Кичкинтойни койиманг...
Кўпинча аёллар фарзандларининг, ниҳоят бетартиблик қилмай
қўйишларига ишончлари комил равишда, болаларини одобга ўргатиш учун
қичқириш, таъқиқлаш, ҳаттоки калтаклашни афзал деб биладилар. Аммо,
аслида эса,
бу каби усуллар билан ижобий натижага эришиб бўлмайди.
Ёдингизда бўлсин, асло фарзандингизни ҳақоратламанг ва бунинг устига уни
калтакламанг. Биринчидан, бунда пайдо бўладиган қўрқув, кўплаб
руҳшуносларнинг фикрича, болада ўраб турган дунёга нисбатан шафқатсиз
муносабат шаклланишига, ҳамма нарсага куч билан эришиш мумкинлиги
ҳақида тасаввур пайдо бўлишига олиб келади, шунингдек боланинг кўзи
ўнгида ота-онанинг эътиборли обрўси ҳам буткул тушиб кетади. Аммо
боланинг инжиқликларига эрк бериб қўйиш ҳам керак эмас, чунки бу унинг
ўзи истаган нарсага ҳар доим айнан шу усул билан эришишга ўрганиб
қолиши мумкин.
Шу сабабли, биринчи навбатда, инжиқликларнинг сабабини аниқланг,
агар бола ноҳақ бўлса, унда қўрқув ҳиссини уйғотмасдан фақатгина мулзам
қилинг,
хотиржамлик
билан
танбеҳ
беришга
ҳаракат
қилинг.
Инжиқликнинг ҳақиқий сабабини билмасдан туриб, бирор-бир чора кўришга
шошилманг.
Агар болакай қулоқ солишни умуман ҳоҳламаса, жазавага тушиб қолиб,
оёқ-қўллари билан ер тепина бошласа, уни койиш ва танбеҳларсиз
тинчлантиришнинг битта яхши усулини таклиф қиламан: индамасликка ва
бошқа хонага чиқиб кетишга ҳаракат қилинг. Ишонинг – бу бола учун жуда
қаттиқ жазо. Тез орада довдираб қолган болакай олдингизга чопиб келади ва,
шубҳасиз, қандайдир саволларни бера бошлайди. Унга токи ўзи хатосини
149
англаб етмагунча ва уни тузатмагунича эътибор қилмасликка ҳаракат қилинг.
Буни эса у албатта қилади, чунки болалар улар билан яна гаплаша
бошлашлари
учун
ҳамма
нарсага
тайёр
бўлишади.
«Қандай қилиб уни койиб бўлмайди, ахир унга бир нарса юз марта айтилса
ҳам,
у
барибир
қулоқ
солмайди!»-
деб
хитоб
қиларсиз?
Бу муаммога бошқа томондан ёндашишга ҳаракат қилинг. Биринчидан,
болаларга бирор нарса қилишни асоссиз тақиқлаш керакмас, чунки гўдаклик
чоғларида уларнинг дунёни англаш истаги жуда улкан бўлади. Агар сиз,
масалан, «бармоғингни розеткага тиқма» деб айтсангиз, болакайда шу
заҳотиёқ кучли қизиқувчанлик уйғонади. У албатта бу ерда қандай қизиқ
нарса
борлигини
билишни
истаб
қолади.
Аммо болаларни ортиқча қўрқитиш ҳам керак эмас – фобия ривожланиши
мумкин.
Бинобарин Сиз болакайга электр нима эканлиги ва унинг қанчалар
хавфлилигини тушунтира олмас экансиз, бу вазиятларда бошқа усулларни
танлашга тўғри келади. Болакайни чалғитиш ҳаёти ва соғлиғига хавф солган
тақдирда эса хавфли нарсаларга бора олишига шунчаки имкон бермаслик
керак
холос.
Таъсир қилишнинг яна бир усули – бу болакайда раҳмдилликни
уйғотишдир: «Илтимос, конфет қоғозини ердан олгин, бўлмаса мен хафа
бўламан ва йиғлайман». Жуда бўлмаса, унинг устидан кулиш ёки бундай
дейиш керак: «Агар сен тирноқларингни тишлайверсанг, ҳамма устингдан
куладиган бўлади». Шубҳасиз, болакай ўйланиб қолади ва, энг муҳими,
хатосини тузатади.
Ҳамма оналар ўз болаларининг бахтиёр бўлишларини истайдилар,
кўплари ўз болаларини эркалайдилар, кимлардир эса улар билан доим қўл
ушлашиб юради. Аммо ота-оналарнинг бу муомаласи болакайга яхши таъсир
этиши мумкинми? Чунки болакайни гўдаклигидан ўйинчоқлар ва
ширинликлар билан кўмиб ташлаш келгусида худбинлик ва кибрга
мойилликка олиб келиши мумкин, доимий назорат эса уни мустақиллик ва
ўзига
ишончдан
маҳрум
қилади
54
.
54
Дилноза Тоғаева, врач-педиатр. http://fikr.uz/blog/2014_01_20/kichkintojni-kojimang.html
150
Do'stlaringiz bilan baham: |