Ижтимоий-хиссий ривожланиш
|
Ўйин вақтида кўрсатмалар берилганда ўзаро таъсир кўрсата олиш. Тенгдошлари илтимосини бажариш. Дўстлари билан ўйнаганда ўзаро ҳамкорликда ўйнаш.
|
Нутқ, мулоқот, ўқиш ва ёзиш малакалари
|
Болаларни янги йил ҳақидаги билимларини кенгайтириш, уларнинг луғатини янги сўзлар билан бойитиш.
|
Билиш жараёнининг ривожланиши
|
Болаларда атроф олам ҳақидаги тасаввурлари шаклланади. Янги йил байрами қандай нишонланиши билан танишадилар. Катта-кичик каби тушунчаларни билиш.
|
Ижодий ривожланиш
|
Мусиқий идрокни, расм чизишда фаол иштирок этишга бўлган қизиқишни тарбиялаш. Декоратив расм чиза олиш. Мўйқаламда ишлай олиш.
|
Ривожланиш марказлари
|
Таълим-тарбиявий фаолият
|
Душуанба
|
Сешанба
|
Чоршанба
|
Пайшанба
|
Жума
|
Ресурслар, иловалар
|
Эркин фаолият
|
Қуриш-ясаш ва математика
|
“Катта кичик арчалар”
ясаш
|
|
|
|
Леголар ёки қоғоздан турли ўлчамдаги учбурчак шакл намуналари
|
Сюжетли-ролли ўйинлар ва драммалаштириш
|
“Ўрмонда арча байрами”
|
|
|
|
Ҳайвонларнинг расмлари ёки атрибудлари.
|
Нутқ ва тил
|
|
“Ҳайвонларга янги йил совғаси”
|
Ҳайвонларнинг расмлари ва қайси ҳайвон нимани яхши кўришини ифодаловчи суратлар.
|
Фан ва табиат
|
“Қор ёки музнинг хусусиятлари билан танишиш”
|
|
|
|
|
Қор ёки музнинг табиий кўриниши
|
Санъат маркази
|
|
Расм:
“Безатилган арча”
|
Лой:
“Петрушка учун шиқилдоқ”
|
Аппликация:
“Ўйинчоқлар биланг безатилган арча”
|
Расм:
“Қўлқопчани безатамиз”
|
Оқ қоғоз, рангли қаламлар. Лой, салфетка. Кесилган арча ва унинг ўйинчоқларидан намуналар (рангли қоғоздан), елим. Рангли бўёқ, мўйқалам, сув ва стакан.
|
Умумий гурух бўлиб ишлаш
|
|
|
|
|
|
|
Декабрь ойи 4 хафта
Хафта мавзуси:“ЯНГИ ЙИЛ”
Қуриш-ясаш ва математика маркази
“Катта-кичик арчалар” ясаш.
Мақсад: Болалар таъсввури ва майда қўл моторикаси ривожланади. Учбурчакни танийди номини айтади, турли катта-кичик ўрта шаклларни ажратиб, арча ясашни ўрганади
Керакли жиҳозлар: Қурилиш материалларининг учбурчак шакллари,леголар ёки картондан турли ўлчамдаги учбурчак шакл намуналари, арча сурати.
Фаолиятни олиб борилиши:
1.Арча суратини кузатиш.
2.Катта кичик арчалар намунасини кузатиш.
3.Керакли жихозларни тақсимлаш.
4.Болаларни мустақил фалияти.
5.Болалар ишини рағбатлантириш.
Қўшимча қисм: Катта ва кичик арчалардан ўрмон ҳосил қилишни таклиф этиш.
Эътиборга молик жиҳат: Предметларни ўлчамига кўра фарқлашга, болаларни жамоа бўлиб ишлашга ўргатиш.
Сюжетли ролли ва драмалаштириш маркази
“Ўрмонда арча байрами” ўйин.
Мақсад: Қиш фаслида нишонланадиган Янги йил байрами хақида тушунчага эга, ижодий тассавурларини кенгайди.
Жиҳозлар ва материаллар: Арча, арча ўйинчоқлари,турли \айвонларни бош кийимлари, янги йил байрами хақида суратлар.
Фаолиятни олиб борилиши:
Янги йил байрам хқкидаги суратларни кузатишади.
Арчани ўйинчоқлар билан безатиш.
Болалар хохиш ва истакларига кўра ролларни тақсимлаш
Арча атрофида баййрам қилиш.
Ролларни алиштириб ўйнаш. Рағбатлантириш.
Қўшимча қисм: Тарбиячи болаларни кайфиятларини кўтариши учун мавзуга мос қўшиқ қўйиб бериши ва оммавий рақсга таклиф этиш.
Эътиборга молик жиҳат:
1.Болаларда ролга кириш қобиляти ривожлантириш кайфиятини ткўтариш.
Нутқ ва тил маркази.
“Ҳайвонларга янги йил совғаси” дидактик ўйини.
Мақсад: Янги йил байрами ҳақидаги билимлари бойиди, сўз ва луғат бойлиги ошади.
Жиҳозлар ва материаллар: Ўйинчоқ ҳайвонлар расмли карточкалар,АКТ .
Фаолиятни олиб борилиши:
1.Ўйинчоқ ҳайвонларни кузатиш танлаш.
2. Расмли карточкаларни кўриб чиқиш.
3.Ҳайвони мос карточкаларни танлаш.(қуёнга сабзи, карам Айиққа асал, ва ҳакозо)
4. Рағбатлантириш.
Қўшимча қисм: болаларга қутичалар, рангли қоғоз, ленталар бериб, танланган расмлардан совға тайёрлашни таклиф этиш.
Эътиборга молик жиҳат:
Янги йил байрамида дўстларига совғалар тайёрлаш ҳақида тушунча бериш.
Фан ва табиат маркази
“Қор ёки музнинг хусусиятлари билан таништириш”
Мақсад: Болаларни қор ёки музнинг хусусиятлари, муздек қаттиқ, силлиқ, нам, бўлиши хақида билади, қорни еки музни исиқдан эриши, сувни музлаши ҳақида тушунча хосил қилали.
Керакли жиҳозлар: Қор ёки муз, идишлар.
Фаолиятни олиб борилиши:
1.Қор ёки музни томоша қилиш.
2.Уни ушлаб кўриш.
3.Қор еки музни эришини сувга айланишини кузатиш.
4.Эриган сувга ранг қўшиб музлатиш.
5.Рағбатлантириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |