131. Саваннадаги ёнғин
Африканинг баъзи бир районларида, қирлар ва тоғли районларда пасттекисликлардагига нисбатан аҳоли зичроқ яшайди. Чунки бундай текисликларда кишиларнинг ҳаёти ва фаолияти учун шароит у қадар қулай эмас. Бутун континент аҳолисининг 40% часи денгиз сатҳидан 500 м дан баланд бўлган жойларда яшайди. Африкада қишлоқ аҳолиси кўпроқ. Саноат шаҳарлари ғуж тўпланган ерлар кўп эмас. Қишлоқ хўжалигида плантация деҳқончилиги ёки дарахтларни кундаков қилиб ёндириб деҳқончилик қилиш ва яйлов чорвачилиги устун туради. Яйлов чорвачилиги кўпинча кўчманчи ёки ярим кўчманчи чорвачиликдан иборат. Узоқ йиллар давом этган мустамлакачилик аҳолининг жойлашишига, хўжалик юритиш усулларига, табиий ресурслардан фойдаланиш характерига катта таъсир этган.
Африканинг бир қанча районларидагина табиат ибтидоий ҳолда сақланиб қолган. Кесиш ва куйдириш натижасида ўрмонлар таркибининг ўзгариши ёки антропоген саваннанинг ўрмонлар ўрнини олиши, чўллар билан чегарадош зоналарда саванналарнинг чўлларга айланиши, бошқа континентлардан келган ўсимлик ва ҳайвонларнинг тарқалиши ва маҳаллий турларнинг йўқ қилиб юборилиши-буларнинг ҳаммаси инсон фаолияти оқибати бўлиб, материкнинг кўпроқ ўзлаштирилган ва аҳоли зич яшайдиган чеккаларидагина эмас, балки унинг ички районларида ҳам кенг тарқалган.
Африка мамлакатларида табиатни, айниқса унинг ўзига хос, бой ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш учун бир қанча тадбирлар кўрилмоқда. Шарқий ва Жанубий Африкадаги миллий парклар ва қўриқхоналар бутун дунёга машҳур. Булар ҳақида районлар характеристикасида гапирилади.
ТЕРРИТОРИАЛ ФАРҚЛАРИ ВА ТАБИИЙ-ГЕОГРАФИК РАЙОНЛАРИ
Африканинг геологик тузилиши ва рельефи бир хил бўлганидан катта территорияларда бир хил ландшафтлар сақланиб қолмоқда. Бу ландшафтлар аста-секин иқлимнинг ўзгаришига қараб ўзгариб бормоқда. Ер шаридаги бошқа ҳар қандай материкдан кўра Африкада кенглик зоналари яққол сезиади.
Шимолдан жанубга томон зоналарнинг алмашиниши шимолий ярим шарда айниқса аниқ ифодаланган. Бу ерда катта майдонларда текисликлар асосий ўрин тутади ва орография ландшафтларнинг таркиб топишига муҳим ўзгаришлар киритмайди. Зоналар ичида табиий шароит кам ўзгаради, шунинг учун ҳам материк доирасида зона баъзи бир ҳолларда табиий географик ўлка ҳам ҳисобланади.
Саҳрои Кабир билан Судан саванна ўлкаси бунга мисол бўлади. Бу ерда ландшафтларнинг зонал типлари катта территорияларда бир хилдир. Бундай ўлкалар орасидаги табиий географик чегаралар иқлим шароитининг ўзгаришига боғлиқ бўлиб, озми-кўпми кенг оралиқ полосалардан иборат. Саҳрои Кабир чўли билан Судан саванналари орасидаги чегара ана шундайдир.
Экваторнинг ҳар икки томонида, Конго ҳавзасида ва Гвинея қўлтиғи соҳилида экваториал минтақа ландшафтлари комплекси жуда яққол намоён бўлган. Бу ландшафтлар Осиёдаги Малай архипелаги ландшафтларини маълум даражада эслатади. Шу билан биргаликда улардан континентал ҳолати (қуруқликда жойлашиши) ва платформа структуралари билан фарқ қилади. Ана шунинг учун ҳам Малай архипелаги оролларидагига нисбатан рельеф хусусиятлари бутунлай бошқачадир.
Шарқда Африка платформасида тектоник ҳаракат кучли бўлган. Оқибатда ёрилишлар, кучли кўтарилишлар ва вулканизм пайдо бўлган. Шунинг учун ҳам бу ерда Африкадаги энг баланд тоғ массивлари қад кўтарган. Бу тоғлар ёғин-сочин ва температуранинг тақсимланишига катта таъсир этади ва баландлик минтақаларининг жуда мураккаб бўлишига олиб келади.
Африканинг жанубида Ҳинд океани ва орография кенглик зоналарини мураккаблаштириб юборган, натижада шимолдан жанубга қараганда шарқдан ғарбга томон ландшафтлар тезроқ алмашиниб боради.
Ана шу тафовутларга кўра Африкани тўртта йирик: Шимолий, Шарқий, Марказий ва Жанубий қисмларга бўлиш мумкин.
ШИМОЛИЙ АФРИКА
Шимолий Африканинг деярли ҳаммаси Саҳрои Кабир плитаси устидадир. Рельефида платолар ва ясси тоғликлар асосий ўрин тутади. Эрозион шакллар тараққий этган. Бу шакллар ҳозирги иқлим шароитига тўғри келмайди ва олдинги плювиаллар даврида пайдо бўлган. Шимолий Африканинг каттагина қисми субтропик ва субэкваториал минтақаларда жойлашган. Ана шунинг учун ҳам бу ерда иккита катта табиий географик ўлка: Саҳрои Кабир тропик чўл ўлкаси ва Судан саванна ўлкаси ажралади.
Шимолий Африкада унинг шимоли-ғарбий қисми-Атлас ўлкаси алоҳида ўрин тутади. Бу ўлка субтропик минтақанинг жанубий чеккасида бўлиб, Альп бурмаланиш минтақаси тоғлари системасига киради. Ландшафт жиҳатидан бу ўлка, айниқса унинг шимолий қисми Ўрта денгиз бўйининг бир қисмидир. Лекин, Атлас ўлкасининг жанубий ярмидаёқ Сахрои Кабир ландшафтлари сезила бошлайди.
АТЛАС ЎЛКАСИ
А тлас ўлкаси табиати хусусиятларида Ўрта денгизбўйининг субтропикларидан Саҳрои Кабирнинг тропик чўл ландшафтла- рига ўтиш характери сезилиб туради. Африканинг шимоли-ғарбий соҳили кўп жиҳатдан Испаниянинг жанубий соҳилини эслатади, ўлканинг ички қисмлари эса ўз табиатига кўра Саҳрои Кабирнинг чекка шимолига ўхшаб кетади.
Do'stlaringiz bilan baham: |