145. Эфиопия тоғлиги.
Эфиопия тоғлигида ҳарорат анча пасаяди. 1500-1700 м дан баландда ўртача ойлик температура йил давомида бир текисда бўлиб, тахминан +15° дан +20° гача ўзгариши мумкин. Қишда кечалари-5° гача совуқ бўлади. Ана шу баландлик минтақаси анчагина ёғин олади ва иқлим шароитига кўра инсон, ҳайвон ҳаёти ва қишлоқ хўжалиги учун энг қулайдир. Бу ерда аҳоли энг зич яшайди. Эфиопиянинг пойтахти Аддис-Абеба шаҳри ана шу минтақада жойлашган. 2500-2700 м дан баландда ҳаво доимо салқин, ўртача ойлик температура +16° дан ошмайди. Қишда қаттиқ совуқ узоқ давом этиши мумкин. Эфиопия тоғлиги билан Харар платоси қуруқ ва иссиқ текисликлар ўртасидаги сернам ва салқин иқлимли оролга ўхшайди.
Тоғликдан чуқур водийлар ҳосил қилган кўпдан-кўп серсув, шўх ва серостона дарёлар оқиб тушади. Тоғликнинг шимолий қисмидан Кўк Нил, жанубидан Рудольф кўлига қуйиладиган Омо дарёси бошланади. Харар платосидан Жуба дарёси бошланиб, бутун Сомали ярим оролини кесиб ўтади ва Ҳинд океанига қуйилади. Дарё платодан шу қадар кўп сув оладики, асосан қурғоқчил территориядан оқиб ўтса ҳам, у доимо серсув бўлади.
Тоғликда қишлоқ хўжалиги учун етарли миқдорда ёғин ёғади. Баъзи ясси водийларда сув сероб бўлганидан ботқоқликлар ҳосил бўлган. Ботқоқликлар бёзгак манбаидир. Шунинг учун ҳам ҳаво иссиқ ва сернам бўлганидан ботқоқли водийлар ҳаёт учун ноқулайдир. Тоғлик билан Харар платоси орасидаги текто-яик водийда ҳам сув анча сероб. Бу ерда чучук ва шўр сувли кўллар ва доимғш сув оқадиган дарёлар бор.
Сомали ярим ороли, Қизил денгиз соҳили ва хусусан, Афар водийси иқлими қуруқ бўлганлигидан сувга муҳтож. У ерда доимий оқар сувлар йўқ. Тошлоқ қуруқ ўзанлар кўп учрайди. Бу ўзанларда ёмғирлардан кенингина сув бўлади. Унда-бунда учрайдиган кўлларниг ҳам суви шўр. Кўпгина жойларда ичимлик сувнинг ягона манбаи ҳисобланган чуқур қудуқларнинг сувлари ҳам шўртоб бўлади. Кўпгина районларда сув етишмаганлигидан умуман ўтроқ аҳоли йўқ.
Эфиопия тоғлигида баландлик минтақалари айниқса яққол ифодаланган. Енбағирларнинг қуйи қисмлари, хусусан тоғликиниг жанубий ярми ва иқлими сернам ва иссиқ бўладиган чуқур водийлар лиана ва эпифит ўсимлик ўсадиган қалин тропик ўрмонлар билан қопланган. У ерларда ёввойи банан, пальмалар, каучукли лиана ва нам тропиклар ўсимликларининг бошқа вакилларини учратиш мумкин. Дарё водийларидаги қуруқроқ районларда галереяли ўрмонлар жойлашган. Сув айирғичлар эса бутазорлар ва ксерофит ўрмонлар билан қопланган. Махаллий аҳоли бу минтақани колла деб атайди.
Тоғлик ўсимликлари 1700-1800 м дан юқорида, мўътадил илиқ тоғ иқлимли зонада бутунлай бошқача характерда. Баланд бўйли кедр ва тис дарахтларидан иборат ўрмонлар анча кесиб юборилган ва баъзи бир жойлардагина қолган. Дарахтсимок ихрож (Euphordia abissinica), арча, соябонсимон акация (Аса-ciaaradia ва б.) бутазорлари яхшироқ сақланган. Баъзи бир жойларда кўплаб бошоқлилар ўсадиган типик саванналар учрайди. Тоғликнинг ана шу қисми кофе дарахти ватанидир. Кофе дарахти XVIII асрдагина шу ердан Арабистонга келтирилган. Тоғликнинг мўътадил минтақа иқлим шароити кишилар ҳаёти ва цишлоқ хўжалиги учун қулай. Эфиопия аҳолисининг кўп қисми ана шу ерда яшайди. Бу ер дунёдаги энг қадимги деҳқончилик маданияти марказларидан биридир. Маҳаллий аҳоли бу минтақани войнадега деб атайди.
Тоғликнинг юқори минтақаси, 2400 м дан юқорида иқлим совуқ ва қаҳрли, ўсимликлари асосан ўтлардан иборат. Бу ердан яйлов чорвачилигида ва шунингдек арпа экишда фойдаланилади.
Сомали ярим оролининг ички қисмида саванна асосий ўрин тутади. Бу ерларда пўстлоғи қалин, сертикан, мум ғубори билан қопланган ва барглари сертук дарахтлар кўп ўсади. Сутламалар ва акантлар айниқса кенг тарқалган.
Афар ботиғида ва Адан қўлтиғи соҳилида чала чўл ва чўл ландшафтлари учрайди. Бўш тупроқли шўр босган ерларда тиканли олча, сутлама ва мимозалар ўсади.
Ўлканинг ҳайвонот дунёси бой. Тоғликнинг қуйи минтақаси ўрмонларида филлар, каркидонлар, бегемотлар яшайди. Баъзан арслонлар учрайди. Қоплонлар уларга нисбатан кўпроқ. Турли туёқлилар-антилопалар, ғизоллар (оҳу), орикслар ва буйволлар кўп. Мўътадил тоғ минтақаси ўрмонларида қаттиқ иссиққа чидай олмайдиган маймунлар: геладлар, гамадриллар, гверецлар ва бошқалар кўп яшайди. Қушлар, хусусан, тўтиқушлар, тураколар, турналар, лайлаклар, бургўтлар ва лочинлар кўп. Сомали ярим оролидаги саванналар ва чўлларда ҳамда Афар ботиғида туяқушлар, жирафалар ва зебралар бор.
ШАРҚИЙ АФРИКА ТОҒЛИГИ
Экваторнинг ҳар икки томонида жойлашган Шарқий Африка тоғлиги Африка платформасининг энг ҳаракатчан, тектоник жиҳатдан актив қисми бўлиб, Ер шаридаги энг катта рифтлар системаси ана шу ердадир.
Ҳинд океани томонидан эсадиган пассат-муссон ҳаво оқимлари, рельеф таъсирида турли жойда турли миқдорда ёғин ёғиши, ранг-баранг органик дунё, кўлларнинг кўплиги туфайли материкнинг ғарбий қисмига нисбатан бу ерда ландшафтлар жуда ўзига хосдир.
Ғарбда тоғлик Конго котловинаси билан чегарадош, шарқда Ҳинд оксани соҳилига чиқади; жанубий чегараси Замбези дарёсининг қуйи оқими бўйлаб, шимолий чегараси Рудольф кўли ботиғидан ўтади. Шундай қилиб бу ўлканинг катта қисми Конго котловинаси каби жанубий ярим шарда, кичикроқ қисми шимолий ярим шарда жойлашган.
Тоғликнинг кристалли фундаментининг бир-бири билан уланиб кетган бурмалари текисланган ва 300-1500 м гача кўтарилган. Тоғлик юзасида кенг котловиналар бор бўлиб, булардан энг каттаси Виктория кўли билан банд.
Баланд платоларнинг рельефида ётиқ тепаликлар ва қаттиқ жинслардан тузилган қолдиқ қирлар асосий ўрин тутади. Уньямвези платоси (Виктория кўлидан жануброқда) ва ундан шимолроқдаги Уганда платоси ана шундайдир.
Т оғликнинг кристалл заминини рифтлар кесиб ўтган. Рифтлар рельефда тор ботиқлар ва баланд тик жарликлар шаклида ифодаланган. Бу рифтлар Қизил денгиз ва Эфиопия тоғлиги рифтлари давоми бўлиб, Рудольф кўлидан жанубда тарвақайлаб кетади.
Do'stlaringiz bilan baham: |