16
БАРЧА касал болаларда йўтал ёки нафас қийинлиги бор-йўқлигини сўраб кўринг.
СЎРАБ KЎРИНГ: Болада йўтал ёки нафас қийинлиги борми?
Нафас олишнинг ҳар қандай одатдан ташқари тусга кириши «нафас
қийинлиги» деб аталади. Оналар буни ҳар
хил тарзда тасвирлашади, улар
«болам тез-тез, оғир нафас олаяпти», «нафаси бўғилиб қолаяпти» ёки
«хириллаб ва хуштак билан нафас олаяпти» деб айтишлари мумкин.
Онаси «ЙЎҚ» деб жавоб берса, Сиз болада йўтал ёки нафас қийинлиги бор,
деб ҳисоблайсизми-йўқми, текшириб кўринг. Болада йўтал ёки нафас
қийинлиги бўлмаса, боланинг аҳволини йўтал ёки нафас қийинлигига
алоқадор бошқа белгилар бўйича баҳоламанг ва кейинги асосий симптом –
диарея тўғрисида суриштириб кўринг.
Онаси «ҲА» деб жавоб берса, унга кейинги саволни беринг.
СЎРАБ KЎРИНГ: қачондан бери?
Болада йўтал ёки нафас қийинлиги 21 кундан ортиқ давом этиб келаётган
бўлса чўзилувчан йўтал деб ҳисобланади. Бу - сил
касаллиги, астма, кўк
йўтал ёки бошқа бир касаллик аломати бўлиши мумкин.
Нафас ҳаракатларининг минутдаги сонини САНАБ KЎРИНГ.
Болада нафас тезлашган-тезлашмаганлигини аниқлаш учун Сиз нафас
ҳаракатларининг бир минутдаги сонини санаб кўришингиз керак. Нафас
ҳаракатлари сонини санаш пайтида бола тинч ҳолатда бўлиши лозим. Бола
қўрқиб турган, йиғлаётган ёки хархаша қилаётган бўлса, нафас ҳаракатлари
сонини Сиз тўғри санай олмайсиз.
Боланинг минутига неча марта нафас олишини санаб кўрмоқчи
бўлаётганингизни онасига айтинг. Ундан болани
тинчлантиришни илтимос
қилинг. Агар бола ухлаб ётган бўлса, уни уйғотманг.
Нафас ҳаракатларининг минутдаги сонини санаб кўриш учун:
1.
Секунд стрелкаси ва рақамли циферблати бор соатдан ёки таймердан
фойдаланинг.
а. Бошқа бир тиббий ходимдан соатнинг секунд стрелкасига қараб туринг ва
60 секунд ўтиши
билан буни менга айтинг, деб илтимос қилинг. Сиз
боланинг кўкрагига қараб туриб, нафас ҳаракатларининг сонини санаб
чиқасиз.
б. Агар Сизга ёрдам бера оладиган бошқа тиббий ходимни топа олмасангиз,
соатни секунд стрелкаси кўриниб турадиган жойга қўйинг. Секунд
стрелкасига қараб туриб, бола нафас ҳаракатларининг
минутдаги сонини
ҳам бир йўла санаб чиқинг.
2.
Боланинг нафас ҳаракатларини кўкраги ёки қорнининг исталган жойига
қараб туриб кузатинг. Боланинг кўйлагини кўтариб туришни онасидан
17
илтимос қилинг. Бола йиғлай бошласа, саноқни
бошлашдан олдин болани
тинчитишни онасидан сўранг.
Агар саноғингизнинг тўғрилигига ишончингиз комил бўлмаса (масалан,
бола доимо қимирлайверса, кўкрагини кузатиб бориш қийин бўлган бўлса
ёки у йиғлайверадиган бўлса), саноқни такрорланг.
Тезлашган нафаснинг пастки чегараси боланинг ёшига боғлиқ. 2 ойликдан 12
ойликкача ёшдаги болаларда нафас ҳаракатларининг сони 12 ойликдан 5 ёшгача
болалардагига қараганда кўпроқ бўлади. Демак, тезлашган нафаснинг пастки чегараси
2 ойликдан 12 ойликкача ёшдаги болаларда 12 ойликдан 5 ёшгача бўлган болалардагига
қараганда юқорироқ бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: