Оғиз бўшлиғи аъзолари ва юз-жағ соҳалари тўқималарини



Download 14,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet129/306
Sana19.04.2022
Hajmi14,44 Mb.
#563011
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   306
Bog'liq
Bolalar jarrohlik stomatologiyasi (M.Azimov)

Операция техникаси:
йирингли ўчоқ ташқаридан очилганда, пастки жағ 
бурчаги соҳасига спирт билан ишлов берилади. Бриллиант кўки билан жағ 
бурчагидан пастга 1,5-2 см ташлаб, бурчакка параллель равишда қия чизиқ 
(кесма) белгиланади. Чизиқ устидан тери, тери ости ёғ қатлами, m. platisma 
кесилади. Жағ бурчагини яланғочлаб, ўтмас йўл билан медиал қанотсимон мушак 
сурилади ва қанотсимон жағ оралиғига ўтилади, яра кенгайтирилиб, бармоқ билан 
тафтиш ўтказилади, заруратга кўра, жағ орти соҳасида ҳам тафтиш ўтказилади. 
Оғиз ичидан очиш операцияси техникаси қуйидагича: бу операцияни маҳаллий 
оғриқсизлантириш (Берше усули) остида ўтказиш маъқул бўлади. Бемор оғзи 
катта очилади, қарши томондаги чайнов тишлари орасига тиргак ўрнатиб, қанот-
жағ бурмаси шиллиқ пардаси кесилади. “Москит”қисқичи билан яра яна 
кенгайтирилади ва жағ қирраси топилиб, “москит” билан жағнинг ички юзасига 
ўтиб, яра кенгайтирилади. Яра ювилиб, ичида резина чиқаргич қолдирилади. 
Сабабчи тиш олинади. 
Чакка соҳаси абсцесс ва флегмонаси 
Чакка соҳасида абсцесс ва флегмона иккиламчи жараён сифатида ривож 
ланади. Одатда, инфекция лунж, қулоқ олди чайнов, қанотсимон жағ, ютқин ёни, 
чакка ости, қанот-танглай соҳаларининг биридан чакка соҳасига тарқалади. Кичик 
ёшдаги болаларда, инфекция чакка соҳасига терида кечувчи стафило-
стрептококкли яралардан ҳам тушиши мумкин. 
Чакка соҳаси анатомик тузилишининг ўзига хос ҳусусиятлари: 
Тери ости ёғ қатлами юпқа, чакка суяги бурчак остида жойлашган бўлиб, 
мушаклар апоневрози суякка маҳкам ёпишганлиги туфайли бу соҳада 
абсцессларга нисбатан флегмоналар ривожланиши учун қулай шароит мавжуд. 
Шикоятлар:
чаккада кучли оғриқ пайдо бўлиши ва оғиз очилиши 
чегаларанишининг кучайиб боришига бўлади. 
237 


Клиник манзараси:
бола кўздан кечирилганда ёноқ ёйининг устки қисми 
ва чаккада тарқалган шиш борлиги аниқланади, тери қоплами қизарган ва таранг 
бўлиб, бурмага йиғилмайди. Пайпасланганда чаккада оғриқли зич газак борлиги 
аниқланади. Оғиз очилиши чегараланган. Оғиз бўшлиғи ўтув бурмасидан юқори 
жағ дўнглиги пайпасланганда, оғриқ аниқланади. 
Чакка чуқур флегмонаси болаларда кам учрайди. Чуқур флегмонада чакка 
кўздан кечирилганда, шакл ўзгариши сезилмайди. Аммо оғиз очилиши кескин 
чегараланган. Бундай ҳолат, одатда, чакка ости йирингли яллиғланиш 
жараёнларининг тарқалиши туфайли юзага келади. 

Download 14,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   306




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish