ОДИЛ СУДЛОВ
1/2019
46
ИНСОН ВА ҲУҚУҚ
фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя
қилиш, жамоат тартибини сақлаш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жино-
ятлар ва маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларни аниқлаш, фош
этиш, уларга чек қўйиш ҳамда жиноят ишларини тергов қилишда, жиноятчиларни
қидиришда, бедарак йўқолган фуқароларнинг турган жойини аниқлашда, шунинг-
дек ҳуқуқбузарликлар профилактикасида ички ишлар органларига кўмаклашиши
ҳуқуқий жиҳатдан таъминланди.
2018 йил 12 апрелдаги «Жамоатчилик назорати тўғрисида»ги Қонуннинг
15-моддасига асосан жамоатчилик назорати субъектлари ҳудудда яшовчи
фуқароларнинг яшаш манзилидан узоқ муддатга чиқиши ва қайтиб келишлари
юзасидан ўтказилган жамоатчилик назорати натижаларига кўра таклиф ва тавсия-
лар тайёрлайди ҳамда уларни миграция жараёнларини тартибга солиш мақсадида
ички ишлар органларига кўриб чиқиш учун юборади
11
.
Миграция жараёнларини тартибга солишда ички ишлар органларининг жамо-
ат тузилмалари билан ҳамкорлигини таъминлашда 2018 йил 30 июлдаги «Экс-
тремизмга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонун ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлиб,
унинг 16-моддасида экстремизмга қарши курашишга доир тадбирларни амалга
оширишда бошқа субъектларнинг иштирок этиши ҳуқуқий кафолатланган. Маз-
кур Қонунга кўра, бошқа ташкилотлар, фуқаролар, шунингдек жамоат тузилма-
лари ҳам экстремизмга қарши курашишга доир тадбирларда ўз ваколатлари дои-
расида ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда иштирок этади
12
.
Фикримизча, миграция жараёнларини тартибга солишда ички ишлар ор-
ганларининг бошқа давлат органлари, шунингдек жамоат тузилмалари билан
ҳамкорлигини янада кучайтириш учун қуйидаги чора-тадбирларни амалга оши-
риш мақсадга мувофиқ бўлади:
Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидаларини бузиш, қонунга хилоф равиш-
да чет элга чиқиш ва кириш каби ноқонуний миграция билан боғлиқ жиноятлар-
нинг олдини олиш, шунингдек профилактикасини амалга оширишга қаратилган
давлат органларининг жамоат тузилмалари билан ҳамкорлигини белгилаб берув-
чи ягона ҳуқуқий асосни қабул қилиш;
ноқонуний миграция билан боғлиқ жиноятларни фош этишга фаол ёр-
дам берган шахсларнинг жавобгарликка тортилмаслиги ҳақидаги махсус
рағбатлантирувчи нормаларни жиноят қонунчилигида янада аниқ белгилаш;
ноқонуний миграциянинг олдини олиш, меҳнат миграцияси жараёнлари-
ни тартибга солишни янада такомиллаштириш мақсадида Бандлик ва меҳнат
муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари
агентлигининг фуқароларнинг чет элда ишга жойлаштиришни таъминлаш ма-
салаларини ҳал этиш бўйича барча вилоятларда ташкил этилган минтақавий
Do'stlaringiz bilan baham: |