ОДИЛ СУДЛОВ
1/2019
51
Қонун бўйича ворисликда фарзандликка олинган шахс ва унинг авлодлари бир
тарафдан, фарзандликка олувчи шахс ва унинг қариндошлари иккинчи тарафдан
туғишган қариндошларга тенглаштириладилар.
Қонун бўйича ворисларнинг ҳар бир навбати аввалги навбатдаги меросхўрлар
бўлмаган, меросдан четлаштирилган, меросни қабул қилмаган ёхуд ундан воз
кечган тақдирда ворислик ҳуқуқига эга бўлади.
Фуқаролик кодексига мувофиқ мерос қолдирувчининг болалари (шу жумла-
дан, фарзандликка олинган болалари), эри (хотини) ва ота-онаси (фарзандликка
олувчилар) тенг улушларда қонун бўйича биринчи навбатдаги ворислик ҳуқуқига
эга бўладилар. Мерос қолдирувчининг вафотидан кейин туғилган болалари ҳам
биринчи навбатдаги ворислар жумласига киради.
Мерос қолдирувчининг турмуш ўртоғи мерос очилгунга қадар у билан
қонуний никоҳдан ўтган бўлиши лозим. Шаръий никоҳдан ўтган шахс мерос
қолдирувчининг меросхўри бўла олмайди.
Мерос қолдирувчининг туғишган ҳамда она (ота) бир, ота (она) бошқа ака-
укалари ва опа-сингиллари, шунингдек унинг ҳам ота, ҳам она тарафдан бобоси
ва бувиси тенг улушларда қонун бўйича иккинчи навбатдаги ворислик ҳуқуқига
эга бўладилар.
Мерос қолдирувчининг туғишган амакиси, тоғаси, аммаси ва холаси тенг
улушларда қонун бўйича учинчи навбатдаги ворислик ҳуқуқига эга бўладилар.
Мерос қолдирувчининг олтинчи даражадаги (олтинчи даража ҳам шунга ки-
ради) бўлган бошқа қариндошлари қонун бўйича тўртинчи навбатдаги ворислик
ҳуқуқига эга бўладилар, бунда яқинроқ қариндошлар узоқроқ қариндошларга
нисбатан мерос олишда имтиёзли ҳуқуққа эга.
Мерос қолдирувчининг меҳнатга қобилиятсиз боқимлари, агар улар Фуқаролик
кодексининг 1141-моддаси асосида мерос олмасалар, қонун бўйича бешинчи нав-
батдаги ворислик ҳуқуқига эга бўладилар.
Мерос қолдирувчининг меҳнатга қобилиятсиз боқимлари унинг вафотига
қадар камида бир йил биргаликда яшаб, қарамоғида бўлганда, меросхўрлар
доирасига киради. Қонун бўйича меросхўрлар доирасига мансуб бўлиб,
ворисликка чақирилган навбатнинг меросхўрлари билан бирга меросга
чақирилмаган меҳнатга қобилиятсиз шахслар мерос қолдирувчи билан бирга
яшаган-яшамаганлигидан қатъи назар, камида бир йил унинг қарамоғида тур-
ган бўлсалар, ворисликка чақирилган навбат билан бирга мерос оладилар.
Меҳнатга қобилиятсиз деганда, шахснинг биринчи, иккинчи ва учинчи гуруҳ
ногирони бўлиши, эркакларнинг 60 ёшдан, аёлларнинг 55 ёшдан ошган бўлиши
назарда тутилади.
Меҳнатга лаёқатсиз боқимлар ворисликка чақирилган навбатнинг мерос-
хўрлари билан биргаликда тенг ҳиссада мерос оладилар.
Қонун бўйича ворисликка чақирилган бошқа меросхўрлар билан тенг ҳиссада,
аммо ворисликка чақирилган шахсларнинг ҳаммаси биргаликда оладиган ҳиссаси
Do'stlaringiz bilan baham: