|
Савол
|
Жавоб
|
1
|
ОИВ инфекцияси кимларда кўр ўчраябди
|
Миргантлар ва ўсмир ёшлар ўртасида кўрсаткичлар юқори бўлмоқда
|
2
|
Қандай профилактик ишлар амалга оширилмоқда
|
ИИВ, ИИБ, олий ўрта таълим бошқармалари билан ҳаморликда давра суҳбатлари ташкил этилмоқда
|
3
|
Ушбу ишларда қандай усуллардан фойдаланилмоқда яъни тушунарли осон бўлиши учун
|
Ишлаб чиқилган тарқатма материаллар оқали, аҳоли гавжум жойларда роликлар намойиш қилиш, баннерлар реклаа ойналири ҳамда радиоэшиттиришлар ташкил қилиш орқали шунингдек мактаб ўқувчилари ўртасида диктантлар олиш орқали кириб борилмоқда
|
|
Даволаш-профилактика муассасаларида ОИВ профилактикаси борасида қандай ишлар олиб борилмоқда?
|
Даволаш-профилактика муассасаларининг стерилизация бўлимлари ва пунктларининг моддий-техника базасини мустаҳкамланиб, уларни замонавий аппаратлар ва асбоб-анжомлар билан тўлиқ жиҳозлаб борилмоқда.
Даволаш-профилактика муассасаларини бир маротаба ишлатиладиган тиббий асбоб-анжомлар, тест-системалар, диагностикумлар ва сарфловчи материаллар билан етарли даражада таъминлаб келинмоқда.
2018 йил 22 июнда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик тарқалишига қарши курашиш ва шифохона ички инфекцияларини профилактика қилиш бўйича қўшимча чоралари тўғрисида”ги ПҚ-3800-сонли Қарори ижро учун қабул қилинди. Ушбу қарор асосида шифохона ички инфекцияларини профилактика қилиш ва ОИВни юқтириб олган шахсларнинг стационар даволаш билан қамраб олиш, даволаш профилактика муассасаларини кўп марта ва бир марта ишлатиладиган тиббий асбоблар, тиббий буюмлар ва сарфлаш материаллари билан тўлиқ таъминлаш чоралари кўриб келинмоқда. Бу борада вилоят юқумли касалликлар шифохонасида ОИВни юқтириб олган беморларни стационар даволаш учун 30 ўринли бўлим ташкил этилди ва малакали мутахассислар томонидан тиббий ёрдам кўрсатиб келинмоқда.
Шифохона ички инфекциялари билан касалланиш аввалги йилларга нисбатан пасайганлигига қарамай, даволаш-профилактика муассасаларида кон оркали юқадиган инфекцияларнинг профилактикасида камчиликлар ҳали ҳам кузатиб келинмоқда, Яна такрор айтиб ўтиш керакким, жойларда, айниқса, узоқ туманларда маиший хизмат кўрсатиш муассасаларида сартарошхоналар ва гўзаллик салонларида, тиббиёт муассасаларидаги ОП ва ОШП ларда электр энергияси ва тоза ичимлик суви билан узлуксиз таъминлашдаги муаммолар ўз ечимини кутмоқда. Бундай холатлар тиббий асбобларни стерилизация қилиш сифатига ва муолажаларининг ҳавфсизлигига таъсир кўрсатиб шифохона ичи инфекцияси ҳавфини туғдирмоқда.
|
|
ОИВ инфекциясини камайтириш учун яна қандай ишлар олиб боришимиз керак?
|
Аҳоли ўртасида шунингдек, чекка худудларда ОИВ инфекцияси бўйича профилактик ишларни олиб боришда хар бир ҳамкор ташкилотлар томонидан тарғибот ишларини кучайтириш.
Барча даволаш профилактика муассасаларида шифохона ичи инфекцияларини келтириб чиқарувчи омилларни бартараф қилиш, стерилизация пунктлари ва бўлимларини иш фаолиятини давомида таъминлаш мақсадида газ, сув, электр-энергия таъминотини узлуксизлигини таъминлаш.
Аҳолини ОИВ инфекциясига текширув билан яна ҳам кўпроқ қамраб олиш, касалликни барвақт аниқлаб профилактика ишларини олиб бориш.
Никоҳланувчилар, хомиладорлар ва мигрантларни ОИВга текширишга тўлиқ жалб қилиш;
Олий таълим, касб-ҳунар ва ҳалқ таълими бошқармалари тизимида талабалар, ўқувчи ёшлар орасида ОИВ инфекцияси профилактикаси масалаларида ўқув соатларини кўпайтириш ахборот - таълим тадбирларини ўтказиш.
Соғлом турмуш тарзини шакллантириш, репродуктив саломатлик, ОИВ инфекцияси профилактикаси мавзуларида кенг кўламли тиббий тарғибот ишларини олиб бориш;
ОИВ инфекцияси юқиши хавфи юқори бўлган гуруҳларни (гиёҳвандлар, фохишалар, қўшмачилар) ОИВ инфекциясига текширувлар билан қамраб олиш ва улар орасида профилактик тадбирлар ўтказиш кўламини кенгайтириш
Узоқ муддат хорижда бўлиб қайтганларни аэропортларда, поезд вокзалларида ва чегара худудларидан ўтиш даврида экспрес тест усулида ОИВга текширувларни ташкил қилиш,
Аҳолига маиший хизмат кўрсатиш объектларида соч-соқол олиш, педикюр, маникюр, татуаж ва пирсинг амалиёти билан шуғулланувчилар, хатна қилувчилар иш фаолиятида санитария-гигиена тартиб қоидаларига риоя қилинишини доимий назорат қилиб бориш.
|
Do'stlaringiz bilan baham: |