Океанларнинг материкка туташ қисмлари билан бирга


Гвинеядаги бозор (автор фотоси)



Download 17,95 Mb.
bet88/108
Sana14.04.2022
Hajmi17,95 Mb.
#550370
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   108
Bog'liq
Власова1

130. Гвинеядаги бозор (автор фотоси).
Э кваториал ирқнинг Африка тармоғида пигмейлар (негриллар) алоҳида ўрин тутади. Пигмейлар Конго ҳавзасидаги экваториал ўрмонларда кичик-кичик группа бўлиб яшайдилар. Уларнинг ўртача бўйи 141-142 см, энг узуни 150 см бўлади. Терисининг ранги умуман типик негроидларга нисбатан оқишроқ, сочи жингалак, бурни кенг, қаншари паст, оғзи кенг, лаби юпқа, негроидлардагига нисбатан юзи сертук. Пигмейлар бир жиҳатдан негрларга ўхшайдиган хусусиятларга эга бўлса, иккинчи томондан, улардан анча фарқ қиладиган хусусиятларга эга. Ана шунга асослайдб, бу иккала ирқ бир аждоддан тарқалган дейиш мумкин. Пигмейларнинг бошқа барча ирқлардан фарқ қиладиган антропологик хусусиятлари, афтидан, неолит даврида экваториал ўрмонларнинг ўзига хос табиий муҳит шароити таъсирида пайдо бўлган, чунки пигмейлар ўрмонларда яшайди, уларнинг бутун турмуш тарзи ана шу экваториал ўрмонлар билан боғланган.
Африканинг жануби-ғарбида европалик босқинчилар томонидан деярли қириб юборилган икки халқ-бушменлар ва готтентотларнинг қолдиқлари учрайди. Бу иккала халқ баъзи бир умумий антропологик белгиларига кўра бир ирққа-койсан ёки Жанубий Африка ирқига, ёйинки ирқ группасига киритилади. Бу ирқ ҳам бошқа қора танли африкаликлар билан умумий бўлган аломатларга эга (бурНининг кенглиги. сочининг жингалаклиги); баъзи бир аломатлари билан бу ирқ монголоид ирқи вакилларига ўхшайди (терисининг оқиш, сарғиш-жигар ранг бўлиши ва эпикантус); учинчи бир хусусиятлари: думба яқинида ёғ тўпланиши (стеатопигия), терининг серажинлиги койсан ирқи учун спецификдир. Негрлар билан антропологик жиҳатдан ўхшаш бўлишига сабаб шуки, Африка тармоғидаги барча ирқлар ўз тараққиётининг дастлабки босқичларида умумий бир аждоддан тарқалган. Монголоид хусусиятлар бу халқларнинг монголоидлар билан алоқада бўлишидан эмас, балки табиий муҳитнинг ўхшаш шароитидандир, чунки бу ирқлар бир хил ўхшаш табиий шароитда таркиб топган. Жанубий Африканинг ички районларидаги арид (қурғоқчил) ўлкалар маълум жиҳатдан Марказий Осиёнинг районларига ўхшайди. Ана шу ўхшашлик бушменларда эпикантус ҳодисасининг мавжуд бўлишига олиб келган, ҳолбуки бу ҳодиса фақат монголоидлар учун характерли

аломат ҳисобланган.


Жуда қадим замонларда Ер шари бўйича халқларнинг кўчиб юриши ва буюк географик кашфиётлар Африканинг Европаликлар томонидан мустамлака қилиниши даври кейинчалик аралаш рқларнинг янада ривожланишига ва аралаш антропологик типларнинг пайдо бўлишига олиб келди. Африкага арабларнинг кириб келнши, арабларнинг материк шимоли ва жанубигагина эмас, материк ичкарисиганегроид халқлар орасига кириб келиШи Жанубий Судан аҳолисининг аралашдиплари пайдо бўлишига олиб келган. Бу аҳоли антропологик аломатларига кўра Эфнопия контакт (оралиқ) ирқига жуда ўхшайди. Ирқларнинг аралашиши натижасида ўрта асрларда Мадагаскар аҳолиси таркиб топган. Мадагаскар аҳолисн, афтидан, негроидлар билан шу оролга кириб келган Жанубий монголоидлар (индонезияликлар) нниг чатишишидан юзага келган.
Кенинги вақтларда Африка жанубида (Жанубий Африка Республикасида) апартеид сиссати оқибатида бошқалардан сунъий равишда ажралиб турадиган ранглилар группаси пайдо бўлди. Бу группа, афтидан оқ мустамлакачилар билан Африкадаги турли элатлар хотинлари ўртасидаги аралаш никоҳлардан бўлганларнинг авлодларидир.
Африкада 360 млн. дан ортиқ киши яшайди. Бу аҳоли материк территорияси бўйлаб ниҳоятда нотекис жойлашган. Катта ўлкаларда деярли аҳоли яшамайди, кўпгина ўлкаларда аҳоли жуда йийрак. Чунончи, Саҳрои Кабир, Калахари, Намиб чўлларида аҳолининг зичлиги 1 км2 ra 1 кишидан ҳам кам. Конго ҳавзасидаги тропик ўрмонларда, Шарқий Африканинг кўпгина тоғлик районларида, Шимолий ва Жанубий Африка саванналарида аҳоли жуда сийрак.
Материкнинг шимолий, жануби-ғарбий ва жануби-шарқий соҳилларида, Гвинея қўлтиғи соҳилларида аҳоли анча зич. Миср Араб Республикаси жойлашган Нил дарёси водийси бу жиҳатдан айниқса ажралиб туради, бу водий Африкадагина эмас, балки бутун дунёда аҳоли энг зич яшайдиган территориялардан биридир. У ерда аҳолининг зичлиги 200 кишидан ошади, баъзи бир жойларда эса 1000 кишига етади.

Download 17,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish