Одат нима?
Шерзод эшикни секин очиб-ёпишни ўрганди. Энди у ҳар сафар эшикни
ана шундай очиб-ёпишга интилади. Агар эшик очиқ қолганини сезса унда
эшикни ёпишга хоҳиш пайдо бўлади. Бунда биз болада яхши одат, эшикни
секин ёпиш одати шаклланганини сезамиз. Унга эшикни қандай ёпиш
кераклиги ўргатилмаганида у ҳар сафар эшикни қаттиқ ёпар, бу эса унинг
ёмон одатини кўрсатар эди.
Ҳар куни тишларини тозалаш ва ювинишни одат қилган ўсмир
ювинмасдан ухлашга ётса ўзини ноқулай ҳис қилади. Кўп ўқишга ўрганиб
206
қолганлар эса қизиқарли китобсиз, бекор ўтиришдан қийналишади.
Идишларни ювиш ва хоналарни тозалашга одатланган қиз бу ишларни
бажаришга доимо вақт топа олади.
Демак, кўникма ва одатлар ўхшаш жиҳатларга эга бўлсада, бир-биридан
фарқ қилади. Кўникма – бу эгалланган ҳаракат усули. бу ҳаракатни тез ва
яхши бажариш маҳорати. Одат эса – талаб, маълум бир ҳаракатни бажаришга
бўлган интилиш.
Одат билим ва кўникма асосида шаклланади. Билим ва кўникмалар
одатлар учун замин яратади. Одатнинг пайдо бўлишини осонлаштиради.
Агарда бола расм чизишни яхши ўзлаштирган бўлса, у бўш вақтини шу
машғулот билан ўтказишни истайди. Чунки у бунга одатланади.
Янги одатлар қандай юзага келади?
Энди одатларни юзага келиши ва уларнинг тарбиясида вақтнинг, яъни
ёшнинг ўрнини кўриб чиқамиз.
Баъзи болалар мактабга келиб, ё дафтар, ё ручка, ё кундалигини уйда
унутганини билиб қолишади. Бунга уларнинг нарсаларини кечқурун уйқудан
олдин эмас, балки эрталаб - шоша-пиша йиғиштирганликлари сабаб бўлади.
Бу одат қачон шакллана бошлаган? Албатта мактабдаги биринчи ўқиш
кунидан.
Баъзи ўқувчилар имтиҳонга бир кун қолганда тайёрланишади.
Одатлантирилган болалар эса бу ишни анча олдиндан режалаштиришган
бўлишади ва сўнгги кунни бўш қолдиришади.
Бу нима? Туғма феъл хислатларими ёки темперамент, балки бу онг
таъсиридир? Йўқ, бу боланинг биринчи имтиҳонга тайёргарлик пайтида
юзага келган ва кейинчалик илдиз отган одатидир.
Ҳаёт ранг баранг. Унинг турли вазият ва босқичларида турли одатлар
вужудга келади. Демак бунда “вақт омили” жуда ҳам муҳим. Ота-оналар бола
одатларини эрта тарбиялаш зарурлигини билишлари зарур. Кўпчилик ота-
оналар боласининг биринчи ёшларида унинг соғлиғига эътибор бериш, уни
овқатлантириш ва кийинтириш муҳим, деб тарбиясини эса кейинга
қолдиришади. Шунинг учун бола 3-4 ёшга кирганида ота-оналар ундаги
ёқимсиз, бегона одатлардан ҳайратланишади. Бундай одатлар бола соғлиғига
ва энг асосийси унинг келажагига бевосита таъсир кўрсатади.
207
Ўз вақтида ўргатилган одат бола хулқини безайди. Натижада бола ҳам
ота-онаси ҳам атрофдаги одамлардан мақтовлар эшитиб, хотиржам, мамнун
яшашади. Агарда болада ёмон одат пайдо бўлган бўлса, бу иллатга айланиб,
тенгдошлари, катталар билан келишмовчиликка, инжиқликка, кўз ёшларига
олиб келади. Боланинг бахтига тўғаноқ бўлади.
Боланинг қайси ёшида қандай яхши одатларни шакллантириш
мумкинлигини билиш учун, бу одатлар қандай вазиятларда пайдо бўлишини
кузатиш керак. Мисолларга эътибор берсак, ҳар бир одатнинг нимадан сўнг,
қачон келиб чиққанини аниқлаш мумкин. Бола ўзи ечинишга ўрганди -
кийимларини тахлаб қўйиш ёки уларни улоқтириш одати пайдо бўлди. Дарс
анжомлари учун рюкзак олинди - китоб ва дафтарларини олдиндан ёки
шошаётганда йиғиштириш одати пайдо бўлди.
Боланинг ҳаётидаги янги нарсалар ёки янги маъсулият, ҳодисалар
одатларнинг келиб чиқишига сабаб бўлади. Айнан янги шароитда янги
одатлар юзага келади. Шуни инобатга олган ҳолда, ҳар бир ота-она фарзанди
ҳаётидаги турли хил ўзгаришларни сезиши ва уни керакли йўлга солишда
сезгир бўлиши лозим.
Ота-оналар қанчалик банд бўлишларидан қатъий назар, боласининг
мактабга боришини нафақат байрам қилишлари, балки унинг нарсаларини
хотиржам йиғиштириб, барчасини олдиндан режалаштиришга ўргатишлари
лозим. Бу омиллар уни ортиқча оворагарчиликлардан, асабийлашишлардан
сақлайди.
Болага китоб олиб берганингиздан сўнг уни китоб жавонига қандай
жойлаштиришни(ранги, ҳажми, соҳасидан келиб чиқиб) кўрсатинг. Кейин
бир неча кун уни кузатинг. Бу вақт мобайнида бола китобни ҳар ёққа эмас,
балки белгиланган жойга қўйиши керак. Бу одат шаклланишига қадар буни
кузатиб туриш лозим.
Бола ўз ўрнини йиғиштириш кўникмасини ўзлаштирди. Энди бу
кўникма одат тусига кириши керак, яъни бола уйғониб дарҳол ўрнини
йиғиштирсин.
Ота-она бола ҳаётидаги ҳар қандай янги нарса, ҳолат, кўникма,
ҳаракатни бееътибор қолдирмасликлари лозим. Зеро, бола келажаги онгли ва
яхши одатларга боғлиқ.
Энди эътиборингизни “вақтни тўғри тақсимлаш” каби муҳим ва жуда
фойдали одатга қаратамиз.
208
Do'stlaringiz bilan baham: |