59
Материал.
Хонтахта, дастурхон, кўрпачалар, чойнак ва пиёлалар,
чой қошиқлар, нон.
Машғулотнинг бориши.
Тарбиячи:
«Мен эрталаб ишга келаётганимда йўлда қўғирчоқ Лолахон билан
Зумрадни кўрдим. Улар бизникига меҳмонга келишларини айтишди.
Болалар, уйимизга меҳмон келса биз нима қиламиз? (Уларни
чой ичишга
таклиф этамиз.) (Болалар жавоб бермасалар тарбиячи ўзи жавоб беради.)
Ҳозир Лолахон ва Зумрадни меҳмон қилиш учун тайёрланамиз.
Болалар, чой ичиш учун керакли нарасаларни қаерга қўямиз? (Хонтахтага).
Булар нима? (кўрпачалар.) Уларни нима қиламиз? (Хонтахта атрофига
соламиз). Кўрпачалар нима учун керак? (уларда ўтириб чой ичамиз).
Хонтахта устига нимани соламиз? (Дастурхонни) Дастурхон устига чой ичиш
учун керакли бўлган нарсаларни қўямиз. Чойни нимада дамлаймиз?
(чойнакда). Чойни нимада ичамиз? (Пиёлада). Малика пиёлани олиб кел.
(Малика пиёлани олиб келади) Малика, бу нима? (Пиёла). Тарбиячи қолган
болалардан ҳам идиш-товоқлар ва дастурхон устига қўйиладиган нарсаларни
олиб келишни, уларнинг номларини айтиб дастурхон устига қўйишни
сўрайди.
Тарбиячи:
«Чой ичиш учун ... чойнак, ... пиёлалар ... ликобчалар ... чой
қошиқлари, қанддон керак. Ликобчалар нима учун керак? (Уларга сомса,
конфет, печене қўйиш мумкин). Чой қошиқлари нима учун керак? Чойга
шакар солиш, қандни аралаштириш учун.) Биз шакарни нимага соламиз?
(қанддонга). Яна сочиқлар керак. Улар нима учун керак? (Оғиз ва қўлларни
артиш учун.) Биз уларни қаерга қўямиз? (Дастурхон четига). Конфетларни
қаерга қўямиз? (ликобчага). Болалар, пиёла, чойнак, чой қошиқ, қанддон ва
ликобчаларни бир сўз билан идиш-товоқлар деб атаймиз. (болалар
такрорлайдилар). Биз чой ичиш учун ҳамма нарсани тайёрладик. Лолахон
билан Зумрад ҳам келишди. (Тарбиячи болаларга қўғирчоқларни кўрсатади).
Лолахон
ва
Зумрад:
«Ассалому
алайкум».
(Тарбиячи
меҳмон
қўғирчоқларнинг қўлларни кўксиларига қўяди
болаларга табассум билан
сўрашиш кераклигини айтади.)
Тарбиячи:
60
«Келинглар, меҳмонлар, хуш келибсизлар, марҳамат
ўтиринглар, чой ичамиз. Тарбиячи болалардан меҳмонлар
билан худди
шундай сўрашишни ва чойга таклиф қилишни сўрайди.
Тарбиячи:
«Болалар, меҳмонлар чой ичиш учун ўтирганлиарида биз биринчи бўлиб
нимани олиб келамиз?» (Нонни, болалар жавоб беришга қийналсалар ўзи
жавоб беради). Лолахон билан Зумрад хонтахта атрофи га ўтириб чой
ичишади ва раҳмат дейишади. Сўнгра болалар дастурхонни йиғиштиришади.
Улар бирма-бир нарсаларни оладилар ва олаётган нарасалар,
яъни идиш-
товоқларининг номини ва нима учун кераклигини айтадилар.
Тарбиячи:
«Болалар, келинглар энди Лолахон билан Зумрад бизникида меҳмон
бўлишгани ҳақида гаплашамиз».
Бизникига ... Лолахон ва ... Зумрад ... меҳмонга ... келишди. Қизлар ... чой ...
ичишди. Қизлар ... конфет, ... печене эйишди. Улар чой ичиб бўлиб, раҳмат
айтишди ва маза қилиб ўйнашди.
(2–3 бола ҳикояни такрорлайди).
Do'stlaringiz bilan baham: