Объектларига тегишли газни қайта ишлаш заводлари ва ишлаб чиқаришлари, табиий ва неффт газиги қайта ишлаш, олтангугурт олиш, г



Download 0,84 Mb.
bet18/41
Sana19.02.2022
Hajmi0,84 Mb.
#459239
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   41
Bog'liq
ГКИЗ ва К

1 - §. Умумий қоидалар



  1. Технологик ускуна лойиҳага мос бўлиши, ҳамда ўрнатилган тартибда «Саноатконтехназорат» Давлат инспекцияси билан келишиб, лойиҳага қиритилган ўзгаришлар ускунадаги ўзгаришлар ва қўшимчаларга мос бўлиши керак.

  2. Технологик жараённи олиб бориш белгиланган тартибда тасдиқланган режимга мос равишда амалга оширилиши лозим.

  3. Хизмат кўрсатувчи ходим ўтирган оператор хонасида хизмат кўрсатилаётган ускунанинг технологик схемасини осиб қўйиш лозим. Технологик схема амалдаги ҳолатига мослигини, ҳар йили цех (қурилма) бошлиғи текшириши ва фақат бош лойиҳаловчи билан келишилган ҳолдагина рухсат этилган ўзгариш ва қўшимчалар киритилса, ГҚИЗ ва Книнг техник раҳбари томонидан қайтадан тасдиқланиши зарур. Унга ускунани қайта ишлаш билан боғлиқ ўзгаришлар ва қўшимчалар “Саноатконтехназорат” Давлат инспекцияси билан келишиб “Ўзкимёсаноат” ДАК томонидан ишлаб чиқариб киритилади.

  4. Қурилмадаги мавжуд барча ускуналар, шунингдек, аппаратлар ва асосий беркитувчи қурилмалар, технологик схемадаги рақамига мутлақо мос келувчи рақам билан аниқ белгиланиши шарт.

  5. Технологик ускунага хизмат кўрсатувчи ишчилар унинг схемаси ва аппаратлар, қувурўтказгичлар, арматура, НЎА ва А вазифаларини билишлари лозим.

  6. Ускунани ишга туширишдан аввал асбоб-ускуналар, қувурўтказгичлар, арматура, металл тузилмалар, ергатуташтиргичлар, НЎА ва А, муҳосаралаш, шамоллатиш, канализация, ШҲВ ва ўт ўчириш воситалари созлигини текшириш, тизимдаги ҳавони инерт газ ёки углеводород гази билан шам (свеча) га сиқиб ҳайдаш керак. Ҳайдашнинг якуни, чиқаётган газ таҳлили бўйича аниқланади. Кислороднинг газдаги миқдори 1% дан (ҳажм бўйича) ошмаслиги лозим.

  7. Ускунани ишга туширилиши, тасдиқланган технологик регламентга асосан жамланган мутахасислар бригадаси ва кўчма рациялар мавжудлигида, жавобгар шахслар раҳбарлигида амалга оширилиши керак.

  8. Технологик параметрларнинг ўзгариш тезлиги, ГҚИЗ ва Книнг техник раҳбари томонидан тасдиқланган, ускуналарни ишга тушириш, ишлатиш ва тўхтатиш бўйича йўриқномалардаги технологик регламентга ва ускуналарни ясаган-заводнинг ишлатиш бўйича йўриқномасига биноан белгиланиши лозим.

  9. Оператор хонаси шчитидаги НЎА ва А кўрсаткичлари бевосита аппаратларда ўрнатилган дубл асбоблар ёрдамида вақти-вақти билан текширилиши керак.

  10. Шкаласи бўлмаган бирламчи асбобларни жойларда назорат асбоблари билан текшириш зарур.

  11. Ишчи зона ҳавоси газланганлиги аниқланса, дарҳол яқиндаги ускуналарга хизмат кўрсатувчи ходимларни эҳтимоли бор хавфдан огоҳлантириш, газловчи манбани йўқ қилиш бўйича тадбирлар қўллаш керак.

  12. Агарда ўт ўчириш тизими ва портлашдан хавфлилик даражасигача бўлган концентрацияни аниқловчи асбоблари носоз бўлса, уларни ишлаш қобилиятини тиклашга тезкор чоралар кўрилиши шарт, уларнинг ишлаш қолбилиятини тиклаш бўйича таъмирлаш ишлари олиб борилганда ускуна хавфсиз ишлашини таъминловчи тадбирларни қўллаш керак.

  13. Қурилмани ишлатиш фақат ишга яроқли ёнғиндан ҳимоялаш асбоби ва лойиҳада назарда тутилган бўлса, ўт ўчириш автоматик тизимли асбоблари билан амалга оширилади.

  14. Иссиқ захира насосларини дастлаб иситмай ишга тушириш ва уларни совутиш тизими носоз бўлганда ишлатиш тақиқланади.

  15. Конденсатор ва совутгичдан кетаётган сувда совутилаётган маҳсулот бўлмаслиги керак, акс ҳолда аппаратни тармоқдан ажратиб қўйиш лозим.

  16. Углеводород гази, суюлтирилган газ ва углеводород конденсатидан намуна олишни, аппаратдаги маҳсулотнинг максимал босимига мўлжалланган намуна олгич ёрдамида бажариш лозим. Носоз игнасимон жўмракли ва уларни текширилиш муддати ўтган намунаолгичлардан фойдаланиш тақиқланади. Жўмракларнинг герметиклигини текшириш, ГҚИЗ ва Книнг техник раҳбари томонидан тасдиқланган жадвалга асосан амалга оширилиши керак.

  17. Қурилманинг электр ускуналари, тегишли малакага эга ва иш бажаришга рухсатномаси бор электр ходим томонидан амалга оширилиши даркор.

  18. Компрессор ва насосларни ясаган-завод берган паспортда ва ишлатиш бўйича йўриқномада белгиланган автоматлаштириш, назорат воситалари ва муҳосаралаш тизими йўқ ёки носоз бўлса, уларни ишлатиш тақиқланади.

  19. Компрессор хонаси ва насос станцияларидаги қувурўтказгичларида уларнинг ичидаги газ, ҳаво ва бошқа маҳсулотлар йўналишини кўрсатувчи миллар ўрнатилиши шарт.

  20. Компрессор ва насосларни мойлайдиган ёғларни фақат сертификати бўлгандагина ишлатилиши мумкин.

  21. Фланецли туташмалар учун қистирма сифатида дамланаётган муҳитларга ва технологик жараённинг тегишли кўрсаткичларга нисбатан бардош бераоладиган материаллардан фойдаланиш лозим.




Download 0,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish