Оғиз бўшлиғи аъзолари ва юз-жағ соҳалари тўқималарини


Стоматологик поликлиника шароитида ўтказилган наркоздан сўнг



Download 14,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/306
Sana19.04.2022
Hajmi14,44 Mb.
#563011
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   306
Bog'liq
Bolalar jarrohlik stomatologiyasi (M.Azimov)

Стоматологик поликлиника шароитида ўтказилган наркоздан сўнг 
юзага келиши мумкин асоратлар, уларнинг олдини олиш ва даволаш 
Кичик ёшдаги болаларда кўп учрайдиган асоратлар қуйидагича 
тақсимланади энг аввал - нафас олиш тизими, иккинчи ўринда гемодинамика 
бузилишлари - кўпроқ қон–томир, кейин эса юрак фаолиятининг етишмовчилиги, 
сўнгги учинчи ўринда – тана терморегуляциясининг бузилиши туради. 
Наркозга киритиш даврида нафас йўлларининг ўтувчанлиги бузилганлиги 
аниқланиши мумкин. Бунинг сабаблари: аъзолар анатомик тузилишидаги 
ўзгаришлар (хоаналар атрезияси, аденоидлар, бодом безлари гипертрофияси, тил 
ва атрофидаги тўқималарнинг орқага кетиши); ёд жисмлар туфайли обтурация 
юзага келганлиги, анестезиологик асбоб-ускуналар ишдан чиқиши ёки 
яроқсизлиги бўлиши мумкин. Юқори нафас йўллари обструкциясини бартараф 
қилиш учун бемор бошини орқага ташлаб, пастки жағни олдинга ва юқорига 
суриш, ҳаво ўтказгични киритиш натижа бермаса, маска билан вентиляция қилиш 
ёки релаксантлар юбориб, интубация қилиш лозим бўлади. 
Наркозга киритиш вақтида юзага келадиган ҳавфли асорат–бола 
қўсишидир. Бу ҳолат бола яқин вақт орасида (наркоздан олдин) егулик танаввул 
қилган бўлса кузатилади. Бундай ҳолат бўлмаслиги учун анестезиолог синчиклаб, 
бола қачон охирги марта овқатланган ёки сув ичган, қанча миқдорда ва қандай 
таом истъемол қилганлигини батафсил сўраб ўрганиши лозим. Акс ҳолда қусиқ 
массаси аспирация қилинмаслигининг шошилинч чоралари кўрилишига тўғри 
келади. Бола ёнбошлаб ётқизилади, тампон ёки сўлак сўрғич аппарати билан оғиз 
128 


бўшлиғи тозаланади, зарур бўлса, ошқозонга зонд киритилиб, сўриб олинади, оғиз 
бўшлиғи салфеткалар билан такроран тозаланиб қуритилади. 
Трахея, ҳиқилдоқ ва овоз боғламларига ўтказилган (механик) таъсир 
натижасида ларингоспазм чақирилиши мумкин, оқибатда кескин гипоксия ва 
гиперкапния ҳолати юзага келади, нафас олиш вақтида кўкрак қафаси 
мушакларининг кескин қисқариши туфайли трахея сурилиб, нафас чиқариш 
қийинлашади. 
Юқори нафас йўлларида хаво оқимини ўтмай қолса, нафас олиш тўхтайди 
(апноэ). Ларингоспазмнинг олдини олиш учун премедикация таркибига албатта 
ҳолинолитиклар 
қиритилиши, 
қон 
кислород 
(оксигенация) 
билан 
тўйинтирилгандан сўнггина ингаляцион анестетиклар концентрациясини 
кўттариш мумкин. Ларингоспазм барқарор равишда сақланиб қолаверса, 
миорелаксантлар юбориб, интубация қилинади ва ўпка суъний вентиляцияси 
бошланади. Фторотанли наркоз ўтказилаётганда болаларда кўпинча қалтириш 
кузатилади. У одатда совуқ қотганда ғоз терисига ўхшаш бўлиб, мушакларнинг 
тез-тез қисқариши (қалтираш) билан кечади. Бадан увишиши (титраши), бош 
миядаги терморегуляция марказининг рефлектор реакцияси ҳисобланади. У 
периферик қон томирларининг спазм ҳолати бўлиб, терида қон айланишининг 
камайиши натижасида юзага келади. Титраш танада ҳароратнинг ошиши, бироқ 
иссиқлик сарф қилиниши камайиши натижасида бўлади. Бундай асоратни олдини 
олиш учун болани тана ҳароратини наркоз даврида мунтазам ўлчаб, назорат 
қилиш хонадаги оптимал ҳароратни етарли даражада барқарор ушлаш, зарурат 
бўлса операцион столни иситиш чораларини кўришдан иборат. 
Операциядан кейинги давридаги титроқ, узоқ вақт давом этиб, тутқаноқ, 
гипокосия, гиперкапния, мия шиши (солиқиши) ва дегидратацияга ҳарактерли 
белги бўлади. 
Болада тутқаноқ синдроми ривожлана бошласа уни сабабини аниклаб 
бартараф қилиш, седуксен, натрий оксибутират ёки барбитуратларни киритиш, 
титроқ бутун танага ўтса, нафас ва юрак етишмовчиликлари асоратлари юзага 
129 


келса, бола ўпкасини суъний вентиляцияга ўтказиш ва шошилинч равишда 
стационарга ёткизилиши керак. 
Болаларда маҳаллий ва умумий оғриқсизлантириш туфайли камдан-кам 
учрайдиган асорат бу ҳавфли гипертермия, адабиётдаги маълумотларга қараганда 
14000 наркозга битта(1:14000 нисбатда ) учрайди. 
Кам учрайдиган асоратларга шунингдек status –thymicolymphaticus хам 
мансуб. Бу асоратда рефлектор равишда тўсатдан юрак уриши тўхтаб қолади. Бу 
ҳолат болаларда анестетикларга ўта сезувчанлик мавжудлиги , адашган нервнинг 
стимулловчи таъсири ва гипоксия окибатлари билан тушунтирилади. Бундай 
асоратнинг олдини олишда бола хаёти анамнезини дикат билан йигиб, авваллари 
хушдан кетиш, бўғилиш, опистотонус (камалакка ўхшаб эгилиб қолиши) ҳоллари 
ўрин тутишига алоҳида эътибор бериш, яни тўш орқасида жойлашган айрисимон 
без гиперплазиясини аниқлаш жуда муҳим ахамиятга эга. 
Болаларда асоратлар орасида гипертермия, крапивница (эшакем), квинке 
шиши (oedema), анофилактик шок кузатилиши мумкин. Ушбу асоратларни 
келтириб чиқарувчи эндоген гистаминнинг ажралиб чиқишига сабаб бўладиган 
анестетик ва бошқа препаратлар (тиопентал, гексенал ва шу кабилар) дан болалар 
амалиётида фойдаланмаслик, бундай вазиятда шошилинч равишда махсус 
реанимацион бригадани чақириб болани ихтисослашган реанимация бўлимига 
ўтказилиши мақсадга мувофиқдир. 
Қуйда келтирилган қоидаларга риоя қилиш поликлиника шароитида 
ўтказиладиган наркоз билан боғлиқ асоратлар олдини олиш гаровидир: 
1. 
Наркоз оч қоринга ўтказилиши лозим. 
2. Наркоз ўтказиш учун ишлатиладиган барча асбоб –ускуналар жумладан 
суюқлик сўрувчи аппарат (слюноотсос) ишчи ҳолатда бўлиши шарт;
3. Наркоз ўтказилаётган хонада тинчлик сақланиши, яъни шифокор ва 
болани эътиборини жалб қилиб, асаб тизимига салбий таъсир ортиқча шовқин 
бўлмаслиги лозим. 
130 


4. Болани наркозга киритиш олдидан кислород билан тўйинтириш, у 
нафас олаётган газлар таркибида кислород миқдори 20% кам бўлмаслигини 
таминлаш зарур.
5. 
Ноингаляцион усулдаги наркоз вақтида боланинг оғиз бўшлиғида 
амалиёт ўтказилаётганлиги боис нафас йўлларининг ўтувчанлиги мумтазам 
назорат қилиниши (керак бўлса тил ва бош ҳолатини ўзгартириш йўли билан) 
ҳамда барқарор сақланиши керак 
6. 
Зарурат тугилганда стоматолог шошилинч равишда болага трахеостома 
қўйиш, юракни (ёпиқ, ташқи) массаж қилиш, сунъий нафас олдириш, 
венепункция (венесекция) қилишга тайёргарлик кўрган бўлиши. 
7. Кичик ёшдаги болаларда умумий оғриксизлантиришдан сўнг нистагм, 
атаксия, кўнгил айниши, қўсиш ҳолатлари кузатилмаса, поликлиникадан ота 
оналари ҳамроҳлигида кетишлари мумкин. Каттароқ ёшдаги болалар эса Ромберг 
позасида мустаҳкам туролсалар ва текис чизиқ бўлаб тўғри юра олсалар мустақил 
равишда поликлиникани тарк этишлари мумкин. 

Download 14,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish