Оғиз бўшлиғи аъзолари ва юз-жағ соҳалари тўқималарини


Альвеоляр ўсиқнинг синиши



Download 14,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet185/306
Sana19.04.2022
Hajmi14,44 Mb.
#563011
1   ...   181   182   183   184   185   186   187   188   ...   306
Bog'liq
Bolalar jarrohlik stomatologiyasi (M.Azimov)

Альвеоляр ўсиқнинг синиши
жағларнинг синиши орасида энг кўп 
учрайди. Альвеоляр ўсиқнинг синиши кўпроқ 8-11 ёшдаги болаларда учрайди. Бу 
ёшдаги болаларда тиш қаторидаги нуқсонлар (сут тишлари тушиб, ўрнига доимий 
тиш чиқмаганлиги) ва суякнинг шаклланиши тугалланмаганлиги (доимий тиш 
куртакларининг жойлашганлиги) альвеоляр ўсиқнинг зарбга мустаҳкамлигини 
пасайтиради. Бу даврда болалар ўта серҳаракат бўлиб, (роликли конькида учиш, 
назоратсиз спорт машғулотларида иштирок этиш туфайли) кўпинча уларнинг 
ўзлари шикастланишга сабабчи бўладилар. 
Жағнинг синган фронтал бўлаги, жуда ҳам қимирлаши (тўлиқ синганда), 
бир оз қимирлаши, ёки ўз жойидан сурилиб (оғиз ичига, ёнга, олдинга) эгилиб 
қолиши мумкин. Оғиз бўшлиғи кўздан кечирилганда шиллиқ парда 
йиртилганлигини, шунингдек, тишлар чиққан ёки синганлигини кўриш мумкин. 
Агар бунда доимий тиш куртаклари шикастланган бўлса, кейинчалик улар 
некрозга учраши ҳам мумкин. Альвеоляр ўсиқ силжиганлиги сабабли прикус 
бузилади, тишлар бир бирига тегмайди. Айрим ҳолларда (альвеоляр ўсиқлар) 
юқори ва пастки жағда биргаликда баробар синади (масалан, велосипеддан, 
арғинчоқдан йиқилган вақтда). 
320 


Юқори жағнинг синишлари
болаларда калла суялари ва бош мия 
жароҳатлари билан биргаликда учрайди. Бундай жароҳатлар бола баландликдан 
(томдан, дарахтдан) йиқилганда ёки йўл транспорт ҳодисаларида учрайди. Шу 
сабабли, бундай жароҳатлар калла қутисининг асоси, кўз косаси, ёноқ, бурун, 
суяклари ва пастки жағнинг синишлари билан биргаликда учрайди. 
Жароҳатланган боланинг умумий аҳволи оғир бўлади. Ташхис кўйиш учун 
текширувлардан ўтказиш мураккаблашади, аммо ўз вақтида ташхис қўйиб, суяк 
бўлаклари репозиция қилинса, қон кетиши тўхтатилади, шок ҳолати, ўпка ва бош 
мияда юзага келадиган хамда инфекцион асоратларнинг олди олинади. 
Болаларда жағлар синишини ташхислашда бир қатор қийинчиликлар 
мавжуд бўлиб, улар қуйидагилардан иборат: 
Болалардан анамнез йиғиш, жараёнида улар жароҳат механизмини ва 
ўзларида кечаётган ўзгаришларни тўғри таҳлил қилиб, тушунтириб бера 
олмайдилар. 
Жароҳатдан сўнг қисқа вақт ичида юзага келган шиш (солқиш) туфайли 
суякларни пайпаслаб бўлмайди.
Болалар ўзларини безовта, ноадекват тўлганликлари боис, рентген, МРТ, 
КТ текширувларини ўтказиш қийинлашади.
Ташхис учун ишончли аниқ маълумотни рентен тасвиридан олиш мумкин. 
Рентгенологик текширув икки текисликда–ён ва олд проекцияларда, бўғим ўсиғи 
синганлигини аниқлаш учун эса Шуллер ёки Парма усулида юқори ва пастки 
жағларнинг ортопантомографияси ўтказилади. 

Download 14,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   181   182   183   184   185   186   187   188   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish