Оғиз бўшлиғи аъзолари ва юз-жағ соҳалари тўқималарини


  Болаларда жағ синишларини жарроҳлик усули билан даволаш



Download 14,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet187/306
Sana19.04.2022
Hajmi14,44 Mb.
#563011
1   ...   183   184   185   186   187   188   189   190   ...   306
Bog'liq
Bolalar jarrohlik stomatologiyasi (M.Azimov)

 
323 


Болаларда жағ синишларини жарроҳлик усули билан даволаш 
Жарроҳлик усули болаларда жағ суякларининг синишларини даволаш учун 
қатъий кўрсатмалар бўлгандагина ўтказилади ва улар қуйидагилардан иборат: 
1.
Бўлакларни физиологик ҳолатда мустаҳкам туришини таъминлаш 
лозим бўлган ҳоллар; 
2.
Суякларнинг парчаланиб синиши; 
3.
Пастки жағ бўғим ўсиғининг бўлаклар силжиши кузатилган 
синишлари. 
Жарроҳлик усуллари билан бўлакларни маҳкамлаш деярли катталардаги 
сингари бажарилиб, болаларда баъзи ўзига хос ҳусусиятлар мавжуд. Бугунги 
кунда бўлакларни маҳкамлаш учун биоинерт материаллар (титан, пўлат, 
цирконий) дан тайёрланган мосламалар: мини – пластиналар ҳамда ҳар хил 
диаметр ва шаклдаги “ўзи” кесиб кирувчи винтлардан кенг фойдаланилмоқда. 
Бўлакларни маҳкамлаш учун монокортикал (суякнинг ташқи (битта) 
кортикал пластинкасини тешиб) кесиб кирувчи винтлар ишлатилади: Уларнинг 
бикортикал винтлардан афзаллиги шундаки, улар доимий тишларнинг 
куртакларини шикастламайди. Мини - пластинкалар ва винтлар билан ўтказилган 
остеосинтез симли чокларга нисбатан мустаҳкам бўлиб, жағ бўлакларини 
ишончли маҳкамлайди. Суяк бўлаклари бир бири билан бирикиб кетгандан сўнг, 
мини пластина ва винтни олиб ташлаш талаб этилади, чунки улар жағларнинг 
ўсиш жараёнига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Шунингдек,–тўқималарда 
узоқ вақт қолган (металл) пластина коррозияга учраши эҳтимолдан ҳоли эмас. 
Катталардан фарқли ўлароқ болаларда синган суяк бўлаклари нисбатан 
қисқа муддатларда битади. Бирламчи бириктирувчи тўқима ва остеоид қадоқ 
қисқа вақт ичида шаклланади. Аммо ҳосил бўлаётган суяк қадоғининг суякка 
ўтиш эволюцияси даврининг давомийлиги катталарда кечадиган муддат билан 
бир хил ўтади. Шунинг учун бўлакларни иммобилизация қилиш муддатини 
қисқартириш мумкин эмас. Шиналар барвақт (муддатидан илгари) ечилса, 
суякланмаган қадоқ (иккиламчи суяк) чайнов мушаклари фаолияти таъсирида 
эгилиб, иккиламчи шакл бузилишига олиб келади. 
324 


Болаларда синиш чизиғи соҳасида жойлашган тиш ёки тиш куртаги синган 
бўлакларнинг бирикишига таъсир этиши мумкин. Агар тиш куртагининг қобиғи 
ёрилса, у некрозга учрайди ва жағ остеомиелити ривожланишига сабаб бўлади. 
Синиш чизиғида жойлашган тишда кариес асоратлари бўлса ёки у бўлакларни 
бир–бирига яқинлаштиришга халақит берса, олиб ташланади. 
Боланинг саломатлиги бўлакларнинг битиш муддатига бевосита таъсир 
кўрсатади, 7–9 ёшдаги болаларда бу жараён ўспиринларга қараганда тезроқ 
кечади. Рахит, сил ва бошқа сурункали касалликлар билан хасталанган, 
шунингдек, иккиламчи иммун танқислиги бўлган болаларда суяклар битиши 
муддати узаяди. 

Download 14,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   183   184   185   186   187   188   189   190   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish