Оғиз бўшлиғи аъзолари ва юз-жағ соҳалари тўқималарини


Жарроҳлик усули билан даволаш



Download 14,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet131/306
Sana19.04.2022
Hajmi14,44 Mb.
#563011
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   306
Bog'liq
Bolalar jarrohlik stomatologiyasi (M.Azimov)

Жарроҳлик усули билан даволаш:
Чакка ости абсцесси ва флегмонаси 
бўлган бола стационар шароитда даволаниши лозим. Йирингли ўчоқ наркоз 
остида очилади, сабабчи тиш олинади. Операция техникаси: боланинг боши 
орқага ташланган ҳолда ёткизилади. Оғиз кенг очилади. Ретромоляр соҳага 
тампонлар қўйилиб, юқори жағ дўнги проекцияси чайнов тишлари соҳасида ўтув 
бурмаси суякгача кесилади. “Москит” қисқич ёрдамида, юқори жағ дўнгини 
сезган ҳолда, орқага–юқорига–ичкарига, пастки жағ шохи ўсиқлари орасидаги 
ўйиққача кенгайтирилади. Яра антисептиклар билан ювилиб, ичида резина 
чиқаргич қолдирилади.
Яллиғланиш жараёни қанот – танглай чуқурчасига тарқалмаслиги учун 
чиқаргич яра гумбазига етказилиб киритилади, ажралма батамом тугагунча 
ушланади. 
Қулоқ олди-чайнов соҳаси абсцесси ва флегмоналари 
Бу соҳадаги абсцесс ва флегмоналар кичик ёшдаги болаларда шу соҳадаги 
лимфа безлари яллиғланиши ёки йирингли паротит, шунингдек, сўлак бези 
ичидаги аденоабсцесс (Герценберг псевдо паротити) билан боғлиқ йирингли 
жараёнларнинг тарқалиши туфайли юзага келади. Шулар билан бир қаторда, 
терининг жароҳатлари ва тери ости ёғ қатламининг гематома (қонталаш)лари 
яллиғланиши ҳам сабабчи бўлади. Ўспирин болаларда қулоқ олди-чайнов 
239 


соҳасидаги яллиғланишлар пастки ва юқори тишлардаги сурункали ўчоқлардан 
тушган инфекция сабабли ривожланади. 
Шикоятлар:
болалар юздаги оғриқ ва шиш, шунингдек, оғиз 
очилишининг чегараланиши, тана ҳароратининг кўтарилиши ва бош оғришига 
шикоят қиладилар. 
Клиник манзараси: 
қулоқ олди – чайнов соҳасида тарқалган шиш 
мавжудлиги ҳисобига болалар юзида асимметрия яққол кўзга ташланади. Шиш 
устидаги тери таранглашган, қизарган. Пайпаслаганда, оғриқли инфильтрат 
марказида юмшаш (флюктуация)ни аниқлаш мумкин. Яллиғланиш контрактураси 
боис оғиз деярли очилмайди. Очиш учун ҳаракат қилиш оғриқни кучайтиради. 
Зарарланган томон лунж шиллиқ пардасида ботган тишлар изини кўриш мумкин. 
Сабабчи тишда чуқур кариес каваги бўлиб, ранги ўзгарган, перкуссия қилинганда 
кучли оғриқ бўлади. 
Қулоқ олди-чайнов соҳаси абсцесс ва флегмонасини сўлак безининг 
йирингли яллиғланиши, қулоқ олди кистаси шу соҳа йиринглаган атеромаси 
билан қиёсий ташхислаш керак бўлади . 

Download 14,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish