Оила кутубхонаси бахтли бола маънавияти


Вақтни тақсимлаш тўғри тақсимлаш одати қачон ва



Download 2,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet112/132
Sana24.04.2022
Hajmi2,44 Mb.
#579429
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   132
Bog'liq
eLIxwv-nkA95 JPw3do7h PlTmnhAl8G (1)

Вақтни тақсимлаш тўғри тақсимлаш одати қачон ва 
қандай юзага келади? 
 
Мактаб ёшидаги болалар вақтни ота-онаси айтгандай ўтқазишади. Ўз 
навбатида улар фарзандлари вақтини турлича тақсимлашади. Асосан 11-13 
ёшдан бошлаб мактаб ўқувчилари ўз вақтининг эгасига айланишади. Қачон 
ўқиш кераг, қачон дам олиш кераклигини ўзлари режалаштиришади. Айнан 
шу даврда бола ёрдамга мухтож бўлади. Ана шунда уни вақтни мустақил 
тақсимлашга ва иложи борича тежашга ўргатиш лозим.
“Болам ҳали ёш, ўйнасин, кулсин, катта бўлганида маъсулият 
нималигини тушуниб олар”, дейдиган ота-оналар жуда катта хато қилишади. 
Агарда 
10-12 
ёшгача 
болада 
вақтни 
тўғри 
тақсимлаш 
одати 
шакллантирилмаса, бу одат ўрнини бекорчилик одати эгаллайди. Шундай 
қилиб, ота-оналарнинг тарбия беришда кечикишлари болада ёмон 
одатларнинг юзага чиқишига сабабчи бўлиб қолади. 
 
Янги одатларни тарбиялаш усуллари 
 
Болада у ёки бу одатни тарбиялашда ота-оналар турли қийинчиликларга 
дуч келишади. Маълум бир тартибдаги жадвал, ота-онанинг етарли эътибори, 
ҳамма нарса ўз ўрнида, тўғридек туюлса ҳам, кўпинча керакли натижага 
эришилмайди.
Нега? Келинглар, яхшиси янги одат пайдо бўлиш жараёни билан 
яқинроқ танишайлик.


209 
Энг аввало, шуни билиш керакки, одатлар тарбиясида сўзлар эмас, балки 
ҳатти-ҳаракатлар ҳал қилувчи роль ўйнайди. Деярли барча инсонлар ёш 
болада яхши одат вужудга келиши учун унга буни қандай қилиш 
кераклигини айтиш кифоя деб ўйлашади. Тўғри, бола сўзлар маъносини 
тушуна бошлаши биланоқ, у қилиши керак бўлган ишлар, вазифалар ҳақида 
тушунчаларга эга бўлади. Аммо бу вазифалар ҳар доим ҳам болага 
тушунарли бўлавермайди ва албатта, керакли натижани бермайди. 
Баъзи ҳолларда фарзанд ота-онасининг қистовига кўра бирон-бир 
юмушни бир неча маротаба амалга оширишга уринади. Бироқ, у бу ишни 
ўзига бириктирилган ёқимсиз машғулот деб ҳисобласа, натижа бўлмайди. 
Бунда ҳаракатнинг қайтарилиши янги одатнинг ҳосил бўлишига ёрдам 
бермайди, аксинча тўсқинлик қилади.
Эралиевлар оиласи ҳар куни фарзандлар билан бирга жисмоний 
машқлар бажаришни жорий қилишди. Велотренажер олиб беришди. 
Натижада болалари Сардор ва Шаҳзода бу машғулотни завқ билан 
бажаришга одатланишибди.
Маҳмудовлар олиласида эса ота-онаси болаларга жисмоний машқлар 
учун керакли жиҳозларни, велотренажер олиб беришди. Улар билан бир 
ҳафта бирга машқ қилишди. Кейин “Мана энди ҳар куни эрталаб жисмоний 
тарбия билан шуғулланинглар”, дейишибди. Уларнинг фарзандлари 
жисмоний машғулотларни қизиқиш билан бошлашибди, лекин кейин ташлаб 
қўйишибди.
Ҳар икки маълумотларни солиштирганда, биринчи ҳолда жисмоний 
машқларни бажариш жамоада, яъни ота-она иштирокида ўтганини кузатиш 
мумкин. Иккинчи ҳолда эса болаларнинг ўзларига ташлаб қўйишган.
Натижада болалар учун жисмоний машғулотлар зерикарли бўлиб қолган. 
Бундай тажрибалар бир одатни тўғри шакллантириш учун нафақат кўп 
маротаба қайтариш, балки қизиқтириб, муттасил рағбатлантиришнинг 
аҳамияти катта эканини исботлайди.


210 
Болалар ўзи учун мароқли бўлган машғулотларни қайтариш, 
ёқимсизларини эса ҳаттоки эслашни ҳам истамасликлари яққол кўзга 
ташланади. Агарда қандайдир машғулотдан сўнг бола ўзидан қониқмаса, 
табиийки у бу ишни ташлаб қўяди. 
И.П.Павловнинг шартли рефлекслар ҳақидаги таълимотида ўз аксини 
буюк физиолог янги шартли белгининг ривожланиши организмда юз 
берадиган яхши ёки нохуш ўзгаришларга боғлиқлигини исботлади. Бу 
маълумотдан фойдаланган ҳолда биз янги одат ривожланиши учун унинг 
бола оладиган рағбатни эътиборга олишимиз лозим. 
Рағбат ота-онанинг фарзанди олган баҳосига бўлган қизиқиши, 
мақтови, ўртоқларининг эътирофи ёки бўлмаса ўзи ҳис этган ижобий туйғу 
бўлиши мумкун.
Яна бир мисол. Амалиётда ота-оналарнинг болага бўлган нотўғри 
муносабати туфайли болада ёлғон гапириш одати шаклланиши кўп 
кузатилади. 
Ҳар бир ота-она ўз фарзандининг ростгўй, тўғри инсон бўлиб 
етишишини истайди. Лекин айрим болаларда ёлғон гапириш одати юзага 
келади. Бу айнан ёлғон уни мушкул вазиятдан чиқариб, унинг хотирасида 
яхши нарса сифатида “бирикиши” орқали юз беради. Масалан, ота-она ўз 
фарзанди ўқиши билан кўп муддат қизиқишмади, унинг баҳоларини назорат 
қилишмади ва кунлардан бир куни буни текшириб қўйишни хоҳлашди. 
Қарашса, кундалик ёмон баҳоларга тўла. Бунда баъзи ота-оналар ўз 
хатоларини тушуниб етишади, баъзилари эса болаларини сўроқ қилишни 
бошлашади. Табиийки, айрим болалар мушкул вазиятдан чиқиб кетиш учун 
алдов йўлига ўтишади. Кейинчалик эса ёлғон билан осон қутилган болалар 
янада “ақлли” эканликларини кўрсатиш мақсадида буни сир сақлашда давом 
этишади. Бир томондан болалар мана шундай назоратсиз юриш ва ёлғон 
гапиришга ўргансалар, иккинчи томондан ёмон одат вужудга келади. Кўриб 
турибмизки, бундай жараён боланинг тарбияси бузилишига олиб келади. 
Яхшилик орқали зиён етказиш мумкин. 
Шундай экан, яхшилик қилишдан олдин
ҳамма томонини обдон ўйлаб кўр.
Хун Цзы Чен 
Фарзандининг ўқиши доимий кузатув остида бўлган оилаларда эса 
ёлғонга ўрин қолмайди. Сабаби, ёлғон ишлатишга ҳожат қолмайди. Бундан 


211 
ташқари бу каби оилаларда болалар қилган хатолар учун жазоланмайди, 
аксинча хатони тузатишда ота-она кўмаклашади. Шу аснода нафақат ёлғон 
гапиришнинг олди олинади, балки болаларда ростгўйлик одати 
мустаҳкамланади.
Кўпинча мактабдан қайтган болалар у ерда бўлган қизиқ вазиятлар, янги 
маълумотлар билан ўртоқлашгиси келади, аммо ота-она бу гапларга 
кераксиздай қарашади. Улар болани гапиришига қўйишмайди ёки уни 
бееътибор эшиишади. Айрим ҳолларда эса бундай вазиятлар янада оғир тус 
олади: ота-онаси унинг устидан кулиб, гапларини ҳазилга йўйишади, ёки 
бола учун муҳим бўлган гапларни қўшниларига айтиб, масхара қилишади. 
Бундай вазиятда бола учун ичидаги гапларини ота-онасига айтиш номаъқул 
вариант ҳисобланади ва улар бу нарса улар онгида ёқимсизлик уйғотади. 
Бола ота-онасидан бегоналаша боради. Фарзандлари балоғат ёшига 
етганларида ота-оналар хатосини тушунишади, аммо минг афсуски 
йўқотилган ишончни тиклаш жуда қийин. Энди фарзандлари барча 
янгиликларни ўртоқлари ёки дўстларига етқазишга интилишади, ота-
оналарига эса буни охирги одамлар сифатида, яна ҳақиқатдан анча йироқ 
ҳолатда етқазишади. Энди улардан бир оғиз сўз ҳам олиб бўлмайди. Ўз 
фарзандининг ўзларига бўлган ишончи билан фахрлана оладиган, болалари 
улар билан яхши ва ёмон янгиликларни ўртоқлаша олган ота-оналар жуда 
саноқли.
Фарзанди айтаётган ҳикояларга жуда эътиборли бўлиш, уни кичик 
бўлсада маълум бир сирларини ҳурмат қилиш, доим қўллаб қувватлаш ва 
ростгўйлик ҳар бир ота-она олдидаги вазифалардан биридир. 
Юқорида келтириб ўтилган маълумотларга таяниб ота-оналар ўз 
фарзандларида яхши одатларнинг ривожланишини, ёмонларининг эса олдини 
олишлари мумкинлигини кўрсак бўлади. Фарзанди онгида барча яхши ва 
керакли нарсалар қолаётганига ота-оналар амин бўлишлари лозим. 
Кўпчилик психолог ва педагогларнинг кузатишлари болаларда яхши 
одат ривожланиши учун уларга мақтов ва рағбатлантиришлар танбеҳдан кўра 
тезроқ 
ва 
самаралироқ 
таъсир 
этишини 
аниқлашган. 
Айнан 
рағбатлантирилган машғулот болалар онгида чуқурроқ қолади, улар буни 
яхши одат қилиб ўзлаштиради. 
Масалан, болага эрталаб бадантарбия қилишни ўргатиш учун, болага 
тўйиб ухлай оладиган, хона ҳарорати оптимал бўладиган шароит керак. Ана 
шунда бола бундай машғулотни қизиқиб амалга оширади. Кейинчалик эса у 
бу ишни имтиҳондан олдин, ҳаво совуқ бўлган кунлари ёки яхши ухлай 
олмаган кунларида ҳам қилишга одатланади. Агарда юқоридаги шартларга 


212 
амал қилинмаса, болалар бадантарбия билан шуғулланишни тезда 
унутишади. 
Хулоса қилиб айтганда, яхши одатлар боланинг кўникмаларини тўғри 
тарбиялаш орқали пайдо бўлади. Ва бундай одатлар болага доим ёр бўлиши 
учун бу ҳолат унда яхши ҳолатни юзага келтириши ва ижобий хотиралар 
орқали мустаҳкамлаб борилиши лозим. 

Download 2,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish