52. Северн дарёси водийсидаги ландшафт.
Э льба дарёсининг қуйи оқимидан шарқда текислик-бирмунча кенгаяди ва рельеф ўзгаради. Текисликнинг сўнгги музлик билан қопланган шимоли-шарқий қисми ғарбий қисмидан сертепа рельефи ва анча баланд эканлиги билан ажралиб туради. Бу ерда охирги моренанинг тўп-тўп тепаликлари ҳосил бўлган, улар орасидаги ботиқларда кўпдан-кўп тўғон кўллар жойлашган. Текисликнинг бу қисми кўллар жуда кўплигидан кўл бўйи маскани номини олган. Германия Демократик Республикаси территориясида Мекленбург кўлбўйи маскани, Польша территориясида эса-Поморье ва Мазкур кўлбўйи масканлари ажратилади. Кўлбўйи маскани ва бутун областнинг энг баланд жойи (337 м) Польшада, Гданьск яқинидадир.
Охирги морена тепаликлари Ютландия яримороли билан Дания оролларида кузатилади. Меридионал йўналишда Ютландия орқали ва сўнгра географик кенглик бўйича шарққа Шимолий Польшагача чўзилган охирги (чекка) морена полосаси Балтика кўлли грядаси деб аталэди.
Область шарқий қисмининг соҳиллари гоҳ кўтарилиб, гоҳ чўкиш процесслари таъсирида вужудга келган бўлиб, лагуналиман қирғоқ типига киради. Қулай қўлтиқларда йирик портларгданьск, Гдьгни ва Шчецин жойлашган.
Сертепаморена рельефи полосасидан жанубда, охирги музланиш областидан ташқари, текисликнинг шарқий қисми рельефида музлик сувлари ҳосил қилган рельеф хусусиятлари пайда бўлади. Чекинаётган музлик эриётганда ҳосил бўлган музлик суви оқимлари ер юзида кенг сойликлар ҳосил қилиб, уларни қум билан тўлдирган. Бу сойликлардан баъзан ҳозирги дарёлар оқади. Сойликлар орасидаги баланд жойлар морена материали, яъни максимал музлик эпохасидаги музлик ётқизиқларидан тузилган. Сувайирғични кесиб ўтувчи кўп сойликлардан каналлар ўтказилган; бу каналлар дарё системаларини ўзаро боғлайди ва сув йўлларининг зич шахобчаларини вужудга келтиради.
Геологик тузилиши хусусиятларига кўра Ўрта Европа доирасида катта қазилма бойликлар йўқ. Унинг территориясида пермь ва палеоген ётқизиқлари билан боғлиқ бўлган қўнғир кўмир запаслари бор. Кўмир конлари ГДР ва Польша территориясида тўпланган. ГДР территориясида пермь ва триась даврларининг лагуна ётқизиқларида турли туз қатламлари бор. Бутун область бўйлаб торф қатламлари тарқалган.
Текислик иқлими ғарбдан шарққа томон аста ўзгара боради. Бироқ чекка районлар шароитини бир-бирига таққосласак, улар орасида каттагина фарқ борлигини кузатиш мумкин. Иқлимнинг ўзгара бориши денгиз ҳаво массаларининг материк ичкарисига томон ҳаракати вақтидаги трансформацияси билан боғлиқ. Областнинг чекка ғарбий қисминидерландияда йиллик ёғин миқдори 700-800 мм. Ёғинлар одатда ёмғир тарзида тушади ва максимуми қишга тўғри келади. Қиш юмшоқ, деярли совуқсиз, энг совуқ ойининг ўртача температураси +1 дан-1°С гача бўлади. Фақат айрим ҳоллардагина, шарқдан континентал ҳаво массалари ёки шимолдан арктика ҳавоси кириб келганда, ҳаво анча совиб, қор ёғади. Нидерландияла абсолют минимум-27°С га тенг. Баъзи йиллари қишда дарё ва каналлар қисқа вақт музлайди. ёз сад,қин ва сербулут, энг иссиқ ойнинг ўртача температураси +17, +18°С.
Шарққа томон йиллик ёғин миқдори камая боради, ёғин максимуми баҳорга ва ёзнинг бошига тўғри келади, қиш совуқ-роқ, ёз иссиқроқ келади. Эльбадан шарқда энг совуқ ойнинг ўртача температураси ҳамма жойда манфий (нольдан бирмунча паст). Совуқ мавсум анча аниқ ажралади ва бу мавсумда қор ёғади, Дарёлар ҳар қиш музлайди. Варшавада энг совуқ ойнинг ўртача температураси-4°С атрофида, июлнинг ўртача температураси +18, +19°С, йиллик ёғин миқдори 500 мм га яқин.
Ўрта Европа текислигини кўпдан-кўп дарёлар кесиб ўтади; бу дарёлар областдан ташқарида тоғлардан бошланади ва шимолга, Шимолий денгиз билан Балтика денгизига томон оқади. Булардан энг йириклари-Эмс, Везер, Эльба, Ордер (Одра) ва Висладир. Шимолий денгизга қуйилувчи дарёлар қуяр жойи эстуарийлардан иборат. Балтика денгизига қуйилувчи дарёлар эса катта лагуналарга қуйилади. Областнинг ғарбий қисмида дарёлар режими йил бўйи анча текис ва музлаш даври шарқдагига қараганда анча қисқа. Бу дарёлар асосан ёмғир сувларидан туйинади, гарчанд бу борада, тоғдаги қор сувларининг ҳам роли бўлсада. Кўл ва ботқоқликлар дарёларнинг қўшимча тўйиниш манбаидир. Эльба дарёсининг сув сатҳи Чехия массивидаги қорлар эриши сабабли баҳорда энг юқори даражага кўтарилади. нинт сатҳи ёзнинг иккинчи ярмида буғланиш туфайли кескин камайиб кетади, бироқ ёмғир сувлари таъсирида кузда яна кўтарилади. Эльба ҳар йили ҳам музлайвермайди ва одатда икки
Эльба, Везер ва Эмс дарёлари билан ҳам боғланганлигидир. Ютландия яриморолининг жанубий қисмида Шимолий денгизни Балтика денгизи билан туташтирувчи Киль канали ўтказилган. Бу барча табиий ва сунъий сув йўллари катта транспорт аҳамиятига эга.
Do'stlaringiz bilan baham: |