай бухталар кўп. Лекин бухталарга кираверишда маржон рифлари учрайди.
Мадагаскар рельефи ассиметрик. Шарқда баланд катта Марказий плато шимолдан жанубга чўзилган. Бу плато ғарбга кенг ётиқ зиналар ҳосил қилиб пасайиб боради ва пасттекисликдан иборат шарқий соҳилнинг камбар платосига сброслар чизиғи бўйлаб тик жарликлар ҳосил қилиб тушади. Марказий плато криеталли жинсларгнейслар, гранитлар ва сланецлардан таркиб топган. Плато юзаси баландлиги 1700-2000 м бўлган қадимги пенеплен бўлиб, унда айрим қолдиқ қирлар ва лавалар билан қопланган вулкан чўққилари учрайди; улардан энг баланди-Царатанана (2880 м) оролнинг шимолидадир. Мадагаскарда вулкан фаолияти ҳозиргача сўнган эмас.
Қирғоқ яқинидаги майда оролларнинг кўпчилиги сўнган вулканлардан иборат. Комор ороллари группасида отилиб турадиган Қартала вулкани бор.
Марказий платода қисман кўл ва ботқоқликлар билан банд депрессиялар кўп. Уларнинг баъзи бирларида аҳоли зич яшайди. Унумдор аллювиал тупроқли ерларда шоли ва бошқа экинлар экилади. Малагаси республикасининг пойтахти Тананариве депрессияда жойлашган.
Ғарбда плато Мозамбик бўғози соҳилидаги сертепа кенг пасттекисликка томон аста-секин пасая боради. Бу ер бўр ва кайнозой денгиз ётқизиқларидан таркиб топган бўлиб, тузилиши Африканинг Мозамбик пасттекислигига ўхшайди. Соҳилни қоплаб ётгантўртламчи давр қумлари баланд дюна қаторлари ҳосил қилган. Энг йирик дарёларнинг дельталаридагина қум тепалари учрамайди.
Мадагаскарда фойдали қазилчмалардан кристалли сланец орасида учрайдиган графит конлари айниқса машҳурдир. Худди ана шу жинслар орасида олтиннинг катта запаслари топилган. Ннкель, мис, қўрғошин, радиактив металлар ва хилма-хил жавохирлар гранитлар орасида учрайди. Баъзи бир жойларда кристалли жинсларнинг латерит нураш пўсти орасида боксит ва хилма-хил темир бирикмалари учрайди.
Мадагаскар иқлими тропик иқлим бўлиб, пасттекисликларда йил бўйи иссиқ бўлса, баланд платоларда мўътадил. Оролнинг катта қисмига ёғиннинг асосий қисмини Ҳинд океанидан эсадиган жануби-шарқий пассатлар ва шимоли-шарқий муссоклар олиб келади. Шарқий соҳилда ва платоларнинг океанга қараган ёнбағирларида ёмғир йил бўйи бир текисда ёғади ва йиллик ёғин миқдори 3000 мм га етади. Шу билан биргаликда ҳаво иссиқ бўлиб, ойлик-ўртача темперагура +20° дан +27° га етади. Платоларда ёғин бир оз камроқ ёғади, шунда ҳам ёғин миқдори 1500 мм дан кам эмас. Температура эса юқорига кўтарилган сари пасаяди. Тананариведа 1400 м баландликда ян-варнинг ўртача температураси +20° дан сал ласт, июлнинг ўртача температураси +12, +13°. Қишда баъзан қора совуқлар ҳам бўлади. Ана шундай иқлим шароити шарқий соҳилнинг тинкани қуритадиган, сернам, иссиқ ҳавосига нисбатан яхшидир.
Оролнинг шарқий қисмида намлик ортиқча бўлса, ғарбий ва хусусан жануби-ғарбий қисмида намлик етишмайди. Платонинг ғарбий ёнбағирларида қуруқ давр узоқ давом этади ва ёғин миқдори 500-1000 мм бўлади; сернам ҳаво оқимлари кириб кела олмайдиган чекка жанубиғарбда йилига 400 мм дан кам ёғин ёғади ва энг иссиқ ойнинг ўртача температураси + 33° га етади.
Мадагаскарнинг энг йирик дарёлари Марказий платодан бошланиб, Мозамбик бўғозига қуйилади. Дарёлар текисликда сокин оқса, платонинг ғарбга томон пасайиб борадиган жарликларини кесиб ўтадиган жойларда остоналар ҳосил бўлган. Режимнинг бир текисда эмаслиги кемачиликка ҳалақит беради, чунки баъзи бир дарёлар қурғоқчил даврда бутунлай қуриб цолади. Ана шунинг учун ҳам энг йирик дарёлардан ҳам (Онилахи ва бошқалар) маҳаллий кемачиликдагана фойдаланилади. Марказий платонинг шарқий ёнбағридан қисқа серсув ва серостона дарёлар кесиб оқиб тушади. Шарқий ясси соҳилда каналлар билан бир-бирига қўшилган лагуналар системасидан ксмачиликда фойдаланилади.

Download 17,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish