Очувчи поғоналардаги панеллар кенглиги Ш


Темирйўл ва автомобиль транспортининг комбинациясида технология ва комплекс механизация ўзига хосликлари



Download 121,07 Kb.
bet9/14
Sana21.02.2022
Hajmi121,07 Kb.
#23441
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
таржима 14,1-18,6

15.2. Темирйўл ва автомобиль транспортининг комбинациясида технология ва комплекс механизация ўзига хосликлари

Автомобиль-темирйўл транспорти бўйлама ва кўндаланг бир ва икки бортли қазиб олиш тизимларида қўлланилиши мумкин.


Карьернинг юқори горизонтлари ички ва аралаш ётишли капитал траншеялар билан оддий ва охири берк трассалар билан очилади, пасткилар эса – трассанинг тугунли тузулишида ёки вақтинчалик тушгичлар билан турғун ёки ярим турғун ички траншеялар билан очилади (расм 15.1 ва 15.2).
Бир транспорт туридан (темирйўл) автомобиль-темирйўл транспортига икки бортли қазиб олиш тизимларида ўтишда силжувчи темирйўл тушгичлари карьер бортида ётган ён томонидан турғун ҳолатни эгаллайди ёки ярим турғун ҳолатга келаи (расм 15.2, а). Барча ҳолатларда автомобиль-темирйўл транспортига ўтишда бортларнинг қўшимча очилиши керак ёки қайта юклаш нуқталарининг ишини таъминлаш учун вақтинчалик бутунликлар қолдириш керак (одатда экскаваторли), улар 2-3 йилда кўчирилмайди ва пастки горизонтлар автомобиль тушичлари билан очилади.
Катта карьерларда қайта юклаш нуқталари сони (ПП) 4-7 тага етади. ПП ни жойлаштириш учун кўпинча вақтинчалик ишчи бўлмаган бортлар майдони танланади, бу кейинчалик уларнинг очилишини тезлаштиради ва карьер тубининг керакли чуқурлигига эришиш учун керакли ишлар фронтига эга бўлиш учун қилинади. Вақтинчалик сақланган ишлар фронти узунлиги поғона фронтининг 30-40% ни ташкил қилади (Сарбай карьери ва бошқалар). Бундай ишлар кон ишлари ривожланишининг мураккаблашуви билан боғлиқ ва вертикал ярим турғун станциялар ва постлар қуриш билан мураккаблашади, лекин бу ишлар чуқур горизонтларни тезроқ қазиб олиш имкониятини беради.
Юк айланмаларини ҳосил қилиш, карьердаги ишларнинг мумкин бўлган тартиби ва ташкил қилиниши ПП нинг жойлашувига боғлиқ бўлади: карьернинг тубида ёки пастки горизонтларда, бортда ёки карьер майдони контури юқорисининг яқинида.
ПП нинг жойлашувининг биринчи схемаси темирйўл транспортидан автомобиль транспортига ўтишнинг биринчи даврида қўлланилади, кейинчалик эса темирйўл транспорти йўллари карьер контурида жойлашса ва ағдармаларда бўлса анча узоқлашган бўлади. Бундай схема чуқурлиги 200-300м гача бўлган карьерларда қўлланилади, бу карьерларда линзасимон ва штоксимон ётқизиқлар қазиб олинади, шунингдек катта тоғли карьерларда пастки горизонтларга темирйўл транспорти билан ҳизмат кўрсатилса юқори горизонтлардан кон массаси қайта юклаш нуқталарига автосамосаллар билан ташилади. Шу ринда чуқур карьерларда автотранспорт асосан кон-тайёрлаш ишларига ҳизмат қилади. Автомобиль ташишнинг масофаси 500-800м ни ташкил қилади, темирйўл транспортининг ҳаратакат масофаси 8-10км ва ундан юқори бўлади. Қайта юклаш нуқтаси чуқурлашишга қараб 1.5-2 йилда кўчирилади.




Расм 15.1. Лебедин ГОК карьерида кон ишларининг ривожланиш схемаси (Центргироруда институти):
а – ГОК карьерининг қурилиши бошланиши йилида; б – ишга тушуриш мажмуасини ишлатишни бошлаш йилида; в – биринчи навбатнинг лойиҳавий унумдорлигига эришиш йилида

Иккинчи схемада карьернинг тўрт-беш пастки поғоналарига ҳизмат кўрсатилади, улар концентрацион горизонтга уланган (расм 15.2). Бу ҳолатда кон массасини автосамосваллар билан ташишга бўлган ҳаражатлар камаяди. Автосамосвалларнинг ортиқча ҳаракатланишини камайтириш унуч ПП ни кўчириш 2-4 йилдан кейин амалга оширилиши мумкин. автомобиль ташишларининг масофаси одатда 1.5км дан ошмайди, темирйўл ташишларининг масофаси 3-8км ва ундан юқори бўлади. Кўплаб ишчи горизонтларни автотранспорт билан ҳизмат қилиш кўплаб ҳолатларда кон ишларини тезлаштиришга ёрдам беради, лекин бу иш қимматга тушади.




Расм 15.2. ЦКОК карьерида кон ишларининг ривожланиши схемаси (Кривбасспроект институти):
а, б, в ва г – мос равишда 6-, 10-, 19- ва 31-фойдаланиш йиллари; 1-конвейер кўтаргичи №1; 2-шамоллатиш квершлаги; 3-қия конвейер стволлари; 4-конвейер штреки

Катта карьерларда бир вақтда ПП нинг жойлашувининг карьернинг алоҳида майдонларида кўриб чиқилган иккала схема ҳам қўлланилиши мумкин. қайта юклаш нуқтасини юзада жойлаштиришда 100-150м чуқурликдаги карьерларда рационал ҳисобланади ва бунда режадаги ўлчам унча катта бўлмайди. Схеманинг қўлланилиши автотранспортнинг ташиш чегараси унумдорлиги билан иқтисодий маъқулдир. Тоғли карьерларда ПП карьер майдонининг чегарасида жойлашганда автоташишларнинг қияликка ташиш рационал масофаси юқори горизонтдан 2-3км га етади.


Ҳозирги кунда эстакадали қайта юклаш нуқталари кам қўлланилади, бунга сабаб улар қурилишда кам харажатли бўлсада лекин фойдаланишда автомобиль ва темирйўл транспортининг туриб қолиши ташкилий ишлар билан ошиб боради, думпкарларнинг бир текисда юкланиши таъминланмайди.
Металл ва темир бетонли бункерлардан қайта юклаш уларнинг турғун ҳолатига боғлиқ бўлади, шунингдек катта капитал ҳаражатлар, автомобиль ва темирйўл транспорти ишини мустақил ташкил этиш учун кераклича кон массаси таъминланмайди, фойдали қазилмани ўртачалаштириш мураккаблашади.
Қайта юклаш майдончаларининг кенглиги эстакада ва бункер ПП ларда унча катта эмас (50-60м).
Карьер ички қайта юклаш нуқталарида етарли хажмларда автомобиль ва темирйўл транспортининг мустақил иши таъминланади, қуришнинг оддийлиги ва қисқа муддати. Кенг майдончалар билан бирга бу ҳолатда қўшимча бортлар очиш кераклиги ва бошқа факторларнинг пайдо бўлиши.


Download 121,07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish