2018 йил январь-декабрь ойларида янги ташкил этилган кичик корхона ва микрофирмаларнинг иқтисодий фаолият турлари бўйича улуши7
2.2-расмдан кўриниб турибдики,2018 йил январь-декабрь ойларида янги ташкил этилган кичик корхона ва микрофирмаларнинг иқтисодий фаолият турлари бўйича улуши савдода 23.9%, саноатда 23.0%, қурилишда 13.0%, қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигида 11.4%, яшаш ва овқатланиш хизматларида 8.0%, ташиш ва сақлашда эса 4.3%ни ташкил этган.
2019 йилнинг 1 январь холатига юридик шахс сифатида давлат руйхатидан утган оилавий корхоналар сони 16154 тани ташкил этиб, улардан 15507 таси ёки 96,0 % фаолият юритади. Бу курсаткич утган йилнинг шу даврига нисбатан олганда давлат руйхатдан утганлар хамда фаолият курсатаётганларнинг умумий сони уртача 32,7 % гаошганлигини таъкидлаш лозим (2.3-расм).
2.3-расм
Оилавий корхоналар сонининг усиш динамикаси8, бирликда
Фаолият курсатаётган оилавий корхоналарнинг иктисодий фаолият турлари кесимида каралганда уларнинг 37,5 % ёки 5800 тасисаноат, 21,9 % ёки 3387 тасияшаш ва овкатланиш хизматлари, 16,2 % ёки 2510 таси савдо, 11,2 % ёки 1740 таси кишлок,урмон ва балик хужалиги, 1,2 % ёки 192 тасикурилиш, 1,1 % ёки 177 таси ташиш ва саклаш, 1,1 % ёки 174 таси согликни саклаш ва ижтимоий хизматлар курсатиш, 1,0 % ёки 160 тасиахборот ва алока хамда 8,8 % ёки 1367 таси бошка фаолият турлари хиссасига тугри келмокда (2.4-расм).
Иктисодий фаолият турлари кесимида курсак, энг купи саноат саноат хамда яшаш ва овкатланиш хизматлари, энг ками эса согликни саклаш ва ижтимоий хизматлар курсатиш, ахборот ва алока каби фаолият турлари хиссасига тугри келади.
2.4-расм
Фаолият курсатаётган оилавий корхоналарнинг иктисодий фаолият турлари буйича улуши9, %
Мамлакатимизда қисқа давр ичида оилавий тадбиркорликни тартибга солиш ва унинг ривожланишини рағбатлантириш тизими шаклланди. Тизимнинг асосини оилалар ва уларнинг аъзоларига даромад келтирувчи ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатишда эркин фаолият юритиш ва уни қўллаб-қувватлаш ҳамда ҳимоялаш ҳуқуқини берувчи қонунчилик ҳужжатлари ташкил этади. Ушбу соҳадаги қонунчилик ҳужжатларини амалиётга киритилиши билан республикада кенг миқёсда оилавий тадбиркорликнинг турли шакллари фаолият юрита бошлади. Ҳукумат томонидан кўрилган таъсирчан чоралар туфайли ушбу соҳада аҳоли бандлиги ошди ва оила тадбиркорлигининг иқтисодий ўсишга қўшаётган ҳиссаси кўпайиб бормоқда.
Маҳаллада оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга катта эътибор қаратиб келинмоқда, ушбу соҳада бандлар жами ишлайдиганларнинг 34 фоизини ташкил этади. Президентимизнинг “Ҳар бир оила – тадбиркор” давлат дастури тўғрисида”ги қарори қабул қилиниши билан маҳаллада оила тадбиркорлигини бошламоқчи бўлган оилалар сони ошди.
Оилавий тадбиркорларга маҳалла бераётган ёрдамларни янада кенгайтириш зарур. Бунинг учун Маслаҳат марказига Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 февралдаги “Маҳалла институтининг янада самарали фаолият юритишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан фуқароларга бизнесни ташкил этиш, юритиш ва ривожлантириш, тадбиркорларга ёрдам бериш бўйича белгиланган вазифаларни бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга ошириш мақсадида оилавий тадбиркорлик кластерини ташкил этиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз.
Маҳалла кластери ташкил этишга асос бўлувчи жиҳатларга қуйидагилар киради:
1. Маҳаллада аҳолининг оилавий тадбиркорликни ташкил этиши ва юритиши билан боғлиқ турли даражадаги муаммоларнинг мавжудлиги.
2. Маҳалла аҳолисини оилавий тадбиркорликка фаол даъват этувчи ва қўллаб-қувватловчи бошқариш тузилмаси ва механизмининг деярли ишламаслиги.
3. Маҳалла йиғини таркибидаги тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашиш бўйича Маслаҳат марказига Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 февралдаги “Маҳалла институтининг янада самарали фаолият юритишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан юклатилган вазифалар ижросини амалда таъминлаш зарурлиги.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурини амалга ошириш тўғрисида”ги қарори билан ишбилармонлик тажрибасига эга тадбиркорларни маҳаллаларда янги бизнес фаолияти билан шуғулланишни бошлаган оилаларга бириктириш – кичик кластер ташкил этиш вазифаси белгиланганлиги.
Шуларни ҳисобга олганда оилавий тадбиркорлик кластери таркибига маҳалла ҳудудига кирувчи оилалар, якка тадбиркорлар, оилавий корхоналар, шунингдек, уларга кўмак берувчи, қўллаб-қувватловчи тузилмалар кириши мумкин (1-чизма).
Оилавий тадбиркорлик салоҳиятини белгиловчи ресурс омиллари қуйидагилар ҳисобланади: оиланинг демографик ҳолати; оиланинг меҳнат ресурслари; оила аъзоларининг билим даражаси ва уларнинг оилавий тадбиркорликни бошқариш тажрибаси; оилавий тадбиркорликни қонунчилик – институционал нормалари ва шартлари.
2.5-расм
Do'stlaringiz bilan baham: |