Оғиз бўшлиғи аъзолари ва юз-жағ соҳалари тўқималарини



Download 14,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet152/306
Sana19.04.2022
Hajmi14,44 Mb.
#563011
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   306
Bog'liq
Bolalar jarrohlik stomatologiyasi (M.Azimov)

Клиник манзараси:
Эпидемик паротит кечишида продромал (касаллик 
белгилари юзага чиккунга кадар бўлган) давр ва касалликнинг клиник белгилари 
аниқ намоён бўлиш даврлари фарқланади. Тепки вируси конга тушганидан сўнг 
инкубацион (11-13 кун, ўртача 18-20 кун) давр ўтади. Вирус кўпайганидан сўнг, 
организмнинг заҳарланиши аломатлари пайдо бўлади: - бош оғрийди, уйқу бузи-
лади, мушакларда, бўғимларда оғрик юзага келади, тана хдрорати кўтарилади, 
безгак тутади, коринда оғрик пайдо бўлади. Вирус ўрнашган тўқималарга кўра 
унинг безлар, асаб (нерв) тўқимаси зарарланиши билан ва аралаш кечувчи ша-
кллари фарқланади. 
Безларнинг зарарланиши билан кечувчи шаклида (факат қулоқ олди сўлак 
бези) ёки бошқа без структурасига эга бўлган аъзолар (сўлак, куз ёши, кўкрак бе-
зи, ошкозон ости бези, мояк) (қулоқ олди ва жағ ости сўлак безлари) касалланади. 
Безлар бир вақтда ва кетма кет зарарланиши мумкин. 
Паротитнинг асаб тўқималари зарарланиши билан кечувчи шаклида марка-
зий нерв тизими касалланиб, зардобли менингит ёки менингоэнцефалит ривожла-
нади. 
Хасталикнинг аралаш шаклида, марказий нерв тизими ва без тузилишига 
эга бўлган аъзолар зарарланади (масалан, тепки ва менингит). Касаллик қулоқ ол-
ди сўлак безидан бошланиб, кейин марказий асаб тизимида ёки аксинча кечиши 
мумкин. 
Касаллик бола тана ҳароратини 38-39° С гача кўтарилиши, бадан увиши-
ши, сўнг қулоқ олди безларини (аввал бир, кейин икки томонда) катталашиши би-
лан бошланади. Бола қулоқ олдида оғрик борлиги, овқат чайнаётганда ва оғиз 
очганида оғрик кучайишига шикоят қилади. Айрим ҳолларда болалар оғрикнинг 
қулоқ томон таркалиши, қулоқ шангиллаши, товуш димоғдан келишига шикоят 
қиладилар. Кейинги кунларда шиш ва оғрик қулоқ орти соҳаси ҳамда пастга тар-
272 


калиб, пастки жағ шохининг орқа чети билан чакка суягининг сургичсимон ўсиғи 
орасидаги ораликни тўлдиради, шунинг хисобига қулоқ солинчаги ён томонга си-
лжийди. Катталашган без устидаги тери қоплами таранглашади, лекин ранги ки-
зармайди, пайпаслаганда шиш маркази бир оз оғрикли, консистенцияси ҳамирси-
мон, четларида бироз юмшоқ без тўқимаси аниқданади. Оғиз бўшлиғи кўздан ке-
чирилганда Стенон найининг сўлак чиқариш тешиги атрофида шиш ва киза-
риш(Мурсо симптоми)ни кўриш мумкин. 
Тепки хасталиги билан касалланганларнинг 3,1-5,1% ошқозон ости бези ҳам 
зарарланади. Бундай ҳолатда боланинг тана харорати кўтарилади, қоринда 
доимий оғриқ бўлади. Иштаҳасизлик (анорексия), кўнгил айниши, қусиш, бош 
оғриғи, кичик ёшдаги болалар ичи (фекалияси) суюқ, ёғли келади. Катта 
болаларда ич қотади. Сийдикда диастазалар миқдори ошади. Бу холат 3-6 кун 
(сутка) давом этади.
Айрим беморларда жағ ости ва камдан-кам ҳолларда тил ости сўлак безла-
ри ҳам касалланади. Пастки жағ ости сўлак бези зарарланганда, пастки жағ қирра-
сининг ички томонида оғриқли, каттик шиш борлиги аниқланади. 
Аксарият беморларда, касалланган сўлак безларидаги шиш 4-5 кунда 
қайтиб, без ўз ҳолатига қайтади. Безнинг ўлчами бир оз катталашган ёки сезилар-
ли даражада катта бўлиши мумкин. Иситмалаш даври 3-4 кун бўлади. Касаллик 
оғир кечаётган ҳолларда 6-9 кунгача давом этади. Ҳолсизлантирувчи доимий гек-
тик иситма сакланади. Иситманинг гоҳ пасайиб, гоҳ қайтадан юқори даражаға 
чиқиши, патологик жараён бошқа аъзолар (мояк, марказий нерв тизими ва хоказо-
лар) ни ҳам зарарланганлиги ёки асоратлар (плеврит, нефрит, артрит, полиневрит) 
ривожланганлигидан далолат беради. 
Ўсмир болаларда эса, касалликнинг 6-8-чи кунлари, моякларнинг бирида 
ёки ҳар иккаласида шиш пайдо бўлиши мумкин. Боланинг аҳволи кескин 
оғирлашади, тана ҳарорати 40-41° С гача кўтарилади -, сўнг мояк 2-3 баравар 
катталашиб, кучли оғрик пайдо бўлади. Мояк халтачаси устидаги тери кизаради, 
шишади, пайпаслаганда кучли оғрик туради. 2-3 кунда сўнг яллиғланиш белгила-
273 


ри қайта бошлайди, 1-чи хафтанинг охири 2-чи хафтанинг бошларида бутунлай 
қайтади. 
Зардобли менингит, одатда, 10-12 ёшдаги болаларда тепки касаллигининг 
3-6-
кунларида бошланади. Тана ҳарорати кутарилади, бола кусади, боши каттик 
огрийди, тутканок тутади, касалнинг оёги корин томонга букилганда, оғриқ пайдо 
бўлиб, болдирлар ва буйин мушакларининг рефлектор кискариши (Кернинг симп-
томи) кузатилади. Менингиал симптомлар 3 кундан - 10 кунгача кузатилиши 
мумкин. Ташхис, юқорида келтирилган клиник белгиларга асосланган ҳолда ва 
коннинг серологик текширувлари ўтказилиб, қонда (амилаза ва комплемент тит-
рининг кутарилиши), вирус борлиги аниқлангач, куйилади. 
Пайпаслаганда эпидемик паротитга хос бўлган қуйидаги (5) оғриқли 
нукталарга этибор қилинг: 
1
Кулоқ солинчоғи ортида оғриқ пайдо бўлади (Филатов симптоми). 

Қулоқ дирилдоги (tragus) олди. 

Сургичсимон ўсиқ чуккиси. 

Пастки жағ шохи чукурчаси. 

Пастки жағ бурчаги (Хетчкок симптоми). 
Бу белгиларнинг барчаси бир беморда жавжудлигини аниқлаш кийин. 
Сўлакнинг шаффофлиги сакланган ҳолда ёпишкокдиги ортади, аммо ажралиш 
микдори камаяди. 
Даволаш

Эпидемик паротит касаллиги, асосан, уй шароитида даволана-
ди. Бемор бошқа болалардан ажратиб куйилади, бўлимда тушак тартибига ўтка-
зилади. Кўп микдорда суюқлик (чой, шарбатлар, сув) ичиш, суюқ овқат истеъмол 
қилиш буюрилади. Овқатдан сўнг, оғиз бўшлиғи кайнатилган сув ёки антисептик 
эритмалар билан чайилади. Махаллий даво -иситувчи боғламлар, физиотерапев-
тик муолажалар (ЮЧТ, СЧТ, БНМ), паренхиматоз аъзолар зарарланган ҳолатлар-
да, педиатр, эндокринолог; МНС хасталанганда эса, невропатолог тавсияларига 
кўра даволаш ўтказилади. 
Касаллик одатда тўлиқ согайиш билан тугайди. Бемор организмида тепки 
вирусига нисбатан иммунитет ҳосил бўлади. Иирингли (инфекция), яллиғланиш 
274 


жараёни ривожланса, бактериал паротит, қулоқ олди чайнов соҳасида абсцесс ва 
флегмоналар юзага келади . Хасталик орхит касаллиги билан ҳамрохликда кечган 
болаларда бепуштлик кузатилиши мумкин. Нерв тизимининг зарарланиши билан 
кечган тепки касаллигининг эшитув нервига таъсири окибати, гарангликка олиб 
келиши эҳтимолдан ҳоли эмас. 

Download 14,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish