Бу муолажаларни наркоз остида бажариш учун кўрсатмалар:
муолажани маҳаллий оғриқсизлантириш ёрдамида бажариш имконияти
йўқлиги;
124
болада ривожланишнинг туғма нуқсонлари, МНТ касалликлари ва руҳий
ҳолатининг ўзига хос ҳусусиятлари мавжудлиги;
юракнинг туғма ва орттирилган нуқсонлари борлиги;
невротик ва маҳаллий анестетикларга нисбатан аллергик реакциялар ўрин
тутиши.
Амбўлатор шароитда болаларда наркоз ўтказишга қарши
кўрсатмалар:
1. Юқори нафас йўлларининг ўткир ва ўткирлашган сурункали яллиғланиш
касалликлари;
2. Инфекцион касалликларнинг ўткир даври;
3. Буйрак, сийдик йўллари, жигар, ҳамда ўпкада ўткир яллиғланиш
касалликлари ҳамда, диатез мавжудлиги.
Анестезиолог ва стоматолог боланинг ота-онаси билан суҳбатлашиб,
даволаш режасини тушунтириб, наркоз ўтказиш учун уларнинг розилигини
олишлари зарур.
Поликлиника ва стационар шароитида ўтказиладиган наркоз ўзаро
фарқлидир. Наркозни олиб борувчи анестезиолог буни яхши билиши лозим:
1. Наркоз жуда содда ва осон бажариладиган, бола ва атрофдагилар учун
безарар бўлиши;
2. Наркоз (уйқуси)га киритиш ва чиқариш (уйғотиш) қисқа вақтни талаб
этиши;
3. Наркоз оғир асоратлар қолдирмаслиги керак.
Поликлиника шароитида наркоз ўтказиш учун анестезиолог вена ичига,
мушаклар орасига; юбориладиган ёки ингаляцион усулда киритиладиган турли
хил дори воситалардан фойдаланиши мумкин. Бажариладиган муолажа ҳажми,
боланинг ёши, аралашув ўтказиладиган соҳа (оғиз бўшлиғи ёки ташқарида) ва
бошқа сабаблар (анестезиологик асбоб-ускуналар, мавжуд медикаментоз
препаратлар, анестезиолог ва стоматолог тажрибаси)дан келиб чиққан ҳолда
наркоз ўтказиш усули танланади. Ҳар қайси наркоз усули ўзининг ижобий
томонлари ва камчиликларига эга, вена ичига моноанестетик (масалан – кетамин,
125
кеталар, калипсол, пропофол) юборилиб ўтказилган наркоз жуда қулай: бола тез
наркоз уйқусига киради ва наркоздан аста чиқади, ўтказилиши осон, қимматбаҳо
наркоз аппаратларига эхтиёж йўқ, гипотензив таъсир этмайди, қўсиш рефлексини
чақирмайди, зарурат бўлса, қўшимча равишда дори (дастлабки дозанинг ¼ ёки ½
қисми ) юборилиб наркозни чўзиш мумкин.
Кетамин қаторидаги дориларни болаларда мушак ичига киритиб, ёки сироп
ҳолатида ичириб, наркозга киритиш мумкин. Агар болага вазнига нисбатан 8-10
мг/кг миқдорида сироп ичирилса, 20 дақиқадан сўнг, у наркотик уйқуга кетиши ва
1 соат давомида ухлаши, шунингдек мушак ичига юборилганида ҳам, секин аста
ухлаб, узоқ вақтдан сўнг уйғониши мумкин. Кетамин қаторидаги дорилар бу
усулда қўлланилишининг салбий томонлари: наркоз бошқарилиши мураккаблиги;
наркоз енгил ўтказилса бола уйғониб қолиши, чуқур бўлса, уйғониши қийин
бўлади; тили орқага кетиб, нафас олиш қийинлашади (дислокацион асфиксия).
Бундай вазиятда, дарҳол тилдан ип ўтказилиб ёрдамчи (ассистент) уни тортиб
туриши ҳамда, оғиздаги қон ва суюқликлар, ёд моддалар (тиш бўлаклари,
асбоблар) нафас йўлига тушиб қолмаслигини асбоб ёрдамида (сўриб) таъминлаши
лозим. Бу жараён эса бажарилаётган муолажадан чалғитади ва наркоз вақтининг
чўзилишига сабаб бўлади.
Поликлиника шароитида наркоз остида ўтказиладиган жарроҳлик
амалиёти, стоматологик креслода эмас, операция столида бажарилиши мақсадга
мувофиқ бўлади. Чунки, беморни ўтказиб амалиёт бажарилганда, унинг кичик қон
айланиш доирасида гемодинамик ўзгаришлар юзага келиши мумкин.
Вена ичига ёки мушак орасига наркотик дорилар юбориш ёрдамида
ўтказилган умумий оғриксизлантиришнинг муҳим афзалликлари бўлишига
қарамай камчиликлардан ҳоли эмас. Уларни ингаляцион наркоз билан
таққослаганда, охиргисининг ўзига хос афзалликлари кўпроқ. Масалан:
1. Трахея оркали ўтказиладиган (интубацион) наркозда, сунъий вентиляция
ўпкада газлар алмашинувини адекват равишда таъминлайди.
2. Нафас йўлларига қон ва сўлак тушиши (аспирацион асфиксия)нинг
тўлиқ олди олиниши мумкинлиги.
126
3. Наркознинг бошқарилиши – наркотик уйқуни чуқурлаштириш ва
чиқариб (уйғотиб) олиш осонлиги.
Бироқ шу афзалликлар билан бир қаторда ингаляцион наркознинг
қуйидаги камчиликлари ҳам мавжуд:
1. Наркоз аппарати ва унга керак бўлган ҳар хил мосламалар нарҳи
қимматлиги.
2. Операция тугаганидан сўнг уйғотилган боланинг узоқ вақт давомида
шифокор кузатувига муҳтожлиги.
3. Болаларда эндотрахеал наркоздан сўнг, овоз бойламлари остида шиш
(солқиш) ривожланиши мумкин.
Юқорида баён этилганларни эътиборга олиб, (жарроҳлик) амалиёти
умумий эндотрахеал оғриксизлантириш остида ўтказилишини тақозо этса, бундай
наркоз фақат стационар шароитида ёки кундузги стационар мавжуд бўлган
поликлиникаларда ўтказилиши лозим.
Ўз амалиётини тугатиб, бола накроз ҳолатидан чиқарилиши олдидан
стоматолог қуйидагиларни ҳам бажариши шарт:
1. Оғиз бўшлиғида оператив амалиёт ўтказилган бўлса, ярадан қон
кетмаётганлигига тўлиқ ишонч ҳосил қилиши;
2. Оғиз бўшлиғини назорат кўригидан ўтказиб – тиш бўлаклари, пломба
ашёлари, игна, тампон ва бошқа бегона моддалар бор ёки йўқлигини текшириши;
3. Оғиз очқичлардан фойдаланилган бўлса, пастки жағ бўғимдан
чиқмаганлиги, тишларда синиш ва чиқиш ҳолатлари бўлмаганлигига эътибор
бериши;
4. Оғиз бўшлиғида тўпланган қон, сўлакни сўрувчи асбоб ёрдамида тортиб
олиши, қолиб кетган ёд модда ва жисмлар аспирация қилиниб, ларингоспазм ва
қўсишга сабаб бўлишини унутмаслиги керак.
Бола, уйғонганидан сўнг, наркоз уйқусидан кейинги депрессия даврига
ўтади. Бу даврнинг давомийлиги наркоз тури, ишлатилган дорилар ва уларнинг
миқдорига боғлиқ. Наркоз вақти нечоғли қисқа бўлган бўлса, у шунча қисқа
бўлади. Бу даврда боланинг гемостаз кўрсаткичлари меъёрлашади, руҳий, ақлий,
127
фикр юритиш, эслаш, эътибор бериш, фаолияти ҳаракатлари координацияси,
ҳаракат мотор реакциялари тикланади. Бола тикланиб олиши учун ўртача 30-60
минут вақт талаб этилади. Шундан сўнг, у ўзини (адекват) бошқара олса, уйига
кетишига руҳсат берилиши мумкин. Ота оналарга, бола тинчлигини таъминлаб,
фаол жисмоний ҳаракатиларини чегаралаш, 4-5 соатдан сўнггина суюқлик ва
овқат бериш мумкинлиги тавсия этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |