Оғиз бўшлиғи аъзолари ва юз-жағ соҳалари тўқималарини



Download 14,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet219/306
Sana19.04.2022
Hajmi14,44 Mb.
#563011
1   ...   215   216   217   218   219   220   221   222   ...   306
Bog'liq
Bolalar jarrohlik stomatologiyasi (M.Azimov)

Орбитал гипертелоризм 
Орбитал гипертелоризм – кўз косалари орасидаги масофанинг катталашиб 
кетиши. Орбитал гипертеларизм – калла, юз суяклари ва улар атрофидаги юмшоқ 
тўқималарнинг мураккаб туғма шакл бузилиши билан кечади. Орбитал 
гипертелоризм асосида ғалвирсимон суякни горизонтал текисликда – кенгайиши 
ётади. Fig. 60-17,18
Ғалвир суяк (os ethmoidale) юз суяклари орасида марказда бурун 
бўшлиғининг пешона суяги ўймасида – юқорида жойлашган. 
Ғалвир суякнинг – горизонтал пластинкаси (lamina cribrosa) калла 
суягининг тубини (Fundus cranium cerebrale) ҳосил қилишда қатнашади. Ғалвир 
суякнинг ўртасидан пастга томон перпендикуляр пластинка (lamina 
perpendicularis) 
тушиб, димоғ суяги ва понасимон суяк қирраси билан бирикади. 
Перпендикуляр пластинканинг икки ёнида ғовакчалар лабиринти (labirinti 
ethmoidales) 
жойлашади. 
Орбитал гипертелоризм, ғалвир суяк ғовакчалар лабиринтининг 
горизонтал текислик бўйлаб, олд томонда кўпайиб кетиши туфайли юзага келади. 
Перпендикуляр пластинка ва кўз косасининг медиал девори орасидаги
бурчак одатда у 30
о
ошмайди. Орбитал гипертелоризмда эса, бу бурчак 60
0
га
етади. Орбитал гипертелоризм мустаққил касаллик ёки бошқа синдромлар 
таркибига кирувчи симптом сифатида намоён бўлиши мумкин. Аксарият, юқори 
лаб ва танглай туғма нуқсонлари билан биргаликда учраб, орбитал гипертелоризм 
130 ортиқ синдромларнинг белгиси ҳисобланади. 
Сохта орбитал гипертелоризм 
Бурун – ғалвир суяк комплексининг жароҳати, ғовакчалар лабиринти ва 
бурун бўшлиғи ўсмалари кўз коса (орбита)лари орасидаги масофа кенгайишига 
сабаб бўлиши мумкин. Сохта орбитал гипертелоризмга ўхшаш ҳолатни 
микроорбитизмда ҳам кузатиш мумкин. Кўз ва кўз косалари кичик бўлганлиги 
учун, улар орасидаги масофа узайгандек бўлиб кўринади. Микроорбитизмда, 
ёноқ, чакка ва пешона суяклари ўсиши ҳам ортда қолади. Бир томондаги 
385 


кичиклиги сабабли, юқори жағнинг пешона ўсиғи, ён томонга нисбатан кенг 
бўлади. Ҳасталанган томонда кўзнинг ташқи девори билан ёноқ ва пешона 
суяклари орқароқ жойлашган бўлади. шунингдек, бурун суяги ҳам латерал 
томонга ёйилади. Ғалвирсимон суякнинг шу томондаги катакчалари кенгайган 
бўлади. Микроорбитизмда, калла сугининг олд чуқурчаси тор, юзнинг ўрта зонаси 
ичкарига ботқлиги кузатилади.

Download 14,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   215   216   217   218   219   220   221   222   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish