1 чи тоифа:
юганча калта, юпқа пардадан иборат бўлиб, тил учига
етмасдан ёпишади ва унинг ҳаракатларини чегаралайди.
2 чи тоифа:
юганча калта, юпқа парда бўлиб, тилнинг учигача ёпишади.
Тилни олдинга чиқаришга ва кўтаришга ўриниш вақтида, тил учи марказида
эгатча пайдо бўлади.
388
3 чи тоифа:
юганча қалин ва калта тортма (пилик) шаклида бўлиб, тил
учига яқин бирикади. Тилини олдинга чиқаришга ўриниш вақтида тилнинг учи
ичига тортилиб, икки ёни бўртиб чиқади. Тилнинг учи юқори лабга етмайди.
4 чи тоифа:
юганча тортмага ўхшаш бўлиб, тил мушаклари билан бирикиб
кетади. Бундай юганча юқори лаб ва танглайнинг туғма нуқсони бор болаларда
учрайди.
5 чи тоифа:
юганча деярли аниқланмайди, унинг толалари тил мушаклари
билан бирикиб кетганлиги учун тил ҳаракатлари чегараланган бўлади. Одатда бу
тоифадаги юганча наслдан-наслга ўтади. Адабиётларда бундай ҳолат
“анкилоглоссия” деб аталади.
Юганча нормал узунликда бўлса, физиологик тинч ҳолатда тил юқори
фронтал тишларнинг танглай юзасида ётади. Юганча калта бўлса, тил юқорига
кўтарилмайди ва тил юқори фронтал тишларга керакли даражадаги босим билан
таьсир этмайди, шуни ҳисобига юқори лаб ва лунж тўқималари босимига
етарлича қаршилик кўрсатилмайди. Натижада юқори фронтал тишлар танглай
томонга оғиб қолади, юқори жағнинг фронтал соҳаси яссиланади ва медиал
окклюзия юзага келади.
Тилнинг юганчаси қисқарганлигини жарроҳлик усули билан даволашга
кўрсатмалар:
чақалоқ ва гўдаклар она сутини эма олмаслиги (педиатр билан
биргаликда ҳал қилинади), мактабгача ёшдаги болаларда талаффуз бузилиши –
логопедик (талаффузнинг бузилганда логопед ва жарроҳ ҳамкорлигида ҳал
қилинади), мактаб ёшидаги болаларда ортопедик, ортодонтик ва пародонтологик
кўрсатмалар (тегишли мутахассис ва жарроҳлар иштирокида ҳал қилинади).
Чақалоқлар ва эмизикли гўдакларда тилнинг калта юганчасини кесиш
операциясининг босқичлари:
-
Навбатдаги овқатлантириш олдидан аппликацион оғриқсизлантириш
ўтказилади.
-
Тарновчали зонд ёрдамида тил юқорига кўтарилади.
-
Сўлак найчалари чиқарув тешиги усти соҳасида юганча тилга тақаб кайчи
билан кесилади.
389
-
Кесилгандан сўнг ромб шаклида яра очилади, яранинг икки ёни кесиб
кенгайтирилади. Одатда чок қўйилмайди.
Юганча юпқа шиллиқ пардадан иборат бўлганлиги учун кам қонайди,
ярага антисептиклар билан ишлов берилиб, бола онасига эмизиш учун берилади
(
овқатлантирилади). Тил аввалги ўрнига қайта битиб қолмаслиги учун ярага ёғ
томизиб турилади. Чақалоқ ва гўдакларда бу операция юганчани маьлум
даражада узайтиради, аммо каттароқ ёшда учбурчак лахтаклар ўрнини
алмаштириш (пластик) усули ёрдамида юганча қайта узайтирилади.
Мактабгача ва мактаб ёшидаги болаларда тил юганчасини узайтиришни
бир нечта усуллари бор. Операция мактабгача ёшдаги болаларда умумий, катта
болаларда маҳаллий оғриқсизлантириш остида бажарилади юганчасини.
Тил узайтириш операцияси босқичлари:
Оғриқсизлантиришдан сўнг тилнинг олдинги ⅓ қисмидан кўндаланг чок
ўтказилади, ип учлари қисқич билан сиқилади. Ип учларини тортиб, тил юқорига
кўтарилади. Юганча таранглашган ҳолатга келтирилади.
А. Сўлак сўрғичларидан юқорироқда юганча қайчи билан кўндаланг
кесилади. Ромб шаклидаги операцион жароҳат юзага келади.
Б. Операцион жароҳат вертикал ва горизонтал йўналишларда тумтоқ асбоб
билан (москит қисқичи ёрдамида) кенгайтирилади.
В. Юганчани ҳосил қилган шиллиқ парда кесиб ташланади. Яра четлари
бўшатилиб, шиллиқ пардага вертикал йўналишда сўрилиб кетувчи иплар (викрил,
кетгут) дан чоклар қўйилади.
Расм:
Тилнинг
калта
юганчасини кўндаланг кесиш
(Дешом 1935)
390
Do'stlaringiz bilan baham: |