Оғиз бўшлиғи аъзолари ва юз-жағ соҳалари тўқималарини



Download 14,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet298/306
Sana19.04.2022
Hajmi14,44 Mb.
#563011
1   ...   294   295   296   297   298   299   300   301   ...   306
Bog'liq
Bolalar jarrohlik stomatologiyasi (M.Azimov)

Фолликуляр кисталар рентген тасвирда
доира ёки овал конфигурацияга 
эга бўлган соғлом суякдан аниқ чегараланган соя (бўшлиқ) шаклида кўринади. 
Бўшлиқ ичида ёки деворида тиш тожи ёки тўлиқ шаклланган тиш (қозиқ ёки ки-
чик озиқ тиш) кўринади. 
Тиш сақловчи кисталар сабабчиси (одатда V|V) сут тиш периодонтити 
бўлганлиги учун рентген тасвирида v|v тишлар проекциясида бўшлиқ аниқланади 
ва унинг ичида доимий кичик озиқ тиш жойлашади. Киста бўшлиғи ичига доимий 
бешинчи ёки тўртинчи сут тиш илдизи кирган бўлиб, илдиз учининг емирилган-
лиги кузатилади. 
Резидуал (
қолиб кетган) киста болаларда кам учрайди. Келиб чиқишига 
сурункали гранулемали периодонтит сабаб бўлиб, тиш олинган вақтда, гранулема 
тиш катаги тубида, қолиб кетади, айрим ҳолларда оқма ҳосил бўлади. Рентген 
тасвирда тиш олинган соҳадаги суякда доира ёки овал шаклдаги, чегаралари аниқ 
бўлган (диструкция) бўшлиқ кўринади.
Аниқ ташхис қўйиш мақсадида кисталар пункция қилинади. Яллиғланма-
ган кистадан сомон ранг ичида ҳолестерин кристаллари бўлган тиниқ суюқлик 
олинади, яллиғланганда – йиринг ёки йиринг аралаш кистоз суюқлик олинади. 
Кисталар даволаш (
клиник кечиши яллиғланган ёки яллиғланмаганлиги, 
боланинг ёши, ўсманинг жойлашиши ва ҳажмидан келиб чиқиб) цистэктомия ва 
цистотомия усулида ўтказилади. 
Сут тишлар окклюзияси ва тишлар алмашинуви даврларида ўтказиладиган 
операцияларнинг мақсади, ўсманинг ўсишини тўхтатиш ва суяк регенерацияси 
учун шароит яратиш, шунингдек, чиқаётган доимий тишларни сақлаб қолишдан 
523 


иборат. Пастки жағда ҳажми қандайлигидан қатъи назар, юқори жағдаги кичик 
ҳажмли (диаметри 1,5 см бўлган), сут тишларидан шаклланган илдиз учи киста-
лари цистотомия усулида даволанади. 
Катта ёшдаги болаларда, киста доимий тишдан ҳосил бўлиб, ёнидаги ти-
шлар илдизи киста остида жойлашган тақдирда ҳам, цистотомия ўтказилади. 
Юқори ва пастки жағда доимий тишдан ҳосил бўлган киста цистэктомия ўсулида 
олиб ташланади ва илдиз учи резекцияси операцияси ўтказилади.
Юқори жағда боланинг ёши нечадалигидан қатъи назар, киста жағ 
бўшлиғи тубининг суягини емириб, юқорига сурган бўлса, цистэктомия радикал 
гайморотомия билан биргаликда стационар шароитда, умумий оғриқсизлантириш 
остида ўтказилади.
Операция ўтказаётган жарроҳ қўйилган ташхис тўғрилигига ишонч ҳосил 
қилиши ва ўхшаш ўсмани адамантиномадан фарқлаш учун киста деворининг мак-
роскопик кўринишига эътибор бериши лозим. Макроскопик жиҳатдан киста фиб-
роз бириктирувчи тўқимадан тузилган бўлиб, ҳар хил қалинликдаги ички юзаси 
эпителий ҳужайралар билан қопланган силлиқ тўқ қизғиш рангда бўлади. Суякдан 
осон ажралади. Фолликуляр кистанинг қобиғи тиш куртаги ёки тишни бутунлай 
қамраб олади ва нисбатан қалин бўлади. 
Болаларда цистотомиядан сўнгги суякдаги бўшлиқ аста-секин тўлиб бора-
ди. Сурилган доимий тишлар чиқа бошлайди, агар улар ўз жойларига келмаса, ор-
тодонтик даволаш ўтказилади.
Цистэктомия ўтказилгандан сўнг суякда ҳар хил ҳажмдаги бўшлиқлар 
ҳосил бўлади. Кейинчалик бўшлиқ аста-секин босқичма–босқич суяк билан тула-
ди. Адабиётларда келтирилишича, цистоэктомиядан сўнг 47,4 – 56,9% беморларда 
қон қуйқасидаги инфекция туфайли операцион жароҳат яллиғланади ва кейинча-
лик яра иккиламчи битиш воситасида ёпилади. 
Бундай ҳолларнинг олдини олиш мақсадида суякдаги бўшлиқни тўлдириш 
учун аутоген (суяк, мушак, тоғай) ёки аллоген, консервация қилинган тўқималар 
ёки ксеноген (уй ҳайвонларининг суяклари, тоғай ёки уларнинг маҳсулотлари же-
524 


латин, коллаген), аллопластик (керамика, шиша кристаллари, ҳар хил гидрокси-
апатит металлар, синтетик моддалар) материаллар ишлатилади. 
ТТА болалар жарроҳлик стоматологияси кафедрасида суяк бушлиғини 
тўлдириш ва репаратив остеогенезни фаоллаштириш мақсадида экспериментал ва 
клиник изланишлар натижасида жағ бўшлиқларини қўзичоқнинг деминерал-
лаштирилган суягидан фойдаланиб тўлдириш технологияси ишлаб чиқилган 
(М.И. Азимов, Ш.Ш. Қудратов). Деминераллаштирилган қўзичоқ суяги остеоин-
дуктив таъсир этиб, суяк регенерациясини оптималлаштиради ва бўшлиқнинг 
қисқа муддатларда тўлишини таъминлайди. 

Download 14,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   294   295   296   297   298   299   300   301   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish