Оилавий тадбиркорликнинг иқтисодий моҳияти ва ривожланиш хусусиятлари мундарижа



Download 0,66 Mb.
bet9/13
Sana04.07.2022
Hajmi0,66 Mb.
#739111
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
НАМУНА КУРС ИШИ

Жами

Минг сум

11 200 000

14 400 000

3 200 000

21 000 000

2.1- жадвал маълумотларига караганда, лимон махсулотини етиштириш буйича 2017 йилда 11 200 000 минг сумлик даромад олинган, 2018 йил эса 14 400 000 минг сумлик даромад олинган булиб, 2019 йилга келиб 21 000 000 минг сум ёки 2,1тн махсулот етиштириш кутилмокда.
2.2-жадвал
Баратов Хотамжон” номли оилавий тадбиркор томонидан етиштирилган махсулотга килинган харажатлар тахлили13



Ҳом-ашё номи

2017 йил

2018 йил

2017 й.га нис.фарки, +-

2019 йил прогноз

Бир
лик

Минг сум

Бир
лик

Минг сум

Бир
лик

Минг сум

Бир
лик

Минг сум

1

Угит жами

204

344,8

206

419,6

2

74,8

248

868,0




Шундан:




























Слитра, кг

100

140

100

170




30

120

252




Аммофос, кг

100

200

100

240




40

120

600




Калий, кг

4

4,8

6

9,6

2

4,8

8

16,0

2

Дори, литр

1

120

1

140




20

1

160

3

Ип, рулон







1 та

90
















Хаммаси




464,8




649,6




184,8




1 028

2.3- жадвал
Баратов Хотамжон” номли оилавий тадбиркор томонидан етиштирилган махсулотдан олинган фойда тахлили14



Ҳом-ашё номи

2017 йил

2018 йил

2017 й.га нис.фарки, +-

2019 йил прогноз

сум

сум

сум

сум




Жами харажатлар

464 800

649600

184800

1 028 000




Жами даромад

11 200 000

14 400 000

3 200 000

21 000 000




Фойда

10 735 200

13 750 400

3 015 200

19 972 000

2.2-жадвал маълумотларига караганда, 2018 йилда “Баратов Хотамжон” номли оилавий тадбиркор томонидан етиштирилган махсулотга килинган харажатлар жами угит 2017 йилга нисбатан 74,8 минг сумга ортган, шундан, слитра учун 170 минг сум, аммофос учун 240 минг сум, калий учун 9,6 сум харажат килинган. 2019 йилда жами угит учун 868 минг сумлик харажат кутилмокда. Шундан, слитра учун 252 минг сум, аммофос учун 600 минг сум, калий учун 16 минг сум харажат кутилмокда.


2.3-жадвал маълумотидан келиб чикиб, “Баратов Хотамжон” номли оилавий тадбиркор томонидан етиштирилган махсулотдан олинган фойда 2017 йилга нисбатан 3 015 200 сумга усганлигини куриш мукин. 2019 йилда эса 19 972 000сум фойда кутилмокда.
Юкоридагилардан келиб чикиб, мамлакатимизда қисқа давр ичида оилавий тадбиркорликни тартибга солиш ва унинг ривожланишини рағбатлантириш тизими шаклланди. Тизимнинг асосини оилалар ва уларнинг аъзоларига даромад келтирувчи ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатишда эркин фаолият юритиш ва уни қўллаб-қувватлаш ҳамда ҳимоялаш ҳуқуқини берувчи қонунчилик ҳужжатлари ташкил этади. Ушбу соҳадаги қонунчилик ҳужжатларини амалиётга киритилиши билан республикада кенг миқёсда оилавий тадбиркорликнинг турли шакллари фаолият юрита бошлади. Ҳукумат томонидан кўрилган таъсирчан чоралар туфайли ушбу соҳада аҳоли бандлиги ошди ва оила тадбиркорлигининг иқтисодий ўсишга қўшаётган ҳиссаси кўпайиб бормоқда.


2.3 Оилавий тадбиркорлик субъектлари фаолиятини бошкаришнинг хорижий давлатлар тажрибаси ва самарадорлигини ошириш йуллари

Маълумки, бизнес товарлар (хизматлар)ни ишлаб чикариш ва бу жараёнда иштирок этувчи манфаатдор иштирокчилар уртасидаги муносабни тавсифлайди. Бизнеснинг умумий белгилари: фойда олиш учун хужалик сохасида фаолият юритиш; иктисодий эркинлик; фаолиятнинг инновацион ва таваккалчилик характерига эгалиги. Тадбиркорликни бизнеснинг юкори шакли сифатида караш мумкин. Кичик бизнес ижтимоий-иктисодий категория сифатида, одатда, тадбиркор-мулкдорга хос булган узига хос фаолият тури булиб, инновацион, таваккалчилик ва тула иктисодий жавобгарлик асосида бирор-бир товар ва хизматларга булган эхтиёжни кондириш оркали фойда куриш максадида ижтимоий-иктисодий шароитлар ва ресурслардан самаралирок фойдаланиш жараёнида намоён булади.


Уз навбатида, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик корхоналари ялпи ички махсулот ишлаб чикариш даражаси усишининг ва ахоли бандлигини таъминлашнинг мухим манбаи хисобланади. Жахонда, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик улушига банд ахолининг карийб 50 фоизи ва ялпи ички махсулот хажмининг 50-60 фоизига тугри келади. Жумладан, 2017 йилда кичик ва урта корхоналарнинг ЯИМдаги улуши Буюк Британияда 65-70 фоизни, АКШда 50-52 фоизни, Европа Иттифоки мамлакатларида 63-67 фоизни ва Италия 57-60 фоизни ташкил килган. Кичик ва урта корхоналар айникса АКШ, Италия ва Японияда кенг ривожланган.
Иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштириш шароитида мамлакатимизда хусусий мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш, унинг устувор мавқеини янада кучайтириш, мулкдорларнинг ўрта синфини шакллантириш, янги иш ўринлари яратиш ва шу асосда аҳоли даромадларини кўпайтиришнинг муҳим омили сифатида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш долзарб аҳамият касб этади.
Кейинги йилларда аҳоли бандлигини таъминлашнинг касаначилик ва оилавий тадбиркорлик каби янги шакллари фаол ривожланиб бормоқда. Натижада кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг иш билан бандликдаги улуши 78 фоиздан ортиқни ташкил этаётир. Шунингдек, аҳолининг даромадлари таркибида тадбиркорлик фао­лиятидан олинаётган даромадлар улуши тобора салмоқли ўринни эгалламоқда ва барча даромадларнинг 55 фоиздан ортиғи ушбу манба ҳиссасига тўғри келмоқда. Ўз навбатида, республикамизда хусусий тадбиркорликнинг миллий-анъанавий шакли бўлган оилавий бизнеснинг жадал ривож­ланиб бориши унинг яратилаётган ялпи ички маҳсулот таркибидаги улуши йил са­йин ўсишига сабаб бўлмоқда.
Жаҳон амалиётида мамлакатнинг мак­роиқтисодий барқарорлик даражасига баҳо беришда аҳолининг турмуш даражаси ва бандлик масалалари муҳим кўрсаткичлар сифатида эътироф этилади. Қолаверса, дунё мамлакатлари орасида йил сайин бандлик масаласи глобал муаммо сифатида долзарб аҳамият касб этмоқда. Бу борада Президентимизнинг “битта ишсиз одам – ўнта муаммо дегани. Бу муаммолар ишсиз одамнинг ўзига, оиласи ва маҳалласига, жамиятга келтирадиган зарарини ҳисобласак, масаланинг нақадар жиддий экани янада ойдинлашади”, деган фикрларини келтириб ўтиш ҳам жоиздир.
Кўпгина давлатларда оилавий бизнес жами бизнеснинг 70 фоизини ташкил қилади ва иқтисодий ўсиш ҳамда бандликни таъминлашда асосий ўрин эгаллайди. Масалан, Испанияда бизнес билан шуғулланаётганларнинг 70 фоизи оилавий корхоналар бўлиб, мамлакатда яратилган ЯИМнинг 65 фоизи улар улушига тўғри келади. Лотин Америкасида оилавий фирмаларнинг ЯИМдаги улуши 60 фоизни ташкил қилмоқда.
Таниқли оилавий фирмалар қаторига Италия давлатининг Salvatore Ferragamo, Benetton ва Fiat Group; Франциянинг L’Oreal, Carrefour Group, LVMH ва Michelin; Жанубий Кореянинг Samsung, Hyundai Motor ҳамда LG Group; Германиянинг BMW ва Siemens; Япониянинг Kikkoman ва Ito-Yokado; АҚШнинг Ford Motors Co ҳамда Wal-Mart Stores каби компанияларини киритиш мумкин.
Уз навбатида кичик бизнес микёсларини белгилашда капитал куйиш сохаси-тармоклари хусусияти инобатга олиниши хам табиий холдир. Чунки, иктисодиётни барча тармоклари узларининг жонли мехнати сарфи, ишлаб чикариш жараёнларини механизациялаш даражаси ва бошкалар билан фаркланади. Шунга кура, мехнат сигими юкори булган кайта ишлаш саноат, кишлок хужалиги ва хизмат курсатиш сохалари учун йирик корхона хисобланиши шубхасиздир. Бундай холат деярли барча мамлакатларда эътиборга олинади. Масалан, Японияда кичик корхоналар макомини аниклаш учун куйидаги курсатичларга амал килиш кабул килинган. Яъни, капитал хажми; ишловчилар сони; кайси тармокка мансублиги.
Японияда ишлов бери шва тог-кон саноатида ишловчилар сони 20тагача булган, улгуржи савдо ва хизмат курсатиш сохасида 5 тагача корхоналар жуда майда корхоналар хисобланади.
Ишлаб чикарувчи тармоклардаги кичик корхоналар гурухи алохида ажралиб туради. Яъни, кичик корхоналарда ишловчилар сони 50 кишигача булиши лозим. Япониядаги кичик корхоналар маокмини аниклашга бундай ёндашиш, бир катор узига хос хусусиятларга эна эканлиги туфайли диккатга сазовордир. Унинг эътиборга лойик томонларидан бири шундаки, сонлар яъни микдор курсаткичлари эмас, балки уларни танлаб олиш тамойили асосий курсаткич хисобланади.
Японияда муайян меъёрий хужжатларда корхона улчами эмас, балки унинг бозор иктисодиёти шароитида давлат ёрдамисиз фаолият курсата олиши мухим хисобланади.
Европа давлатларида хам куплаб хунармандчилик корхоналари мавжуд булиб, улар макоми конунчилик асосида белгилаб берилган. Масалан, Франция кичик ва урта тадбиркорларнинг умумий конфередацияси томонидан мулкдаги капиталнинг катта кисми корхонага эгасига тегишли булган, ишчиларга шахсан рахбарлик хамда доимий хамда бевосита алокани таъминлаган, 10 тадан 50 тагача ишчига эга корхоналар кичик бизнес субъектлари каторига, 50 дан 500 тагача ишчига эга корхоналар урта бизнес субъектлари каторига, ишловчилар сони мулк эгасини, оила аъзоларини ва ёлланма ишчилар хамда шогиртларини хисобга олган холда 10 тадан ошмаган корхоналарни эса хунармандчилик корхоналари каторига киритилган.
Хунармандлар ва кичик корхоналар уртасидаги асосий фарк шундан иборатки, хунарманд уз ишлаб чикаришда ишчи сифатида катнашиши лозим. Давлат, хунармандчилик корхоналарига бошка корхоналарга нисбатан купрок имтиёзлар беради, шунинг учун хам улар уз ишлаб чикаришни кенгайтиришни хохлашмайди ва аксинча майда тадбиркорлар сифатида фаолият юритишни маъкул куришади.
Амалиёт тажрибаларининг курсатишича, кичик бизнес ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришнинг икки омили мавжуд булиб, уларнинг биринчиси, уларни ташкил килиш ва макомини белгалаш, иккинчиси эса, кичик ва урта корхоналарни рагбатлантириш ва куллаб-кувватлаш билан богликдур. Шу нуктаи назардан олганда, ривожланган мамлакатлар кичик ва урта корхоналарни рагбатлантириш тизимини тахлил кили шва хулосалар чикариш мухим ахамият касб этади. Яъни, АКШда йирик компаниялардан фаркли равишда кичик корхоналар карз сармоясига эмас, балки асосан уз маблагларига таянади. Шундай булса-да, тез ривожланаётган фирмалар жалб килинадиган маблаглар хисобига кисман молияланишига эхтиёж сезади.
Мамлакатимизда 2018 йилда ҳаммаси бўлиб 346 790 та янги иш ўрни яратиш назарда тутилган ҳолда, шундан қарийб 101,3 минг иш ўрни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни, шу жумладан, оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, улар учун қулай ишбилармонлик муҳиятини яратиш, арзон ва имтиёзли кредитлар ҳамда солиқ имтиёзлари бериш ва бошқалар ҳисобига ташкил этилиши мўлжалланган.Шунга кўра, ҳар бир оиланинг тадбиркорлик билан шуғулланиши ва барқарор даромад манбаига эга бўлиши учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида мамлакатимизнинг ҳар бир туман ва шаҳрида, энг аввало, олис ва табиий-иқлим ша­роити оғир ҳудудларда аҳолининг моддий шароитларини тубдан яхшилаш, турмуш тарзи сифати ва даражасида сезиларли ижобий ўзгаришлар амалга оширилишини таъминлашга қаратилган “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури қабул қилинди. Мазкур дастурнинг асосий йўналишлари қаторида тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга имтиёзли кредитлар ажратиш ҳамда тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ва амалга оширишнинг ҳар бир босқичида мутасадди идоралар томонидан тизимли амалий ёрдам кўрсатилишини таъминлаш; тадбиркорлик ва даромад келтирадиган меҳнат фаолияти билан шуғулланмаган аҳолига тадбиркорлик кўникмаларини ўргатиш ва тегишли фаолият турини ташкил қилишга амалий ёрдам кўрсатиш; касаначилик ва кичик ҳажмда ишлаб чиқарувчи субъектларни (микрофирмаларни) ташкил этиш учун молиявий ёрдам бериш орқали аҳолига қўшимча даромад ишлаб топиш имкониятини яратиш; қишлоқ ва маҳаллаларнинг ихтисослашувини (ҳунармандчилик, тикувчилик, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг айрим турларини етиштириш, ихчам иссиқхоналар ташкил қилиш ва бошқалар) ҳисобга олган ҳолда мазкур соҳада ижобий натижаларга эришган ишбилармонлик тажрибасига эга тадбиркорларни маҳаллаларда янги бизнес фаолияти билан шуғулланишни бошлаган оилаларга бириктириш – мини-кластерлар ташкил этиш; жойларда оилавий тадбиркорликка кўрсатиладиган хизматлар кўламини тубдан кенгайтириш кабилар белгилаб қўйилган.Натижада кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг иш билан бандликдаги улуши 78 фоиздан ортиқни ташкил этаётир. Шунингдек, аҳолининг даромадлари таркибида тадбиркорлик фао­лиятидан олинаётган даромадлар улуши тобора салмоқли ўринни эгалламоқда ва барча даромадларнинг 55 фоиздан ортиғи ушбу манба ҳиссасига тўғри келмоқда. Ўз навбатида, республикамизда хусусий тадбиркорликнинг миллий-анъанавий шакли бўлган оилавий бизнеснинг жадал ривож­ланиб бориши унинг яратилаётган ялпи ички маҳсулот таркибидаги улуши йил са­йин ўсишига сабаб бўлмоқда.



Download 0,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish