Маҳалла оилавий тадбиркорлик кластери таркибий тузилиши10
Маҳаллада оилавий тадбиркорлик фаолияти кластерининг асосий вазифалари сифатида қуйидагилар белгиланиши мумкин:
– маҳаллада оилавий тадбиркорлик фаолиятини ташкил қилиш ва уни юритиш иштиёқида бўлганлар рўйхатини тузиш ҳамда истиқболда маҳаллада ушбу фаолият турларини ривожлантириш имкониятларини аниқлаш;
– маҳалла ёки туман ҳудудидан оилавий корхоналарга ер ажратиб бериш ва улардан мақсадли фойдаланиш, янги иш жойларини барпо этиш жараёнларини таҳлил қилиб бориш;
– маҳалла ҳудудида оилавий корхоналар очиш, якка тадбиркорлик, касаначилик фаолиятини ташкил этиш бўйича лойиҳаларни асослаш, самарадорлигини баҳолаш ва уларга кредит маблағлари олишда амалий ёрдам бериш;
– шаҳар, туман ҳокимликлари, давлат ва нодавлат ташкилотлар, шунингдек, “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурини амалга ошириш ишларини мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий ишчи гуруҳлар билан ўзаро алоқада бўлиш ҳамда юзага келган муаммоларни ҳамкорликда ҳал этиш ва бошқалар.
Кластер фаолияти (бошқаруви) харажатларини унга кирувчи оилавий тадбиркорлик корхоналари ажратмалари, хайрия пуллари, хорижий ҳамкорлар маблағлари ва бошқалар ҳисобидан қоплаш мумкин.
2.2 Дангара туманидаги “Баратов Хотамжон” оилавий тадбиркорлик субъектининг фаолияти молиявий-иктисодий тахлили
Аҳолиси 33 миллион нафардан ортиқни ташкил қиладиган Ўзбекистонда ишсизлик даражаси анча юқори. Аксарият ишчи кучи мамлакатни тарк этиб узоқ ва яқин хорижда меҳнат мигрантлари сифатида оила боқяпти. Расмий маълумотларга кўра, иқтисодий фаол аҳоли ўртасида ярим йилда ишсизлик даражаси 9,3 фоизни ташкил қилган. Бу ерда иқтисодий фаол аҳоли (14,6 миллион) ва иқтисодий нофаол аҳоли (4,2 миллион) орасидаги фарққа ҳам эътибор қаратиш лозим. Ҳукумат бундай вазиятнинг салмоқли ечими сифатида оилавий тадбиркорликни ривожлантириш масаласини кун тартибига қўйган. Оилавий тадбиркорлик тўғрисидаги қонун 6 йил аввал кучга кирган бўлсада, ҳукумат ҳамон уни такомиллаштириш ҳаракатида.
Дастлаб мамлакат Қонунчилик палатаси томонидан 2012 йил 16 мартда «Оилавий тадбиркорлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни қабул қилинган эди. Оилавий тадбиркорлик соҳасидаги муносабатларни тартибга солишни мақсад қилган қонун қоғоздагина савлат тўкиб турди. Масалан: Дангара туманидаги Санам қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи “Баратов Хотамжон”нинг оилавий тадбиркорлик, яъни лимонария билан шуғулланиб келган.
«Ҳар бир оила –тадбиркор»
Мамлакат Президенти 2018 йил 8 июнь куни имзолаган «Ҳар бир оила – тадбиркор» дастурини амалга ошириш тўғрисида»ги қарор ҳам оилавий тадбиркорлик, ҳунармандчилик, касаначилик ва бошқа тадбиркорлик фаолияти турларини кенг оммалаштириш, ҳар бир оиланинг барқарор даромад манбаига эга бўлиши учун шарт-шароитлар яратиш ва ишсизликка барҳам беришни мақсад қилган (2.5-расм).
2.5-расм11
Режага кўра, дастур олис, табиий-иқлим шароити оғир ҳудудларда аҳолининг моддий шароитларини тубдан яхшилаш, турмуш тарзи сифати ва даражасини оширишга хизмат қилиши керак. Тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган аҳолининг ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга имтиёзли кредитлар ажратиш ҳамда ишбилармонлик фаолиятини ташкил этиш ва амалга оширишда амалий ёрдам кўрсатилиш белгиланган.Давлат статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, 2018 йил 1 апрель ҳолатига юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтган оилавий корхоналар сони 13275 тани ташкил қилган. Уларнинг 12695 таси ёки 95,6 фоизи айни пайтда фаолият кўрсатмоқда.
Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида дастур уни амалга оширишнинг аниқ молиявий манбалари ва ҳисоб-китобларини назарда тутган ҳолда Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида амалга оширилади.
Адлия вазирлиги томонидан «Ҳар бир оила – тадбиркор» дастури доирасида кредитларни ажратиш тартиби тўғрисидаги низом рўйхатдан ўтказилди. Унга кўра, имтиёзли кредитлар қарз олувчиларга тадбиркорликни йўлга қўйиш ёки ривожлантириш мақсадлари учун ажратилади. Кредитлар илгари олинган кредитларни ёки ҳар қандай бошқа қарзларни қайтариш, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш, савдо-воситачиликни амалга ошириш, ишлаб чиқариш мақсадлари учун ишлатилмайдиган шахсий мулкни сотиб олиш, маъмурий харажатларни тўлаш, жумладан хизмат автомобиллари таъминоти, мебел, уяли телефон сотиб олиш, шунингдек алоқа хизматларига тўлов мақсадлари учун ажратилмайди.
Оилавий тадбиркорлик – аҳолининг талай қисми учун меҳнатини қўллайдиган жабҳа ва даромад манбаидир. Оилавий тадбиркорлик оила аъзолари томонидан таваккал қилиб ва ўз мулкий жавобгарлиги остида даромад (фойда) олиш мақсадида амалга ошириладиган ташаббускорлик фаолиятидир. Оилавий тадбиркорликда ёлланма меҳнатдан фойдаланилади, бироқ ёлланма ишчи сифатида фақат ташаббускор ёки оила бошлиғининг яқин кишилари жалб қилиниши мумкин. Кўрсатиб ўтилган шароитлардан келиб чиқиб, оилавий тадбиркорлик чекланган, кам сонли ишчилар билан характерлидир. Оилавий тадбиркорликда меҳнатни ташкил қилиш орқали нафақахўрлар, ногиронлар, уй бекалари ва етарли малака, тажрибаси бўлмаган, эгилувчан жадвалли иш кунини истаганлар учун меҳнат бозорининг энг мослашувчан қисми ҳисобланади. Аёллар, илк бор иш қидираётган ёшлар, маълумоти ва меҳнат тажрибаси юқори даражада бўлмаган шахслар кўпинча фақат шу ерда иш топиши мумкин.
Республикамизда оилавий тадбиркорликнинг ижтимоий-иқтисодий аҳамиятидан келиб чиққан ҳолда, улар фаолиятини банк кредитлари ёрдамида молиялашнинг ҳуқуқий асослари яратилди. Оилавий тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш масалалари Ўзбекистон Республикасининг “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги (2012 йил 26 апрель) қонунининг 29-моддаси ва Адлия вазирлигида 2002 йил 3 июнда 1146-рақам билан давлат рўйхатига олинган “Тижорат банклари томонидан иш билан таъминлашга кўмаклашувчи давлат жамғармаси кредит линиялари ҳисобидан оилавий тадбиркорлик субъектларига микрокредитлар бериш тартиби тўғрисида”ги Низомда белгилаб қўйилган. Жумладан, ушбу қонуннинг 29-моддаси “Оилавий корхонага банк хизмати кўрсатиш ва уни кредитлаш” деб номланиб, унда оилавий корхонага банк хизмати кўрсатиш қонун ҳужжатларига мувофиқ банк билан тузилган шартномалар асосида амалга оширилиши, банклар белгиланган тартибда оилавий корхонанинг миллий ва хорижий валютадаги ҳисобварақларини очиши ҳамда уларга хизмат кўрсатиши, оилавий корхонани кредитлаш банк ёки бошқа кредит ташкилоти билан тузиладиган кредит шартномаси асосида амалга оширилиши, оилавий корхонага кредитлар беришда банклар, бошқа кредит ёки суғурта ташкилотлари кафолат берувчи бўлиши мумкинлиги, тўловга қобилиятли юридик ва жисмоний шахслар, шунингдек фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кафил бўлиши мумкинлиги белгилаб қўйилган.
Шунингдек, “Тижорат банклари томонидан иш билан таъминлашга кўмаклашувчи давлат жамғармаси кредит линиялари ҳисобидан оилавий тадбиркорлик субъектларига микрокредитлар бериш тартиби тўғрисида”ги Низомга кўра, ҳар бир имтиёзли кредит турлари алоҳида-алоҳида мақсадлар учун ва алоҳида шартлар асосида ажратилади. Хусусан, оилавий тадбиркорлик субъекти имтиёзли кредит (микрокредит) олиш учун оиланинг камида битта аъзоси ижтимоий суғурта жамғармасига ва пенсия жамғармасига мажбурий бадалларни ўтказиб бораётган бўлиши лозим.
Оилавий тадбиркорликка бериладиган кредитлар энг кам иш ҳақининг 150 бараваригача бўлган миқдорда қуйидаги:
– чорва моллари, парранда, ем ва ҳашак, минерал ўғитлар, уруғликлар, кўчатлар сотиб олишга;
– қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун иссиқхоналар қуриш ва жиҳозлашга;
– ҳунармандчилик фаолияти, халқ бадиий ҳунармандчилиги ва амалий санъати буюмлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун зарур бўлган кичик ускуналар, асбоблар, хом ашё материаллари, ярим тайёр маҳсулотлар сотиб олишга;
– халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва аҳолига маиший хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ мақсадларга берилади.
Оилавий тадбиркорликка микрокредитлар 2 йилгача муддатга қайтариш муддатини узайтириш ҳуқуқисиз, жисмоний ёки юридик шахсларнинг кафолат хатлари ёки мулкини гаровга қўйиш шарти билан берилади. Бериладиган микрокредитнинг 50 фоизи чорва моллари, парранда, омихта ем, уруғлик ва кўчат, ускуна ва материалларни жисмоний шахслардан сотиб олиш учун нақд пулда ҳам берилиши мумкин. Микрокредитнинг накд пулда берилган қисми нақд пулда қайтарилиши лозим. Микрокредитни қайтаришнинг имтиёзли даври 6 ойни ташкил этади.
Оилавий тадбиркорликнинг қўллаб-қувватланиши кўп жиҳатдан ажратилаётган кредитлар салмоғига ҳам боғлиқ. Оилавий тадбиркорликни ҳар томонлама ривожлантириш ва молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш борасида 2017 йилда республикамизнинг чекка қишлоқларида аёлларга янги иш ўринларини яратишда кўмаклашиш мақсадида хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш учун 132536,3 млн. сўм кредит маблағлари ажратилган. шунингдек, ишловчиларнинг камида 50 фоизини хотин-қизлар ташкил этувчи кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига имтиёзли кредитлар ажратиш ҳамда аёл тадбиркорлар ўртасида “Йилнинг энг яхши лойиҳаси” танлови ғолибларининг ижтимоий аҳамиятга молик 15 та бизнес лойиҳалари ҳар томонлама қўллаб-қувватланиб, 2879 нафар тадбиркор аёл жами 74, 2 млрд. сўмлик ҳамда 4232 та оилавий тадбиркорлар 29808,1 млн. сўм миқдорида кредит маблағлари билан таъминланган.
Бироқ тижорат банклари ва нобанк кредит ташкилотлари томонидан кўрсатилаётган микромолиявий хизматлар кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг талабларини тўлиқ қондириш даражасида эмас. Хусусан, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг бандлик жамғармаси ва тижорат банклари томонидан соҳага 2,5 млрд. долларга тенг қийматдаги кредитлар ажратилган бўлиб, бу берилган умумий кредитлар ҳажмининг 26 фоизини ташкил этган. Бундан ташқари, 4961 та ёш оилага 27,5 млрд. сўм, шу жумладан, 15,7 млрд. сўм имтиёзли микрокредитлар ажратилиб, улар ҳисобидан 7084 та киши иш билан таъминланган. Ушбу молиявий манбалар ҳисобига 2013 йилда (970 минг) жами яратилган иш ўринларининг қарийб 22 фоизи оилавий тадбиркорлик ҳисобига тўғри келади.
Сўров натижаларига кўра, оилавий тадбиркорликни ташкил қилиш ва шуғулланиш ҳаракатида бўлган оилаларнинг аксарияти ўз фаолиятларини муваффақиятли деб ҳисоблашади. Бундан ташқари, ўз мулкини капиталга айлантиришни истаган оилаларнинг 50 фоизи бунинг учун маблағга муҳтож эмаслигини таъкидлайди. Шунга қарамай, кўпгина оилалар ўз мулкидан ҳалигача тўғри фойдаланишмаяпти. Бу эса уларда тадбиркорлик кўникмаларининг етарли эмаслиги сабаб ўз мулкларидан тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш имконини бермаяпти. Сўралган оилалар ичида оила ресурслари базасида оилавий тадбиркорликни ташкил қилиш истагида бўлганлар буни амалга оширганларга қараганда икки баравар кўпни ташкил қилади. Бундан кўринадики, оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган омиллардан энг асосийси молиявий омилдир. Чунки оилаларнинг кўпчилиги бунинг учун етарли молиявий манбага эга эмаслигини маълум қилишади. Бунга далил сифатида айтиш мумкинки, ҳозирги шароитда тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган оила камида 3,0-3,5 млн. сўм маблағ жалб қилиши керак бўлади. Жамғарма шаклидаги бундай маблағга сўралган оилаларнинг 60-70 фоизи эга холос, 30-40 фоиз оилалар эса кредит маблағларига мухтож.
Демак, оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлашда микрокредит уюшмаларининг ролини ошириш талаб этилади. Микрокредит уюшмаларининг қисқа муддатли тажрибасининг кўрсатишича, кредит уюшмаси аъзолари муайян жамғармага эга бўлган ва уни қонуний йўл билан тадбиркорлик фаолиятини бошлашга ишлатмоқчи бўлган оилалардир. Аммо айрим оилалар аъзолик бадалини тўлашга маблағи йўқлиги сабаб кредит уюшмаларига аъзо бўлмаган.
Шу билан бирга, оила активларидан тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун бошланғич капитал сифатида фойдаланиш ҳам оилавий тадбиркорликнинг ривожланишида муҳим омиллардан бири ҳисобланади. Бу айниқса қишлоқда кўчмас мулк (уй-жой) бозорининг ривожланмаганлигида кўпроқ намоён бўлади. Бу эса уй-жой бўйича тузилган битимларнинг сони камлиги ва кўчмас мулк баҳосининг пастлиги билан характерланади. Қишлоқда уй-жойнинг бозор гаров қиймати шаҳарга нисбатан пастлиги ундан гаров сифатида фойдаланиш имкониятини чеклайди. Шунингдек, тижорат банклари учун микрокредитларга хизмат кўрсатиш қиймати юқорилиги, бундан кредитларни банкларга таллуқли бўлмаган молия институтлари томонидан бериш тизимининг ривожланмаганлиги, бошловчи тадбиркорлар томонидан уларни қайтармаслик хавфи баландлиги туфайли капитал, айниқса микрокредитлаш соҳасида бозори кучли эмас.
Оилавий тадбиркорликнинг тижорат банклари кредит хизматларидан фойдаланиш имкониятларини ўрганиш натижаларига кўра, уларнинг ривожланишига салбий таъсир этувчи омилларни бартараф этиш мақсадида қуйидаги йўналишларда молиявий қўллаб-қувватлаш механизми самарали бўлиши мумкин:
Биринчи йўналишга, тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган оилаларга бошланғич капитални шакллантириш учун энг кам фоизли микрокредитларни (3,0-3,5 млн. сўм) ажратиш ва иқтисодий-ҳуқуқий маслаҳат хизматларини кўрсатиш.
Иккинчи йўналиш, асосан ишлаб чиқариш имкониятларини кенгайтириш истагида бўлган оилавий тадбиркорлик субъектлари бўлиб, уларга янги иншоотларни қуриш, хом ашё ва ярим тайёр маҳсулотлар сотиб олиш учун узоқ муддатли банк кредитларини ажратиш ва асбоб-ускуналарни лизингга бериш.
Учинчи йўналишда эса, барқарор юқори самарали фаолиятни йўлга қўя олган, банк кредитларини олиш учун етарли гаров таъминотига эга бўлган оилавий тадбиркорлик субектларига ўз товар ва хизматларини ташқи бозорларга чиқариш бўйича ҳуқуқий, молиявий ва ташкилий хизматлар кўрсатишга кўмаклашиш лозим.
Бу борада ривожланган давлатлар тажрибасининг кўрсатишича, микромолиялаштириш аҳолининг кам таъминланган қисмига ва якка тартибдаги тадбиркорларга молиявий хизматлар кўрсатиш инструменти сифатида қўлланилган. Ҳозирги кунда ҳам микромолиялаштириш кўп мамлакатларда қуйидаги инструмент сифатида фойдаланилади:
– кам таъминланган оилаларни қўллаш;
– оммавий молия манбаларга мурожаат қилишга имконияти йўқ бўлган микрокорхоналарга молия-кредит хизматлари кўрсатиш;
– кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш. Бу унсурлардан мамлакатимиз иқтисодий ривожланиш даражасига қараб турлича қўллаш мумкин.
Олиб борилаётган сиёсат ўз сўзини айтаётгани мамлакатнинг барча ҳудудларида кўзга ташланмоқда. Масалан, Дангара туманининг Санам қишлоғ фукаролар йигинидаги “Баратов Хотамжон” номли оилавий тадбиркор уз хонадонида лимонария билан шугулланмакда. Етти йил олдин 3 сотих ерга иссиқхона қуриб, 39 туп лимон кўчати экилган. Ушбу йилларда кушимча махсулот сифатида хар хил турдаги кукатлар, бодринг, помидор, ковок махсулотлари етиштирилган ва даромад олинган.
Махсулот ишлаб чикариш хажмлари:
Дангара туманининг Санам қишлоғ фукаролар йигинидаги “Баратов Хотамжон” номли оилавий тадбиркор томонидан йулга куйилиши режалаштирилаётган фаолият буйича махсулот етиштириш курсатиш хажмларига тухталиб утамиз.
Ушбу фаолият буйича Дангара туманининг Санам қишлоғ фукаролар йигинидаги “Баратов Хотамжон” номли оилавий тадбиркор томонидан лимон махсулотлар махсулотлари етиштирилади ва махаллий бозорларни истеъмоли учун сотилади. Ушбу оилавий тадбиркор фаолиятинимоливий холатини куриб чикамиз (2.1-жадвал).
2.1-жадвал
Дангара туманининг Санам қишлок фукаролар йигинидаги “Баратов Хотамжон” номли оилавий тадбиркортомонидан етиштирилган махсулотнинг молиявий тахлили ва жорий йилдаги прогноз12
Махсулот номи
|
Бирлиги
|
2017 йил
|
2018 йил
|
2017 йилга нисбатан фарки, -+
|
2019* йил
|
Лимон
|
тн
|
1,6
|
1,8
|
0,2
|
2,1
|
1 кг,сум
|
7 000
|
8 000
|
1 000
|
10 000
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |