ОДИЛ СУДЛОВ
1/2019
43
ИНСОН ВА ҲУҚУҚ
миграция профилактикаси долзарбдир.
Миграция жараёнларини тартибга солишда
ички ишлар органларининг жа-
моат тузилмалари билан ҳамкорлигини таъминлаш қонунга хилоф равишда
чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш билан боғлиқ бўлган
ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишнинг энг самарали йўналишидир.
Таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 28-модда-
сига кўра, фуқаролар республика ҳудудида бир жойдан иккинчи жойга кўчиш,
Ўзбекистон Республикасига келиш ва ундан чиқиб кетиш ҳуқуқига (қонунда белги-
ланган чеклашлар бундан мустасно) эга. Фуқароларнинг ушбу ҳуқуқлари қонунлар
ва қонуности ҳужжатларида кенгайтирилган тарзда кафолатланган.
Афсуски, айрим фуқаролар қонунда
белгиланган тартибда эмас, балки
ноқонуний миграция асосида чет элга чиқмоқда, у ердан қайтиб келмоқда. Бу
эса, ноқонуний миграциянинг олдини олишда ички ишлар органлари томонидан
фуқаролар, айниқса, ёшлар ўртасида амалга оширилаётган
профилактик чора-
тадбирларни янада такомиллаштириш заруратини туғдирмоқда.
Бинобарин, миграция жараёнларини тартибга солиш,
ривожланган давлат-
лар билан ҳамкорликда меҳнат миграцияси географиясини кенгайтириш орқали
фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, уларга консуллик ва
ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, республикамизнинг хорижий давлатлардаги диплома-
тик муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш давлатимизнинг ташқи
сиёсатидаги устувор вазифалардан этиб белгиланди.
Фикримизча, миграция жараёнларини тартибга солишда ички ишлар органла-
рининг жамоат тузилмалари билан ҳамкорлигининг мукаммал ҳуқуқий тартибга
солиниши бу борада юзага келган долзарб масалалар ечимига хизмат қилади.
Таъкидлаш лозимки, бугунги кунда миграция жараёнларини тартибга солиш-
да ички ишлар органларининг жамоат тузилмалари билан ҳамкорлигини белги-
лаб берувчи ягона ҳуқуқий асос йўқ. Бироқ, ҳамкорликнинг айрим жиҳатларини
белгилаб берувчи алоҳида ҳуқуқий асослар мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг
тегишли нормалари жиноят-
ларнинг олдини олиш хусусиятига эга бўлиб, фуқароларни ноқонуний миграция
билан боғлиқ жиноий тажовузлардан ҳимоя қилишда ва уларни жамиятдаги умум-
инсоний, ахлоқий нормалар асосида тарбиялашда устувор манба ҳисобланади.
2000 йил 15 декабрдаги «Терроризмга қарши кураш тўғрисида»ги Қонун ички
ишлар органларининг ноқонуний миграция натижасида юзага келиши мумкин
бўлган терроризмга қарши кураш бўйича жамоат тузилмалари билан ҳамкорлигини
белгилаб беради. Жумладан, Қонуннинг 5-моддасида террорчилик фаолиятига
дахлдор чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон
Республикасига киришининг олдини олиш фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш