Одилхон қори Юнусхон ўғли ҚЎшничилик ҳАҚлари ва одоблари



Download 1,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/52
Sana23.02.2022
Hajmi1,25 Mb.
#159327
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   52
Bog'liq
d21bb973d3ece32a074b94ae232b4f8d

ҚЎШНИ ҲАҚИ
Қўшничилик ҳақ-ҳуқуқлари деганда шариат ва 
диёнат юзасидан қўшниларнинг бир-бирларига 
нисбатан риоя қилишлари лозим бўлган вожиблар 
ва мажбуриятлар тушунилади. 
Исломда қўшничилик ҳақлари батафсил маънода 
жуда ҳам кўп, аммо уларнинг бари қуйидаги тўртта 
асосга бориб тақалади:
1. Қўшнига озор бермаслик ва азият етказишдан 
тийилиш.
2. Қўшнини ҳимоя қилиш.
3. Қўшнига эҳсон-яхшиликлар қилиш.
4. Қўшнининг озор ва жафосини ҳалимлик ва 
кечиримлилик билан қарши олиш.
1. Қўшнига озор бермаслик ва азият 
етказишдан тийилиш.
Юқорида қўшнилик мақомида бўлган киши 
Исломда юксак мартаба ва ҳимояланган ҳурматга 
эга бўлиши ҳақида гапирдик. Шу боис ҳам қўшнига 
озор етказиш ҳадисларда қаттиқ қораланади 
ва қўшнига озор етказувчи кишилар тўғрисида 
турли огоҳлантириш ва ваъидлар келади. Али Ибн 
Абу Толиб ўз амакиси Аббосга (Аллоҳ улардан 
рози бўлсин): “Эй амаки, биродарларингиздаги 
олижаноблик ва карамдан нима қолди?” - деди. 
Шунда Аббос ибн Абдулмутталиб: “Ёру дўстларга 
мурувват қилиш ва қўшнига озор бермаслик”, - дея 


25
жавоб берди. Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, 
қўшнига озор бермаслик олижаноб ва карамли 
кишиларнинг хислатидир. Қадимги жоҳилият даври 
араблари ўзларининг шундай хислатлари билан 
фахрланар эдилар. 
Ҳудба ибн Хашрам айтади (байт):
Дўстни танг қўймасмиз асло, қўл кўтармасмиз аён, 
Ҳайдамасмиз қўшнига ҳатто чивин, ҳатто чаён. 
Яъни: “Қўшнимизни шундай қаттиқ ҳурмат 
қилганимиздан, уни ночор ҳолда ташлаб қўйиш ёки 
унга зулм қилиш тугул, ҳатто девордаги чаённи ҳам 
қўшни хонадонга қарата ҳайдамаймиз!”,- демоқчи 
бўлади. 
Шоир Лабид эса қўшнининг ўз қўшниси олдида 
хор бўлишини энг катта бахтсизлик деб билади 
(байт):
 Киши қўшниға хор ўлса, қадалғай дилга чун бир ўқ, 
Бу шундоқ бир мусибатким, будин ортиқ мусибат йўқ.

Download 1,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish