Объектларига тегишли газни қайта ишлаш заводлари ва ишлаб чиқаришлари, табиий ва неффт газиги қайта ишлаш, олтангугурт олиш, г


II - боб. Лойиҳа ҳужжатларига доир саноат



Download 0,84 Mb.
bet3/41
Sana19.02.2022
Hajmi0,84 Mb.
#459239
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   41
Bog'liq
ГКИЗ ва К

II - боб. Лойиҳа ҳужжатларига доир саноат
хавфсизлиги талаблари
1 - §. Лойиҳа ҳужжатларига талаблар

  1. ГҚИЗ ва К лойиҳалаш, ўрнатилган тартибда тасдиқланган стандартлар, меъёрлар ва мазкур Қоидалар, ЎзРнинг нефт ва газ саноатидаги хавфсизлик қоидалари, ҳамда республика ижроия органларининг бошқа тегишли норматив-ҳуқуқий актлари талабларига асосан бажарилади.

  2. Лойиҳавий ечимлар табиий ресурслардан оқилона фойдаланишни таъминлаши ва атроф - муҳитдаги қайтмас техноген ўзгаришлар эҳтимоли, шу жумладан, эҳтимоли бор зарарли моддаларни аварияли отқин ҳолатларига ҳам барҳам беришини назарда тутиши керак.

  3. Лойиҳавий ечимлар ишлаб чиқариш жараёни ва ускуналарни ҳисоблаш билан ишончлилиги ва авариясиз ишлашини баҳолаш, зарарли моддаларни атроф муҳитга отилиши билан боғлиқ башоратланган аварияли вазиятларни пайдо бўлиш қалтислиги ва эхтимолий оқибатларини баҳолаш, ҳамда аварияларни олдини олишга, маҳаллийлаштиришга, бартараф қилишга, аҳоли ва ишловчиларни хавфли ишлаб чиқариш омиллари таъсиридан ҳимоялашга қаратилган асосланган ечимларни ўз ичига олиши керак.

  4. Лойиҳа ҳужжатлари таркибида газдан хавфли объектларнинг авария вазиятларидаги (буфер зоналарнинг) асосланган ўлчамларининг ҳисоби тўлиқ ҳажмда тақдим этилиб, унинг чегарасидан ташқарида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги белгилаган, турли иқлим шароитларида атмосферанинг ерга яқин ҳаво қатламида зарарли моддалар миқдори ортиши эҳтимоли барҳам топиши баён этилади.

  5. ГҚИЗ ва К лойиҳавий ҳужжатдаги эҳтимоли бор авария ҳолатида ишловчилар ва аҳолининг хавфсизлигини таъминлашга йўналтирилган ташкилий – техникавий ечимлар аниқланган ва асосланган бўлиб қуйидагилардан иборат бўлиши керак :

  1. эҳтимоли бор авария ҳолатларида ишловчилар ва аҳолини ҳимоялаш, ҳамда қайд этилган ҳолатни чегаралаш ва бартараф қилиш учун махсус авария-қутқарув хизматини ташкил қилиш уни моддий – техник жиҳатдан таъминлаш;

  2. қутқарув ва тезкор авария – тиклаш ишларини, шу жумладан, аҳоли ва ишловчиларни вақтинча авария зонасидан олиб чиқишни режалаштириш ва мазкур ишларни моддий-техник таъминлаш;

  3. ишловчилар ва аҳолини хавф эҳтимолидан тезкор хабарлашни таъминловчи автоном авария алоқа тизимини ташкил қилиш ва зарур техник воситалар билан таъминлаш;

  4. хавфсиз иш шароитини яратиш ва эҳтимоли бор аварияли отқинларни барвақт аниқлаш мақсадида ҳаво муҳитини назорат қилиш автоматик тизимини яратиш ва керакли техник воситалар билан таъминлаш;

  5. ишловчиларни зарарли моддалардан шахсий ва коллектив ҳимоялаш воситалари билан таъминлаш.

  1. Эҳтимолли авария ҳолати даврида буфер зонада ишловчилар ва аҳоли хавфсизлигини таъминлашга йўналтирилган ҳар бир асосий ташкилий-техникавий ечимлар бўйича лойиҳавий ҳужжатларда зарур бўлган асбоб, материал ва ускуналарнинг муайян тури ва сони, ҳамда улар сақланадиган жойлар, керак бўлса уларни жойлаш, ишлатиш ва хизмат кўрсатиш учун махсус иншоотлар аниқланиши ва асосланиши керак.

  2. Лойиҳалаш ҳужжати таркибига тақдим этилган эҳтимолли авария ҳолатларида ишловчилар ва аҳолининг хавфсизлигини таъминлашга йўналтирилган ташкилий – техникавий ечимлар белгиланган тартибда қўшимча келишилиши керак.




Download 0,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish