Оғиз бўшлиғи аъзолари ва юз-жағ соҳалари тўқималарини



Download 14,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet283/306
Sana19.04.2022
Hajmi14,44 Mb.
#563011
1   ...   279   280   281   282   283   284   285   286   ...   306
Bog'liq
Bolalar jarrohlik stomatologiyasi (M.Azimov)

Даволаш 
– 
жағ суяги тўлиқ резекция қилиниб, ўсма устидаги қобиғи билан 
олиниши шарт, акс ҳолда рецидив бериши мумкин. 
Гигант ҳужайрали ўсма – остеобластокластома

болалардаги суяк 
ўсмаларининг 33% ини ташкил қилади. Этиологик келиб чиқиш сабаби (генези) 
номаълум. Гигант ҳужайрали деб ном олишиг ўсманинг гистологик тузилиши би-
лан боғлиқ. Кўплаб қон томирлар ва остеобласт ҳужайралар орасида тарқоқ ҳолда 
жойлашган йирик (гигант) остеокластлар ҳам учрайди. Одатда битта суякда 
учрайди.
Жағ соҳасидаги шиш ҳамда у соҳада жойлашган тишлардаги оғриқ, шу-
нингдек, ўсма юз шаклини ўзгартириб юбораётганлигига шикоят қилинади. 
Клиник манзараси:
Ўсма 4–7 ва 8–12 ёшли болаларда кўпроқ учрайди. 
Севимли локализацияси пастки жағ. 
Тошкент давлат тиббиёт институти (хозирги ТТА) клиникаларида ушбу 
ўсмани профессор Н.Н. Мазалова чуқур ўрганган. Олима берган маълумотларга 
кўра, ўсма пастки жағда юқори жағга нисбатан 3 марта кўп учрайди. Ўсма аста- 
секин оғриқсиз ўсади ва шу боис, тасодифан аниқланиб қолади ёки юз шакли ўз-
гарганидан сўнггина унга эътибор берилади. Юқори жағда ўсма юқори жағ 
бўшлиғини эгаллаб, ёноқ суягига ўтади. Пастки жағ шохида жойлашган ўсма 
бўғим ва тож ўсиқларига ўтиб, оғриқсиз равишда оғиз очилишининг чегаралани-
шига сабаб бўлади. Ўсма устидаги тери ва оғиз шиллиқ пардаси – ўзгармайди.
Ўсма соҳасида жойлашган тишлар ҳар томонга силжиб, қимирлаб қолади, тишлам 
ҳам (прикус) ўзгаради. Ўсманинг икки хил шакли ажратилади: марказий (суяк 
ичидан ўсувчи) ва периферик (альвеоляр ўсиқдан ўсувчи). Периферик шаклдаги 
гигант ҳужайрали эпулис альвеоляр ўсиқда жойлашиб, оғиз бушлиғи томон милк 
тагидан буртиб ўсади. Ўсма ҳар хил шаклда ва катталикда бўлиб, айримлари кенг 
асосли оёқчада бўлади. 
503 


Рентгенологик ва морфологик текширувлар натижалари асосида остеобла-
стокластома 
кистоз, катакчали ва литик шаклларга
ажратилган. Болаларда осте-
областокластомаларининг 60% кистоз шаклда учрайди. Ренгген тасвирида суяк 
тўқимаси сурилиб, атрофида ўсмани соғлом суякдан склерозланган зона ажратиб 
турганлигини, ўсма ичига кириб турган тиш илдизлари горизонтал резорбцияга 
учраганлигини кузатиш мумкин. 
Катакчали шаклда кўплаб майда ва йирик бўшлиқлар ҳосил бўлади, улар-
нинг ораси юпқа тўсиқлар билан ажратилган бўлиб, бу манзара “совун кўпикла-
ри” иасвирини эслатади ва соғлом суякдан аниқ чегарагаланиб туради. 
Литик шаклининг ёш болалар ва ўсмирларда кечиши агрессив ҳарактерга 
эга, яъни тез ва экспансив тарзда ўсади. Юқори жағ суягида ривожланса, юқори 
жағ ва бурун бўшлиқларини тўлдириб ўсади ва юз шаклини ўзгартиради. Жағ 
соҳасида оғриқ пайдо бўлади ва тишлар қимирлаб қолади. 
Рентгенологик текширув 
ўтказилганда емирилган суякнинг чегаралари 
ноаниқ. Суякда емирилиш кўндаланг текисликда кечган бўлса, жағнинг бўлинган 
четлари эркин нотекис кўринишда бўлади. Ўсма локализацияси жағнинг тана 
қисмида бўлса, доимий тишларнинг куртаклари ўз жойларидан сурилган бўлади.
Ташхис қўйиш
мақсадида ўсма пункция қилинса, шприцга қўнғир олча 
рангдаги гемосидеринли суюқлик ёки қон чиқиши мумкин.

Download 14,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   279   280   281   282   283   284   285   286   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish